Педагогик тизимни амалга оширишнинг ижтимоий-педагогик ва вақт билан боғлиқ шарт-шароитлари - Тизим субъекти – инсон, унинг энг ностабил элементи ҳисобланиб, доимо озодлик ва мустақилликка интилади. Тизим инсон автономлигига объектив риоя қилади, чунки таълим муассасасида қабул қилинган меъёрларни, мажбуриятларни бажариб бориши керак. “Таълим муассасаси тамойили”нинг ўқувчи ёки ўқитувчига ёқмаслик сабаблари турлича бўлиши мумкин: девиант сабаблар, маданият савиясининг пастлиги, индивидуализм, худбинлик. Бу ҳолда инсон анъаналарга, обрў-эътиборга бўйсуниши сабабли тизимнинг турғунлиги қарама-қаршиликни енгишга ёрдам беради.
- Бошқа ҳолда (масалан, таълим муассасасида ижодкор, ностандарт фикрловчи педагогнинг мавжуд бўлиши ёки пайдо бўлиши) дезинтеграцияловчи тизим-нинг янгиланишига олиб келади. Тизимнинг интенсив ривожланиши (шакл-ланиш, синишдан кейинги ҳолат) даврида фаолият тури ва шаклларини танлаш диапазони энг катта бўлганида бундай қарама-қаршилик ёрқин намоён бўлади. Бу ҳолда инсон ўзини тизим ижодкори деб қилади ва унга бўйсунишга интилади. Шундай қилиб тизим тараққиёти шахс ривожлани-шининг муҳим шартидир.
Бошқарув тизимининг дезинтеграцияланиш жараёни - Бошқарув тизимининг моддий-фазовий муҳити ҳам дезинтеграция элементи бўлиши мумкин. Тизим объектлари тизим билан қарама-қаршиликда бўлади: бинолар, мебеллар эскиради. Бу объектлар ривожланишга қодир эмас. Бундай қарама-қаршилик тизим тараққиётига қаршилик кўрсатиши мумкин (иккинчи смена, кичик зал). Шу билан бир вақтда жамоанинг моддий муҳитни ўзгартириш юзасидан бажарадиган ишлари бу қарама-қаршиликни конструктив ҳал этиши мумкин.
- Ижтимоий-сиёсий аҳвол, жамият қадриятлари – тизим тараққиётига ёрдам берувчи яна бир эле-мент ҳисобланади. Уларнинг кескин ўзгариши, масалан ўтган асрдаги бошқарув тизими тизимни вайрон қилишга қодир. Шу билан бир пайтда сиёсий ва ижтимоий аҳволнинг ўзгариши мактаб жамоасини ўзи қадриятлар ва ғояларни мустақил яратишга мажбур этишга қодир бўлиб, бу нарса бошқарув тизимини индивидуаллаштиради, ўзгарувчан ижтимоий муҳитга нисбатан янада мус-таҳкамроқ қилади.
- Тизимнинг маълум вақт оралиғидаги ҳолати дезинтеграциянинг муҳим элементи бўлиши мум-кин. Ўқитиш ва ўқитишдан ташқарида юзага келадиган ҳолатлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар энг оддий кўриниш бўлиши мумкин. Кўпинча дарсдан кейин ташкил этилган иш фаолияти туфайли ўқитувчилар ўзларини ижодкор шахс сифатида намойиш этишлари дарс бериш жараёнига қарама-қарши туради. Ва аксинча, кўпчилик ўкитувчилар учун қизиқарли бўлган дарс жараёни дарсдан ташқарида қизиқарсиз шунчаки ташкил этилган ишларга қарама-қарши туради. Ҳар икала ҳолат ҳам тарбиявий тизим ишини фаоллаштириш мумкин.
- Бу иерархик схемада бошқариш субъектининг қўйи даражаси ундан юқори турган даража учун объект хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |