Учинчи даражага ўқувчилар ва ота-оналарга, дарсдан ташқари фаолият тизими доирасидаги болалар уюшмалари ва тўгаракларига нисбатан бошқарув функцияла-рини бажарадиган ўқитувчилар, тарбиячилар, гуруҳ раҳбарлари киради. Ушбу дара-жага жамоатчилик бошқаруви ва ўзини-ўзи бошқариш органлари, қўшимча таълим берадиган муассасалар билан ҳамкорлик қиладиган ўқитувчилар ҳам кириши мумкин Тўртинчи даражага ўқувчилар, гуруҳ ва таълим муассасаси ўқувчиларининг ўзини-ўзи бошқариш органлари киради. Ушбу даража ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасидаги муносабатларнинг субъект-субъектга хусусиятини кўрсатиб беради, яъни ўқувчи ўзаро ҳамкорлик объекти бўлиши билан бирга, айни пайтда, ўзининг ривожланиш субъекти сифатида ҳаракат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |