ИҚТИСОД
102
этиш бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини берганлар.
Бозорларни “риск” хавф-хатарларни ташкил топишида уларнинг
хусусиятлари асосида фойдани ташкил топиши, кредитларни ишлаб чиқариш
корхоналари томонидан қайтарилмаслик сабаблари, қарз олиш, қарз бериш
муносабатларини такомиллашмаганлиги, қарз берувчи молиячиларни кредит
фоизларини туширишга мослаша олмаслиги, қимматли қоғозлар қиймати
уларга сарфланган маблағлар, уларнинг сотиш ва харид қилиб олиш
курсларининг талабга жавоб бермаслиги сабаблари, уларнинг турлари
молиявий бозор орқали амалга оширилиши масалалари ўрганилган.
Улар агарда бозорни инқирозини олдини олсак “риск” хавф-хатарни
олдини олиш бозор турларини камайтириш мумкин, деб ҳисоблайдилар.
Улар “риск” хавф-хатари инқирозини олдини олиш мақсадида субъектлар
капиталларига, мулкка, акцияларга қўйишини таклиф этадилар. Уларнинг
фикрича, курсларнинг ўзгаришига инфляциянинг таъсирини сезиларли
бўлмаслиги билан асослайдилар. Тадбиркорлик фаолиятини олиб борувчи
корхоналарнинг иқтисодий ҳолатларини иқтисодий инқироздан сақлаш учун
уларни эҳтиёткорлик фондлари ҳисобига ҳимоя қилиш зарурлигини таклиф
этганлар.
Банклар ўзларини иқтисодий “риск” хавф-хатарини инқироздан банк
мижозларини ўрганиш ва уларнинг олган кредитларини белгиланган
муддатларда қайтара олиш даражаларини ўрганиш асосида, ҳимоя қила олиш
шароитларига эга эканликларини, фонд ва валюта биржаларида “риск” хавф-
хатарлар олдини олишда махсус молиявий босқичларни қўллаш, опционлар,
фьючерслар ва форвордларни қўллаш асосида “риск” хавф-хатарлар олдини
олиш мумкинлигини кўрсатиб берганлар.
Бозор иқтисодиёти шароитида банк фаолиятида ҳам “риск”, яъни хавф-
хатар ҳолатлари бўлади. Банк фаолиятларида қуйидаги “риск” хавф-
хатарлар: кредит бериш бўйича, валюта алмашув курслари, мамлакатлар
ўртасидаги ўзгаришлар, фоиз устамалар тўловининг ўзгариши, бозорнинг
ўзгариши, нархларнинг ўзгариши, олиб бориладиган иқтисодий ҳисоб-китоб
юритиш операциялари бўйича сифатсиз, хуқуқий жиҳатдан асосланмаган
маслаҳатлар бериш ва ҳужжатларни юргизиш бўйича, хизмат кўрсатаётган
банкларнинг ишончлилигини йўқотишлари асосида, ишлаб чиқариш ва
иқтисодий муносабатлар бўйича уларни ўрганиш ва иқтисодий таҳлил қилиш
асосида қутилиши мумкин бўлган “риск” хавф-хатарлар олдини олиш
мумкин.
Хулоса тариқасида айтиш мумкин, бозор иқтисодиёти шароитида турли
мулкчилик эгалиги шаклларига асосланган ишлаб чиқариш жараёнида
бўладиган “риск” хавф-хатарларни олдини олиш ишлаб ишлаб чиқариш
жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган илмий ва иқтисодий жиҳатдан
асосланган лойиҳалар асосида ишлаб чиқаришни истеъмол бозорлари
талабларига мослаштирилган ҳолда олиб бориш асосида ва эркин рақобат
асосида ривожлантириш иқтисодий ахборатларга асосланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |