Таълим тизимида виртуал назорат тизимининг математик модели ва дастурий таъминоти



Download 246,5 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi246,5 Kb.
#5600
1   2   3
Тадқиқотнинг мақсади таълим тизимида олинган билимларни баҳолаш ва назорат қилишнинг виртуал тест назорат тизимининг математик модели, алгоритмлари ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар беришдан иборат.
Тадқиқот объекти ва қўлланиладиган методлар
Ахборот-коммуникация технологияларининг таълим жараёнида қўлланилишининг негизида ўқув жараёнини виртуаллаштириш, мультимедия ва тармоқ тизимлари ёрдамида ўқув жараёниини ташкил этиш ётади. Ахборот-коммуникация технологиялари ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқаришда, ўқув режалар, ўқув дастурлари ва ўқув материалларини яратишга тавсиялар ишлаб чиқишда, тестлаштириш ва назорат қилишда педагогик ходимларга кўмакчи вазифасини бажаради. Ўқув жараёнини виртуаллаштириш, таълим тизимида олинган билимларни баҳолаш ва назорат қилишнинг виртуал тест назорат тизимини яратиш, шакллантириш, структураси ва мазмунини ишлаб чиқиш масалалари Майоров А.Н. (1994), Антонов Ю.С. (2000), Минин М.Г. (2000) лар томонидан таклиф қилинган методикадан фойдаланилди.
Тадқиқот ишлари Гулистон давлат университетида олиб борилди. Тадқиқот объекти сифатида барча бакалавриат таълим йўналишларида ўқитиладиган Информатика фанини ўқитиш, таълим жараёни, талабанинг таълим тизимида олган билимларини баҳолаш ва назорат қилишнинг виртуал тест назорат тизимидан фойдаланиш жараёни олинди. Тадқиқотни ўтказишда муаммога оид педагогик, психологик ва услубий адабиётларни таҳлил этиш, олий таълим тизимидаги мавжуд ҳолатни ўрганиш, педагогик кузатиш, суҳбат, педагогик тажириба, тўпланган маълумотларни таққослаш ва солиштириш методларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили
Республикамизнинг барча таълим муассасаларида ўқув жараёнининг самарадорлигига эришиш мақсадида бир қанча амалий ишлар ва илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Таълим тизимига замонавий компьютерлар татбиқ этилса ўқув жараёнларини ташкил қилиш ва олиб бориш янада такомиллашиб, таълим олувчиларнинг чуқурроқ билим эгаллашлари учун кенг имкониятлар яратилади. Бу ўқув жараёнини виртуаллаштиришга олиб келади. Ўқув жараёнларини виртуаллаштириш мураккаб жараён бўлиб, унда асосан компьютернинг дастурий ва техник имкониятларидан фойдаланилади.
Виртуаллаштириш жараёнининг марказида маълумотлар базаси жойлашган бўлиб, унда виртуаллаштирилаётган ўқув жараёнларида фойдаланилган барча ресурслар мажмуаси жойлаштирилади. Ўқув жараёнида фойдаланиладиган ахборот ресурслар маълумотлар билан таъминловчи, ўргатувчи ва назорат қилувчи каби қисмлардан ташкил топади (Тоштемиров, Хидирова, 2010).
Виртуаллаштирилаётган ўқув жараёнларининг назорат қилиш қисми фаолияти, унинг математик модели, алгоритми ва дастурий таъминоти ҳақида фикр юритамиз.
Бизда {Tk}, бир нечта тест топшириқлари тўплами бўлиб, бу ерда n – топшириқларнинг умумий сони. Ҳар бир Tk - топшириқ учун бир нечта мос {Ak,j}, - жавоб вариантларига эгамиз, бунда mk – Tk топшириқнинг жавоб вариантлари сони. Tk - топшириғидаги тўғри жавоблар тўпламини тегишлилик функцияси ωk(Ak,j) ва универсал кўплик {Ak,j}, билан бирга ноаниқ тўплам Rk кўринишида ифодалаймиз. Олайлик, тегишлилик функцияси чекли бўлиб, Rk тўпламнинг юқори даражаси - ωk,max=max(ωk(Ak,j)) бўлсин. ωk={0,1} бўлган ҳолатда тўғри ва нотўғри бўлган иккита турдан иборат “оддий” тест топшириқлари билан иш кўрамиз.
Энди тест топшириқларининг таҳлилини кўриб чиқамиз. Тестларнинг оддийроқ таҳлили аниқ топшириқнинг тўғри жавобларини ҳисоблаб чиқишдан бошланади (Антонов, Хохлов, 2000; Майоров, 1994). Олайлик, Sk - Tk топшириқнинг тест олинганда Ak,j жавоблари орасидан тўғри бўлиб чиққан вариантлари ёки тест натижасида ҳеч бир жавоб тўғри бўлмаган ҳолатда Sk=Ш. Tk топшириғига жавоб беришга уринишлар сонини Рk деб олиб, иккита катталикни ҳисоблашимиз мумкин бўлади:
(1) (2)
Бунда – Tk топшириғига берилган тўғри жавоб вариантлари коэффициенти, xk,2 – Tk топшириғига берилган нотўғри жавоб вариантлари коэффициенти. ωk,j={0,1} бўлган ҳолда бу катталиклар берилган тўғри ва нотўғри жавоблар миқдори мос келганлигини белгилайди. Келгусида ҳисоблашларни соддалаштириш мақсадида Rk ни нормаллаштирамиз. Бунда тегишлилик функцияси ωk ни чекли деб олиб, қуйидагича алмаштиришни амалга оширамиз ва берилган жавоблар орасида тўғри жавоб мавжуд бўлмаса (1) ва (2) вариантларни ҳисобга олмаймиз (тест топшириқларининг бундай тури кўпроқ кенгайтирилган ҳисобланади). Бундай холда xk,1 ва xk,2 коэффициентларни ҳисоблашни иккита оддий формулага алмаштирамиз:
(3) (4)
Биз, Nk= xk,1+ xk,2 деб олган ҳолда икки муҳим ҳусусиятни: yk,1= xk,1/Nk – тўғри жавоблар тўплами ва yk,2= xk,2/Nk – нотўғри жавоблар тўпламини ҳисоблашимиз мумкин. Бу катталикларнинг кўпайтмасини вариациянинг стандарт ўлчови – Tk топшириқ дисперсияси сифатида ифодалаш мумкин:
dk=yk,1* yk,2 (5)
хk,1 ва хk,2 катталиклар билан мужассамлашган Tk топшириқ дисперцияси тест топшириғининг мураккаблик ва дискриминативлиги кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Топшириқнинг дискриминативлиги деганда – тестдан юқори балл тўплаган синалувчилардан паст балл тўплаганларини ажратиш хусусияти кўзда тутилади (Минин, 2000). Тест топшириқларининг сифатини таҳлил қилиш тизимини тузишда dk ва Pk катталикларга боғлиқлигини ҳисобга олиш лозим (Tk топшириқда жавобни топишга уринишлар сони қанча кўп бўлса, дисперсия шунчалик аниқ бўлади). Шу тарзда, маълум бир вақт оралиғида dk қийматларини ёки берилган топшириқ ечимини топишга уринишлар миқдорини аниқлаш имконияти яратилиши учун дисперсиялар ўзгариши тарихини сақлаб қолиш ёки натижаларни ўзида сақловчи жадвалларни лойиҳалаш мақсадга мувофиқ. Бироқ, бизнинг мақсадимиз фақатгина муайян бир тест топшириғини таҳлил қилишдан иборат бўлибгина қолмай, асосан бизни қандайдир бир бутунликни ифодалайдиган бир нечта тест топшириқлари тўпламининг таҳлили қизиқтиради. Шундай қилиб биз тестни аниқлаб олишга киришамиз. тест топшириқлари тўпламини – тест деб атаймиз, бунда - {Tk} кўпликни аниқлаш соҳасига эга бўлган тестдаги тест топшириқларининг тегишлилик функцияси бўлиб, у иккита қийматни қабул қилади: агар Tk топшириқ тестига мансуб бўлса - 1, акс ҳолда - 0. Тестларни ифодалашни берилган формал схемасига асосан билимни баҳолаш тизимларида ахборотларни сақлаш усулига тегишли баъзи бир хулосаларни чиқарамиз. Тегишлилик функцияси ни иккита идентификатор ва Tk идентификатор майдонлардан ташкил топган жадвал кўринишида амалга ошириш мумкин. Тестлар тўплами тўғрисидаги ахборотни сақлаш жадвали, тест топшириқлари жадвали ва муайян бир тестдаги тест топшириқларининг алоқадорлик (тегишлилик) жадвалларини ажратиб олиб, тест ўлчамини ихтиёрий равишда ўзгартириш имконига эга бўламиз, шунингдек, маълумотлар базасининг ўлчамини жиддий катталаштирмаган ҳолда бир тест топшириғидан бир неча тестларда фойдаланиш мумкин бўлади. Тестларнинг ишончлилигини таҳлил қилишга янада батафсил тўхталамиз. Агарда, ҳар бир синалувчини қайтадан тестлаштирилганда бир хил натижаларга эришилса, бу тест ишончли ҳисобланади (Майоров, 1994). Тест ишончлилиги деганда, даражаси яқин бўлган синалувчиларни тестлаштириш натижалари ўхшашлигини кўрсатиб бериш хусусияти кўзда тутилади. Ишончлиликни аниқлашнинг кенг тарқалган усуллари – айнан бир хил хусусиятларни ўлчаш учун яратилган икки “параллел” тестларнинг корреляциялашдир (Антонов, Хохлов, 2000) ёки билим даражаси яқин бўлган синалувчиларга бир тестдан фойдаланиб тестлаштириш натижаларини корреляциялашдир.
{Xl}, (бу ерда, h – тестлаштирилувчилар сони) танланган учун икки “параллел” тестлар учун Пирсон корреляциялари коэффициентларини ҳисоблашга мисол келтирамиз. Олайлик, ва – икки “параллел” тестлар бўлиб, – аниқ бир Xl (бунда ) синалувчига (1) ёки (3) формулаларга асосан ҳисобланадиган катталик. Шунда корреляция коэффициентини қуйидагича ҳисобланади:
; (6)
бу ерда,
; ;

.

Шунингдек, кўрсаткичлар қаторини ҳисоблаш учун тест ўтказиш тарихидан фойдаланилади, бундан натижаларни сақлаш зарурлиги аниқлашади. Бу бизга истаган пайтда бўлиб ўтган тестлаштиришлар тўғрисида ахборотга эга бўлиш, ҳамда апелляциялар ўтказиш имконини беради. Берилган схема тестдан тўпланган балларни ҳисоблаб берадиган янада мукаммал тизимни тақдим этади. - Tk топшириқнинг жавоби сифатида Ak,s жавоб вариантларини танлаш натижасида, синалувчи олиши мумкин бўлган балл бўлиб, . Бу ҳолда, қуйидаги формула асосида Tk топшириғидаги Ak,i жавоб вариантини танлашда олинган баллни ҳисоблаш мумкин бўлади:
. (7)
Аммо, бу, берилган модел асосида балларни ҳисоблашни амалга ошириш мумкин бўлган ягона усули эмас. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ушбу схема асосида ёпиқ жавоб вариантларидан иборат тест топшириқларининг етарлича кенг синфини ишлаб чиқиш мумкин. Энди биз ушбу модел асосида яратилган виртуал назорат тизимини кўриб чиқамиз. Махсус фанлар бўйича юзтадан тест топшириқлари ва ҳар бир топшириқ учун тўртта жавоб вариантларидан иборат тестнинг маълумотлар базаси (МБ) ни Access МББТда тузилган бўлиб, тестдан фойдаланиш интерфейси, юқоридаги моделлар асосида тестларни таҳлил қилиш жараёни, ҳамда тестлаштириш натижалари ва улардан олинган натижалар таҳлили ҳисоботларини С++ дастурлаштириш муҳитида қурилган (Сэджвик, 2001).
Access да тузилган маълумотлар базаси Borland C++ дастури билан MSJet 4.0 OLE DB ёрдамида, ADOTable ва DataSource компоненталаридан фойдаланган ҳолда боғланган бўлиб, дастур ишга тушиши билан МБ юкланади. Тизимдан фойдаланиш ва тест топшириш учун рўйхатдан ўтиш лозим бўлиб, бунда ADOConnection компонентасидан фойдаланилди:
void__fastcall TForm3::FormCreate(Tobject *Sender)
{
ADOConnection1->Connected=true;
Form1->ADOTable1-> Connection=ADOConnection1;
Form1->ADOTable1-> TableName="test";
}
void__fastcall TForm1::NatijaClick(TObject *Sender)
{
Form2->Label1-> Caption="Siz"+IntToStr(tjavob)+"ta to’g’ri topdingiz!";
Form2->ShowModal();
}
Натижалар таҳлилини чоп этиш (ҳисобот) учун QuickReport компонентасидан фойдаланилди:
void __fastcall Form1::ShowPreview()
{
Form2->ShowModal();
}
void __fastcall TForm1::Button1Click(TObject *Sender)
{
QRPrinter->OnPreview=ShowPreview;
Form4->QuickReport1->Preview();
Form2->ShowModal();
}
Юқорида айтилганидек МБ – тестлар тўплами тўғрисидаги ахборотни сақлаш жадвали, тест топшириқлари жадвали, муайян бир тестдаги тест топшириқларининг ўрганиб чиқилган мавзуларга тегишлилик жадвали, ҳамда тестлаштириш натижаларини сақлайдиган жадваллардан ташкил топган.


Download 246,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish