“Таълим сифати менежменти” йўналиши



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/16
Sana23.02.2022
Hajmi2,84 Mb.
#120401
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Мирзаев Дилшод малака

2007 2016 
 
6-расм. 2007-2016 йилларда минтақаларда корпорациялар томонидан 
киритилган ИТТКИ харажатларни ўзгариши (миллиард АҚШ долларида) 
 
Охирги йилларда Осиё давлатларининг олий таълим муассалари дунё 
рейтингида юқорилаб боришига фан ва таълимга сарфланаётган маблағ сабаб 
бўлмоқда. Осиёнинг ривожланган давлатлари илмий тадқиқот ва тажриба 
конструкторлик ишларига 2007 йилда 96 миллиард доллар сарфлаган бўлса, 
2016 йилга келиб 166 миллиард доллар сарфланган. 
Дунё бўйича 2007 йилда сарфланган маблағнинг 27% ни ташкил этган 
бўлса, бу кўрсатгич 2016 йилга келиб 35% га етди ва натижада Осиё 


35 
давлатларидаги Олий таълим муассасалари дунё рейтингида юқорига 
кўтарила бошлади. Масалан: Токио университети, Сеул миллий 
университети, Кийото университети, Пекин университети, Токио технология 
институти, Осака университети, Поханг технологиялари университети ва 
бошқалар кучли 100 таликдан ўрин эгаллашган. Демак, давлат бюджетидан 
маблағларни 
ажратишни 
кўпайтириш 
ва 
мақсадли 
ишлатишни
ташкиллаштириш фан ва таълимни ривожланишига асос бўлади.
2.2. Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси ҳамда 
инновацион ҳамкорликни ривожлантиришда инновацион услублардан 
фойдаланиш 
Олий таълим муассасаларида таълим, фан ва ишлаб чиқариш 
интеграцияси бугунги кунда ривожланган мамлакатлар учун янгилик эмас, 
лекин Ўзбекистонда интеграция ва инновацион – корпоратив ҳамкорлик 
жараёнлари ўз ривожланишининг бошланғич поғонасида турганлиги 
барчамизга маълум. Чунки бу йўналиш мамлакат иқтисодиёти инновацион 
ривожланишининг таянчи ва стратегик йўналиши бўлиб хизмат қилади. 
Мустақилликка эришган дастлабки йилларда бизнинг ишлаб чиқариш асосан 
хом- ашё ишлаб чиқаришга йўналтирган бўлиб, илмий- техник тарақиёт ва 
таълимда инноватцион ёндашувлар ривожланган мамлакатлар даражасидан 
сезиларли даражада паст эди. Олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш 
интеграцияси тўғрисида мулохаза қилинганда, албатта, бу таълим, фан ва 
ишлаб чиқариш субъектлари потенциалидан самарали фойдаланиш 
тушунилади. Биринчи навбатда бу кадрларни тайёрлаш, уларнинг 
малакасини ошириш, ҳамкорликда илмий –тадқиқот ишларини олиб бориш, 
илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, ишлаб чиқариш 
муаммолари асосида олиб борилаётган ишларни молиялаштириш, ташкил 
этиш ва бошқариш кўплаб масалалардан иборатдир. Бу масалалар интеграция 
ва иновацион ҳамкорликнинг жуда кенг қисмини қамраб олади ва турли хил 
кўринишларда намоён бўлади. Биз яшаётган бугунги кун глобаллашув, 
ахборотлашув, юқори технологиялар асрига тўғри келадики, уларсиз жамият 


36 
ривожланишининг асоси ҳисобланган иқтисодиётнинг умумий тарақиёти ва 
ривожланиши мумкин эмас. Ривожланган мамлакатларда интеллектуал 
меҳнат фаолиятининг жуда фаол ўсиши кузатилмоқда. Бу мамлакатларда 
“таълим-фан – ишлаб чиқариш” интеграцияси жараёнлари жуда самарали 
ишламоқда ва у ерларда инновацион ёндашувлар иқтисодиётни 
ривожлантирувчи асосий кучга айланган. 
Сўнги йилларда ОТМларда юқори малакали кадрлар тайёрлаш билан 
бирга илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш, 
интеллектуал ва моддий ресурсларни ҳамда иқтисодиётнинг ривожланишига 
ижобий таъсир кўрсатувчи йирик илмий-амалий дастурларни, инновацион 
лойиҳаларни пуҳта тайёрлаш, уларни ишлаб чиқаришга йўналтиришда 
таълим, фан ва амалиётнинг бир-бири билан узвий алоқадорлигини 
таъминлаш, бундай боғланиш ва ҳамкорликлар самарасини ҳисобга олиб 
фаолият юритиш мақсадида бир қатор директив ҳужжатларда соҳа ва 


37 
ихтисосликлар мутахассисларига тегишли вазифалар юклатилди ва бу борада 
қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. 
Наманган муҳандислик-қурилиш институти билан ишлаб чиқариш, илм-
фан ва таълим ўртасида интеграцияни чуқурлаштириш учун 14 
мутахассислик кафедраларида тармоқлар (соҳалар)ни илмий-техник 
ривожлантириш 
йўналишлари 
муаммолари 
шакллантирилди. 
Бу 
муаммоларни ечимини топиш учун хўжалик шартномаларини тузган ҳолда 
илмий салоҳиятни, айниқса ёш олимлар тизимли жалб этиш ва илмий 
тадқиқотларни амалга ошириш режа асосида амалга оширилмоқда. 
Институтнинг 14 та мутахассислик кафедралари томонидан 2017 йилда 
вилоятдаги корхона ва ташкилотлар билан 34 та ўзаро ҳамкорлик 
шартномалари тузилди. Корхона ва ташкилотларнинг 70 та илмий-
технологик муаммолари аниқланди.
Институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан соҳага оид 
янгиликлар, 
ривожлантириш 
истиқболлари, 
таълим 
мазмунини 
такомиллаштириш, 
илмий-тадқиқот 
ишларини 
ривожлантириш 
ва 
келгусидаги ишлар режасини белгилаб олиш юзасидан 2017 йил 25 
сентябрда “Материаллар қаршилиги ва механика” кафедраси профессор-
ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси 
“Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги” институти академиги 
Турсун Рашидов иштирокида талабалар билан учрашув ўтказилди.
2017 йил 20 октябр ойида “Озиқ овқат технологияси”кафедраси 
профессор-ўқитувчилари томонидан “Наманган донмаҳсулотлари” ОАЖ 
бош муҳандиси Ходжиев Маъруфжон иштирокида “Мустақилликнинг 26 
йиллигида Ўзбекистонда дон мустақиллиги” мавзусида институт профессор-
ўқитувчилари, ёш олимлари ва иқтидорли талабалари билан давра суҳбати 
ташкил этилди.
2017 йил 27-29 ноябрь кунлари Россиянинг Петрозаводск Давлат 
университети профессор-ўқитувчиларидан доцент Воронин Захар Андреевич 
ҳамда доцент Перский Сергей Николаевичлар институтга ташриф буюришди 


38 
ва “Саноат ва фуқаро бинолари қурилиши” ҳамда “Технологик машина ва 
жиҳозлар” соҳалари бўйича маърузалар ва давра суҳбатлари ўтказиб 
институт профессор-ўқитувчилари, ёш олимлари ва иқтидорли талабалари 
билан ўзаро фикр ва тажриба алмашдилар. 
Наманган-муҳандислик-қурилиш институтида 2021 йилгача нуфузли 
халқаро рейтинг агентликлари томонидан эътироф этилишини таъминлаш 
учун институт кафедраларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ва ўқув-
услубий ишлар натижалари бўйича ҳар ойни 20-25 санасида маълумотлар 
олиниб, кафедралар ва факультетлар рейтинги аниқланиб, илмий кенгашида 
муҳокама қилиниб, рейтингда юқори кўрсаткичга эришган кафедралар илмий 
кенгаш қарори билан моддий рағбатлантириб, энг паст рейтинг кўрсаткичига 
эга бўлган кафедралар огоҳлантириб борилмоқда. Институт кафедралари 
рейтингини ошириш мақсадида 2017 йил 25-26 август кунлари институт 
профессор-ўқитувчилари, докторантлари, ёш олимлар ва магистрантлари 
иштирокида илмий ишлар бўйича проректор томонидан факультетларда 
Webof Sciense, Scopus, Science Direct илмий-техник маълумотлар базаларидан 
(ИТМБ) фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш бўйича тернинглар 
ўтказилган ва уларнинг Webof Sciense, Scopus, Science Direct илмий-техник 
маълумотлар базаларидан (ИТМБ) фойдаланишлари назоратга олинди. 
Институтда бажарилаётган магистрлик ва докторлик диссертацияларини 
тайёрлаш амалиётига Webof Sciense, Scopus, Science Direct каби ИТМБлардан 
фойдаланган ҳолда манбалар таҳлили амалга оширилмоқда.
Институтнинг 8 нафар профессор-ўқитувчилари 2017-2018 ўқув йилида 
хорижий мамлакатлар институтларига, жумладан, 6 нафари малака 
оширишга, 1 нафари докторантурага (PhD) ва 1 нафари магистратурага 
юборилиши режалаштирилган бўлиб, улар ҳозирги кунда охирги синов 
имтиҳонларини топширмоқдалар. 
Институтда талабаларни иш жойларига дастлабки таксимлашни ташкил 
этиш мақсадида вилоят ҳамда қўшни вилоятлардаги мавжуд ташкилот ва 
корхоналарда мавжуд бўш иш ўринларини жойлардаги аҳолини бандликка 


39 
кўмаклашиш марказлари ёрдамида аниқлаштириш ишлари амалга 
оширилмоқда. Шунингдек корхона ва ташкилотлардаги муаммолар ҳамда 
уларнинг ечимлари бўйича масалаларни институтдаги мавжуд 22 та таълим 
йўналишига мос равишда талабаларнинг битирув малакавий ишлари, 
магистрлик диссертациялари, курс ишлари мавзуларида акс эттирилмоқда. 
Ушбу ишларни амалга оширишда вилоятларда амалга оширилаётган 
инновацион лойиҳаларда бажарилиши режалаштирилган вазифаларга ҳам 
алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек нститутда ишчи гурух 
шакллантирилган бўлиб, доимий равишда ушбу ишчи гурух вилоятдаги бўш 
иш ўринларини монторинг қилиш ва бу тўғрисидаги маълумотларни 
талабалар ихтиёрига етказиш бўйича амалий ишларни бажармоқда. 
Институтнинг маркетинг бўлими 2-3-курс талабаларини дастлабки иш 
жойларига таксимот килиш бўйича мутахассислик кафедралари билан 
биргаликда дастлабки тақсимотни режалаштириш учун чора-тадбирлар 
режасини ишлаб чиқди. 


40 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги “Олий 
маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт 
соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли қарори, ОЎМТВнинг 2017 йил 28 
сентябрдаги №704-сонли ва институт ректорининг 2017 йил 3 октябрдаги 44-
в буйруғига асосан институтдаги мавжуд 14 та мутахассислик йўналишлари 
мос келадиган тармоқ ва корхоналар рўйхати шакллантирилди, илмий-
тадқиқот ва тажриба синов ишларини ўтказиш учун келишувлар белгиланди, 
уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш учун ишлаб чиқаришга жорий 
этилган ишланмаларни рағбатлантириш ўзаро ҳамкорлик шартномаларида 
ўзаро келишиб олинди. Мисол тариқасида Самарқанд вилояти хокимлиги ва 
институтнинг қуйидаги ўзаро ҳамкорликларини кўрсатиб ўтиш мумкин:
- Институтининг Архитектура факультети кафедралари айрим ишлаб 
чиқаришда ишлаган профессор-ўқитувчилари ва талабалари Самарқанд 
шаҳридаги “Ватанпарвар” боғини ва Қўшработ туманидаги “Жуш” 
қишлоғидаги “Меъмориал” боғни “Болалар истироҳат боғи”га айлантириб 
реконструкция қилиш лойиҳасини бажаришга жалб қилинди. Бажарилган 
лойиҳаларни вилоят ҳокими ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари 
иштирокида муҳокама қилинди ҳамда амалиётга тадбиқ қилиниб жойида
қурилди.
Ватанпарвар” боғини лойиҳасини вилоят хокими иштирокидаги муҳокамаси. 


41 
Қўшработ туманидаги “Жуш” қишлоғидаги “Меъмориал” боғни лойиҳаси 
Топшириқни бажаришда актив қатнашганларни рағбатлантирувчи буйруқ. 


42 
-
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги “Зиёвиддин шахарчаси” “Обод 
маҳалла” дастурига тушганлиги учун барча ташкилотлар биноларини 
реконструкция қилиш бўйича лойиҳалар бажарилди. Бундан ташқари 
Самарқанд шаҳридаги Орзу Махмудов кўчасини эса “Гостраномик туризм 
кўчасига” айлантириб реконструкция қилиш лойиҳасини бажарилди. 
Бажарилган лойиҳалар вилоят хокимлиги ва тегишли ташкилотлар 
рахбарлари томонидан муҳокама қилиниб камчиликлар қайта-қайта кўриб 
чиқилиб тўғриланди. Шундан сўнг ушбу лойиҳалар жойида қурилиб 
Самарқанд шаҳрига келадиган ҳорижий ва махаллий туристларнинг дам 
олиши ва ҳордиқ чиқариши ҳамда овқатланиши учун махсус маскан пайдо 
бўлди.
Мавжуд холат Бажарилган лойиха 
Махсус 
штаб ташкил қилиниб қўйидаги лойихалар бажарилди. 


43 
Бажарилган лойиҳаларнинг вилоят хокимлиги иштирокидаги муҳокамаси.
Институтда илмий изланишлар олиб бораётган таянч докторантлар 
ҳамда мустақил изланувчиларга шароит яратиш ҳамда уларни моддий ва 
маънавий қувватлаш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди: 
- 2018 йил учун таянч докторантурага 01.02.04 – Деформацияланувчан 
қаттиқ жисм механикаси, 02.00.13-Ноорганик моддалар ва улар асосидаги 
материаллар технологияси ҳамда 05.09.01-Қурилиш конструкциялари, бино 
ва иншоотлар ихтисосликлари бўйича докторантлар қабул қилинди. 
Докторантларнинг докторлик диссертация мавзулари Республикадаги 
соҳанинг ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари илмий-техник 
муаммолари бўйича шакллантирилди ҳамда 2017 йил 24 ноябрь куни 


44 
институтнинг навбатдан ташқари 6-сонли илмий кенгашида мавзулари 
тасдиқланди; 

жорий йилда Республикадаги ишлаб чиқариш корхоналари ва 
ташкилотларининг илмий-техник муаммолари бўйича институтнинг 
самарали илмий изланишлар олиб бораётган докторантлари ва мустақил 
тадқиқотчилари томонидан илмий-тадқиқот натижалари амалиётга тадбиқ 
этилди, жумладан
- 01.02.04 - Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси ихтисослиги 
бўйича 2-босқич докторанти Нишанов Неъматилланинг олиб бораётган 
илмий-тадқиқот ишининг натижалари Ўзбекистон Республикаси фавқулодда 
вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳридаги “Сувсоз” давлат унитар корхонаси 
ва Наманган вилояти Наманган шаҳар “KELAJAK-S” хусусий корхоналарига 
тадбиқ этилган. 

“Кимёвий 
технология” 
кафедраси 
мустақил 
тадқиқотчиларидан 
Мамаджанов Зокиржоннинг илмий-тадқиқот иши натижалари Тошкент 
вилояти, Олмалиқ шаҳридаги “Аmmofos-Маxаm” акциядорлик жамиятининг 
3 та илмий-техник муаммоларига тадбиқ этилган, Хайитов Баходирнинг 
илмий-тадқиқот иши вилоятнинг “Биосервис” масъулияти чекланган 
жамиятининг илмий-техник муаммоларига тадбиқ этилган. 

“Педагогика ва педагогик технологиялар” кафедраси мустақил 
тадқиқотчиси 
Абдуазизова 
Верониканинг 
илмий-тадқиқот 
иши 
натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича тажриба-синов ишларини 
ўтказди. 
Институтнинг мутахассислик кафедралари томонидан вилоятдаги 
корхона ва ташкилотлари билан тузган Ўзаро ҳамкорлик шартномаларида 
корхона ва такшилотлар базасидан фойдаланган ҳолда курс ишлари, битирув 
малакавий 
ишлари, 
малакавий 
амалиётларини 
ўташ, 
магистрлик 
диссертациялари ва докторлик (PhD, DcS) диссертациялари ҳамда 
инновацион лойиҳаларни бажариш амалга оширилмоқда.


45 
Жумладан институтнинг “Муҳандислик коммуникациялари қурилиши 
ва монтажи” кафедрасида Наманган вилоятининг учта ишлаб чиқариш 
корхоналари билан инновацион ҳамкорлик шартнома асосида ўрнатилган.
Ўзаро ҳамкорлик шартномасининг 3.2. - бандида белгиланган ишлаб 
чиқариш, илм-фан ва таълим ўртасидаги интеграцияни чуқурлаштириш учун 
корхонанинг илмий-техник ривожлантириш муаммоларига бағишланган 
мавзулар базаси шакллантирилган. 
Юқоридаги олиб борилган ишлар олий ва ўрта маҳсус таълим 
вазирлигининг таълим, фан ва ишлаб чиқариш инновацион хамкорлигининг 
наъмунавий модели асосида ишлаб чиқилган.
Интеграция ривожланишининг 2-йўналиши кафедрадаги давлат 
грантларидаги кафедра ўқитувчи ва талабаларнинг иштироки орқали амалга 
оширилмоқда. Жумладан, 2003-2005 йилларда ДИТД-7.18 рақамли 
“Кулцементли композицияларга қуёш-иссиқлик-кимёвий ишлов бериш”, 
2012-2014 йилларда ДИТД-4.23 рақамли “Чигитли пахтани қуритиш учун 
қуёш батареяли қурилмани яратиш”, 2016 йилдан И-2016-8-2 рақамли 
“Қишлоқ жойларидаги наъмунавий уйлар қурилишида энергиятежамкор 
технологияларни жорий этиш”, И-ОТ-2017-5-7 рақамли “Маиший 
чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш учун экологик бехатар ва чиқитсиз 
технологияни ишлаб чиқиш асосида чорва озуқа базасини ривожлантириш” 
мавзусида 10 ортиқ талабалар фаол иштирок этдилар ва бугунги кунда ҳам 
иштирок этмоқдалар. 
Инновацион ривожланишнинг 3-йўналиши халқаро алоқалар ва халқаро 
хамкорлик инвестицияларнинг жалб қилиниши, халқаро иннтеграция 
имкониятларидан фойдаланиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилган: 
Жанубий Қозоғистон давлат университети қошидаги илмий тадқиот 
инновациялари маркази таклифига кўра 2014 йил 5-7 март кунлари илмий 
амалий семинар ҳамда Эрасмус Мундус 2 акциясининг CASIA III лойиҳаси 
бўйича кафедра мудири грант соҳиби бўлди ва Швеция Қишлоқ хўжалик 
ўниверситети Энергетика ва технология факультети Упсола шаҳрига 2015 


46 
йил апрел-май ойлари давомида хизмат сафарида бўлди, ҳамда хизмат 
сафари давомида университет қошидаги технопарк ва илмий лаборатория, 
конструкторлик марказларида ҳамкорлик асосида ишлаб чиқариш 
муҳандислари, олий ўқув юртлари тадқиқотчилари ва талабалари томонидан 
олиб борилаётган ишлар билан танишиб келди. Ўрганилган тажрибалар 
асосида фаолият кўрсатаётган олий ўқув юртида семинарлар ташкил этилди. 
Инновацион 
ривожланишнинг 
4-йўналиши 
талабаларнинг 
фан 
олимпиадалари, институт ва республика конференциялари, турли хил шаҳар 
ва республика миқёсидаги танловлар ҳамда инновацион Республика 
инновацион ғоялар технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида иштирок этиши 
муҳим аҳамият касб этади, иштирок этиш натижасида турли хил хўжалик 
шартномаларининг тузилиши, кафедранинг иқтидорли талабаларнинг 
совринли ўринларни эгаллаши қилинган ишларнинг ижобий самарасини 
беради (9-илова). Кейинги йилларда илмий изланиш олиб борган жумладан, 
кафедра битирувчиларидан А.Боходиров, Д.Ахунов ҳозирги кунда фан, 
таълим ишлаб-чиқариш интеграцияси асосида докторлик диссертациясини 
якунлаш арафасида. 
Кафедрада олиб борилган илмий тадқиқот ишларида фаол иштирок 
этган 10 ортиқ талабалар Республиканинг турли олий ўқув юртларида 
магистратурада таҳсил олмоқдалар. Юқоридагиларни ҳисобга олиб қуйидаги 
Таьлим, фан ва ишлаб чиқариш субьектлари интеграцияси усулларининг 
ривожлантириш концепсиясини таклиф қиламиз. 

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish