Таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/190
Sana24.02.2022
Hajmi3,53 Mb.
#221032
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   190
Bog'liq
Туплам 2, 2-3-4шуба (12.05.2021)

Foydalanilgan adabiyotlar 
1. “Oliy ta’lim muassasalarida o’quv jarayoniga kredit-modul tizimini 
joriy etish to’g’risida”gi nizomni tasdiqlash haqida O’zbekiston Respublikasi 
vazirlar mahkamasi qarori.
2. Vohid O’rinov, O’zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim muassasalarida 
ECTS kredit-modul tizimi: asosiy tushuncha va qoidalar. 2020 yil 10 avgust.
 
 
ЎҚИТИШДА ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАР ВА УЛАРНИНГ 
ТАРИХИЙ ИЛДИЗДАРИ 
ТАНГИРОВА Д.Э. – ЖДПИ, Катта ўқитувчи,
ОЛЛОҚУЛОВ М. – магистр 
Аннотация: Замонавий таълим жараёнининг сифати ва маҳсули бевосита
ўқитишда интерфаол методларининг қай жиҳатдан қўлланилаётганлигига боғлиқ. 
Интерфаол методлар эса Шарқда тамомила йўқдан бор бўлган методлар бўлмасдан, 
уларнинг илдизлари ота-боболаримиз томонидан қўлланилган ўқиш ва ўқитиш 
жараёнида ўз илдизларини у ёки бу кўринишда намоён қилиб келган. 
Калит сўзлар:таълим, замонавий таълим, интерфаол метод, ақлий ҳужум, 
олигофренопедагогика, тифлопедагогика, логопедия, мантиқ, хотира, баҳс-мунозара, 
муаммоли таълим. 
Аннотация: Качество и результативность современного образовательного 
процесса напрямую связаны с тем, как интерактивные методы используются в 
обучении. С другой стороны, интерактивные методы не являются полностью 
несуществующими методами на Востоке, и их корни так или иначе проявляются в 
процессе чтения и обучения, который использовался нашими предками. 
Ключевые слова: образование, современное образование, интерактивный 
метод, мозговой штурм, олигофренопедагогика, тифопедагогика, логопедия, логика, 
память, дебаты, проблемное обучение. 
Ўзбекистон ўзининг миллий мустақиллигини қўлга киритгандан 
сўнг барча соҳаларда бўлгани каби ўқиш ва ўқитиш тизимини ҳам ислоҳ 
қилишга киришди. Дунёнинг илғор техника ва техологиялари бевосита
таълим тизимига жорий қилишга кенг йўл очиб берди ва бу борада анча 


25 
ютуқларни қўлга киритди. Натижада бугунги кунда таълим жараёнида 
ўқитишнинг замонавий методларининг кенг қўлланилиши деярлик 
янгилик бўлмай қолди.
Маълумки, бугунги кунда таълимда қўллаб келинаётган таълим-
тарбия жараёнининг самарадорлигини кафолатловчи замонавий педагогик 
технологияларни қўллашдан иборат методлар йиғиндиси интерфаол 
методлар номи билан юритилмоқда. Интерфаол таълим методлари ҳозирда 
энг кўп тарқалган ва барча турдаги таълим муассасаларида кенг 
қўлланаётган методлардан ҳисобланади. Интерфаол методларда асосан
дарс жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи ҳамда ўқувчилараро ўзаро мулоқот 
жараёнида юзага келадиган ва ўша мулоқотни юзага келтирадиган
жараён ҳисобланади., Унда ўқитувчи асосан модератор вазифасини
бажарувчи даражасига айланади, ўқувчиларнинг фаолияти эса пассив 
жараёндан актив жараёнга алмашган бўлади. Бу эса дарсни оддий 
жараёндан фарқ қилишига олиб келади ва ўқувчиларнинг фаол 
бўлишини, бирмунча амалий кўникмаларни ҳосил қилишини, маълум 
даражада малака ҳосил қилиш жараёнинитаъминлайди. 
Тўғри интерфаол таълим методларининг турлари кўп бўлиб, 
таълим-тарбия жараёнининг деярлик ҳамма вазифаларини амалга 
оширишда улар орасидан энг мосларини амалда қўллаш имконияти 
бугунги кунда мавжуд. Уларни тўғри қўллаш эса, энг аввало, 
ўқитувчининг малакаси, амалий кўникмаси ҳамда педагогик маҳоратига 
боғлиқ. Илғор ўқитувчилар улардан муайян мақсадлар учун мосларини 
ажратиб олиб, тегишлича ўринларда қўллай олади. Нотўғри танланган 
ҳар қандай интерфаол метод ҳам тегишли самара бермайди. Бу ҳолат 
ҳозирда интерфаол таълим методларини маълум мақсадларни амалга 
ошириш учун тўғри танлаш муаммосини келтириб чиқаради. Ушбу 
муаммо эса ўқитувчининг ҳар бир фани, керак бўлса дарси учун 
танлаган методи орқали ечилади. Дарс жараёнининг оқилона ташкил 
қилиниши, таълим берувчи томонидан таълим олувчиларнинг қизиқишини 
орттириб, уларнинг таълим жараёнида фаоллиги муттасил рағбатлантириб 
турилиши, керакли ўринларда ўқув материалини кичик-кичик бўлакларга 
бўлиб, уларнинг мазмунини очишда асосан ақлий ҳужум, кичик 
гуруҳларда ишлаш, баҳс-мунозара, муаммоли вазият, йўналтирувчи матн, 
лойиҳа, ролли ўйинлар каби методларни қўллаш ва таълим олувчиларни 
амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш кабилар талаб этилади.
Интерфаол методларни қўллашда нафақат, фаннинг, дарснинг
характер хусусиятлари,балки таълим олувчиларнинг имконият даражаси, 
ёш хусусияти кабилар ҳам иносбатга олинади. Масалан, имконияти 
чекланган махсус мактаблар ва уларнинг ўқувчилари билан олиб 
бориладиган интерфаол методлар соғлом таълим олувчилар билан олиб 
бориладиган интерфаол методлардан бир мунча фарқ қилади. Айни 
ўринда имконияти чекланган ўқувчиларнинг ўзлари доирасида ҳам 
интерфаол методларининг турли туман даражада бўлишини тақоза этади. 
Масалан, Тифлопедагогикада, яъни кўзи ожиз ўқувчилар билан ишлаш 


26 
жараёнида асосан овозли, эшитишга мўлжалланган методлардан 
фойдаланиш яхши самара беради. Бундай тоифадаги ўқувчиларга “Ақлий 
ҳужум” ва унинг “Фикрларнинг шиддатли ҳужуми” методи, Муаммоли 
саволлар орқали муаммоли вазият ҳосил қилиш методи кабилардан 
фойдаланиш, 
айниқса, 
қўл 
келади. Чунки 
бундай тоифадаги 
ўқувчиларнинг кўриш қобилияти суст бўлгани билан уларнинг ақлий 
қобилияти бир мунча яхши ривожлаган бўлиб, улар эшитиш ва тинглаш 
орқали ҳар қандай муаммонинг ечимини топишга интила оладилар.
Таълим олувчиларнинг нутқида нуқсони борларига, яъни логопед 
ўқувчиларга эса таълим беришда интерфаол методлардан, хусусан, кўриш
ва бажариш мумкин методлар: Йўналтирувчи матн, Лойиҳа, баъзан 
эса Ролли ўйинлар кабилардан ҳам фойдланиш яхши самара беради. 
Кузатишлар шуни кўрсатади, дунё таълим тизимида синовдан 
ўтган методлар, амалда илғор методлар сифатида тавсия этиб келинаетган 
ўқитишнинг янги- янги шакллари бутунлай йўқдан бор бўлган ҳодиса, деб 
тушунмасликни тақоза қилади. Уларнинг илдизлари дунё таълим 
тизимида, айниқса, шарқ халқлари таълим тизимида айнан бугунги 
кундаги ном ҳамда шаклда бўлмас-да, у ёки бу кўринишда мавжуд 
бўлганлигини курсатади.Қуйида уларнинг баъзилари билан танишиш 
орқали бунга тўлиқ ишонч ҳосил қилиш мумкин: 
ХIV асрнинг буюк машойихи Абу Носир Тусий ўзининг 
«Ўқитувчиларни тарбиялаш тўғрисида» номли асарида қуйидагиларни 
ёзади: «Мураббий мунозараларини тўғри олиб бориши, рад этиб 
бўлмайдиган даражада исбот қилиши, ўз фикрларини тўғрилигига 
ишониши, нутқи мутлақо соф ва равон бўлиши лозим. Мураббий нутқи 
ҳеч қачон заҳархандали, қўпол ва қаттиқ бўлиши мумкин эмас. Дарс 
пайтида ўзини тута олмаслиги дарсни бузади». 
Абу Али ибн Сино эса ўзининг таълим-тарбияга оид қарашларини 
ижтимоий-фалсафий қарашлари билан боғлиқ чизгиларида, инсон
камолотга эришишининг биринчи мезони саналган маърифатни эгаллашга 
даъват этиш доирасида ифода этади. Унинг фикрича, инсоннинг таълим 
олишга бўлган ички мотивацияси таълим олишнинг биринчи омил 
ҳисобланади: -“Эй биродарлар! Одамларнинг ботири мушкулотдан 
қўрқмайди. Камолот ҳосил қилишдан бош тортган киши одамларнинг энг 
қўрқоғидир”. Зеро, маърифатли киши жасур, ўлимдан ҳам қўрқмайдиган, 
фақат ҳақиқатни билиш учун ҳаракат қиладиган бўлади, дейди у фикрини 
давом эттириб. Билимсиз кишилар жоҳил бўлади, улар ҳақиқатни била 
олмайдилар, дейди. Алломанинг фикрича, ҳар қандай билим ҳам 
ҳақиқатга олиб келмаслиги мумкин , инсон ўз билимининг ҳақиқийлигини 
билиши учунмантиқни ҳам билиши зарурлигини уқтиради. Шунинг учун 
ҳам унинг таълим методлари ҳақидаги таълимотининг асосида ҳам 
билимларни эгаллашда мантиқий тафаккурга, шахсий кузатиш ва
тажрибаларга таяниш,керак деган ғоя ѐтади. Ибн Сино билим олишда 
болаларни мактабда ўқитиш зарурлигини қайд этар экан, таълимда 
қуйидаги томонларга риоя этиш зарурлигини таъкидлайди: “... болага 


27 
билим беришда бирданига китобга банд қилиб қўймаслик; - таълимда 
енгилдан оғирга бориш орқали билим бериш; - олиб бориладиган машқлар 
болалар ѐшига мос бўлиши; - ўқитишда жамоа бўлиб мактабда ўқитишга 
эътибор бериш; - билим беришда болаларнинг майли, қизиқиши ва 
қобилиятини ҳисобга олиш; - ўқитишни жисмоний машқлар билан қўшиб 
олиб бориш зарурлигини таъкидлайди. 
Буюк бобокалонимиз Абу Райҳон Беруний ҳам инсон билимларни 
ақлнинг сезги аъзолари берган маълумотлар орқали эгаллашини айтади. 
Бунда у асосан Хотирага таянишни устун қўяди: “Хотира, - дейди у – 
далили бор ҳамма нарсаларни яхшироқ, тезроқ ва унғайроқ эслаб қолади”. 
Хотирани у Тангри таолонинг туҳфаси деб ҳисоблайди. Олим кишининг
билим олишини ахлоқий тарбия билан боғлайди. Зеро, инсонда 
комилликнинг муҳим мезони юксак ахлоқлиликдир. Берунийнинг “Ўтмиш 
авлодларидан қолган ѐдгорликлар”, “Ҳиндистон”, “Минералогия”, “Китоб 
ас-сайдона”, “Ал-қонуни ал-Масъудий”, “Геодезия” ва бошқа асарларида 
инсон, камолотида ахлоқий тарбиянинг муҳим ўрнини таъкидлайди. 
Абу Наср Форобий ўқитувчининг ҳар томонлама мукаммал 
билимга ва тажрибага эга бўлиши лозимлигини таъкидлайди. Чунончи, у
ўз асарларида “...устоз шогирдларига қатгиқ зулм ҳам, ҳаддан ташқари 
кўнгилчанлик ҳам қилмаслиги лозим. Чунки ортиқча зулм, шогирд дилида 
устозга нисбатан нафрат уйғотади, бордию устоз жуда ҳам юмшоқ 
кўнгилли бўлса, шогирд уни менсимай қўяди ва у берадиган билимдан 
совиб қолади. Шунинг учун ўқитувчи болаларнинг феъл-атворига қараб 
таълим-тарбиянинг “қатгиқ” ёки “юмшоқ” усулларидан фойдаланиши 
мумкин”,- дейди. Бунда устоз мударрисга қуйидаги талабларни қўяди: - 
тарбияланувчилар ўқиш ва ўрганишга иштиёқманд бўлсалар таълим- 
тарбия жараёнида юмшоқ усуллар қўлланилади; - тарбияланувчилар 
ўзбошимча, итоатсиз бўлсалар, қатгиқ, яъни мажбурловчи усуллар 
қўлланилади.  
Юқоридагилардан кўринадики, шарқнинг буюк алломалари 
ўзларининг таълимм –тарбия ҳамда устоз шогирд муносабатлари 
доирасидаги қарашлари фонида ўқитиш жараёнида қўлланилиши лозим 
бўлган метод ва усуллар ҳақида ҳам маълумот бердилар. Хусусан, 
дарснинг мунозарали ва муаммоли ташкил этилиши, инсон хотирасининг
такомиллашувига булган интилишлар, таълим олувчиларни мантиқий 
фикрлашга ўргатиш, ўқувчининг билим олишга бўлган ички 
мотивациясини уйғотишга қаратилган тавсиялари бугунги кун интерфаол
методларининг у ёки бу кўринишда юзага келишида тарихий асослар 
бўлиб хизмат қилган.

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish