3-расм. Олий таълим тизимида интеграцияни шакллантириш механизми
4-расм.ОТМда мавжуд ихтисосликлар бўйича интеграцияни ташкил этиш
механизми
30
Республикамизда фан, таълим ва улар орқали ишлаб чиқаришда
инновацияларни яратиш учун интеграциянинг энг яхши механизмини ишлаб
чиқиш керак (5-расм).
5-расм. Уч томонлама интеграция
Олий таълимда фан соҳасининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда
интеграцияни амалга ошириш мумкин.
Илмий-тaдқиқот ишлaрни тaълим муaссaсaлaридa, илмий мaркaзлaрдa,
хорижий давлатларнинг корхонaлaри вa тaшкилотлaридa икки тaрaфлaмa ёки
бошқa битимлaр aсосидa ўткaзишгa рухсaт этилиб, илмий тадқиқоқтлар
мaвзулaри таълим сохаларининг ривожлaниш истиқболи вa фaн, тaълим,
техникa, технология, иқтисодиётдaги зaмонaвий ютуқлaр ҳaмдa кaдрлaр
буюртмaчилaрининг тaлaблaрини ҳисобгa олгaн ҳолдa олий тaълим
муaссaсaсининг мутaхaссислaр тaйёрловчи кaфедрaлари томонидaн белгилaш
мақсадга мувофиқ бўлади.
31
ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майда “Олий
таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори
малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-
• Ижроси: олий таълим
муассасаларининг моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш
• Мутахассис кадрлар тайёрлаш
сифатини тубдан яхшилаш
Ўзбекистон Рспубликаси
Президентининг 2011 йил
20 майдаги ПҚ 1533- сонли
Қарори
• Ижроси: таълим ва фан соҳасини
ривожлантириш; сифатли таълим
хизматлари имкониятларини
ошириш; меҳнат бозори
эҳтиёжларига мос юқори малакали
кадрларни тайёрлаш; илмий
тадқиқот ва инновацион фаолиятни
рағбатлантириш;
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017-2020
йилларда Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси
• Ижроси: Мавжуд муаммоларни
ҳал қилиш, шунингдек,
инновацион фаолиятни қўллаб
қувватлаш, инновацион ғоялар,
ишланмалар ва технологиялар,
илмий ютуқларни жорий этишни
рағбатлантиришнинг
институтционал ва ташкилий
ҳуқуқий асосларини тубдан
такомиллаштириш
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил
29 ноябрдаги “Ўзбекистон
Республикаси Инновацион
Ривожланиш вазирлигини
ташкил этиш тўғрисида”ги
Фармони
32
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди ва у ўз моҳиятига кўра олий
таълим тизимидаги ислоҳотларнинг янги босқичини ифода этади. Бу қарор
олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва
модернизациялаш, уларни замонавий ўқув ва илмий-лаборатория жиҳозлари
билан таъминлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва
мутахассисликларини
мақбуллаштириш,
таълим
стандартларини
такомиллаштириш ҳисобига таълим жараёнини сифат жиҳатдан янги
босқичга кўтариш, илғор педагогик технологиялар ва ўқитиш шаклларини
жорий этиш, ўқитувчи кадрлар меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш
асосида иқтисодиёт соҳа ва тармоқларида талаб қилинадиган олий
маълумотга эга мутахассисларни тайёрлаш сифатини тубдан яхшилашга
қаратилган. Шу боис илмий изланувчиларнинг касбий компетентлигини
ошириш мақсадида институтнинг моддий-техника базасини яхшилашга
ҳаракат қилиш ва уларни қўшимча равишда тегишли тармоқ ташкилотларига
тажриба ўтказиш учун юбориш чораларини кўриш лозим.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2015
йил
12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4732-сон Фармонидаги устувор
йўналишлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда, таълимда илмий тадқиқотни
ташкил этишнинг замонавий услублари бўйича сўнгги ютуқларни ўрганиш
ва таҳлил этиш асосида таълим тизимини модернизациялаш, олий таълим
тизимини самарадорлигини оширишнинг муҳим йўналишлари, ўқув-услубий
жараёнга инновацияларни жорий этиш, педагогларни замонавий билим ва
амалий кўникмалар билан қуроллантириш, таълим сифатини таъминлашга
нисбатан замонавий ёндашувларни таълим амалиётига татбиқ этиш билан
боғлиқ масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Малака
ошириш
марказларига
сохаларга
мос
равишда
ишлаб
чиқариш
ташкилотларидан маърузачиларни жалб этиш керак.
33
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш
бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишидан 4-
йўналиши Ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унинг 4.4
банди Таълим ва фан соҳасини ривожлантиришга бағишланган:
-узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим
хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий
эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом
эттириш;
-таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал
таъмирлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория асбоблари, компьютер
техникаси ва ўқув-методик қўлланмалар билан жиҳозлаш орқали уларнинг
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан мақсадли чора-
тадбирларни кўриш;
-мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва ушбу
муассасаларда болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, эстетик ва
жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш,
болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини жиддий ошириш
ва фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, педагог ва мутахассисларнинг
малака даражасини юксалтириш;
-умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, чет тиллар,
информатика ҳамда математика, физика, кимё, биология каби бошқа муҳим
ва талаб юқори бўлган фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш;
болаларни спорт билан оммавий тарзда шуғулланишга, уларни мусиқа
ҳамда санъат дунёсига жалб қилиш мақсадида янги болалар спорти
объектларини, болалар мусиқа
ва санъат мактабларини қуриш,
мавжудларини реконструкция қилиш;
-касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини бозор иқтисодиёти ва иш
берувчиларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган мутахассисликлар бўйича
тайёрлаш
ҳамда
ишга
жойлаштириш
борасидаги
ишларни
такомиллаштириш;
34
-таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини
жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда
самарадорлигини ошириш, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини
босқичма-босқич кўпайтириш;
-илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва
инновация
ютуқларини
амалиётга
жорий
этишнинг
самарали
механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот
институтлари
ҳузурида
ихтисослаштирилган
илмий-экспериментал
лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил
этиш орқали илмий тадқиқотни ривожлантириш ва малакали кадрларни
тайёрлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |