Таълим йўналиши талабалар учун дарслик


Ҳалқа — зирак, қулоқ безакларидан бўлиб, у аёлларнинг ҳар куни қулоғига тақадиган безак буюмидир. Гажак



Download 0,8 Mb.
bet8/26
Sana21.04.2022
Hajmi0,8 Mb.
#568697
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
Metall kesib ishlash kesuvchi asbob va stanoklar A S Iskandarov

Ҳалқазирак, қулоқ безакларидан бўлиб, у аёлларнинг ҳар куни қулоғига тақадиган безак буюмидир.
Гажак — (форсча, тожикча жингалак) аёллар тақинчоғи. (Гажак XIX аср иккинчи ярми. Тошкент). Гажак бир жуфт бўлиб, икки қулоққа тақилади. У кўпинча тилла, кумуш ёки тилла ҳал берилган кумуш пластинкачалардан тайёрланади. Заргарлар унга кўпинча лаъл, зумрад, ёқут тошлар қадаб безайдилар. Усталар қадама тошлар атрофига чилтор ва гирдак қўйиб безайдилар. Гажакка шокилалар осилади. У дур, садаф, тилла ҳал берилган кумуш зиғираклардан ясалади. Гажаклар шакли ва ишланиш усулига қараб турлича бўлади. Ярим ой, бодом барги, қўш гажаксимон шаклдагилари Самарқанд ва Бухоро вилоятларида, бодом шаклидагиси Фарғона водийсида ҳамда Тошкентда кенг тарқалган.
XVIII асрда заргарликда асосий материал тилла, кумуш, ҳар хил қотишмалар, бронза, чоқноқ тош ва рангли тошлар ишлатилган. Энг кўп ишлатилган нарса олтин ва кумушдир.
XIX асрга келиб заргарликда олтин ишлатиш кўпайди. Ўрта Осиё территориясида заргарлик ишларида чоқноқ тошлар, рангли тошлар ва денгиз туҳфалари ишлатилар эди. Умуман олганда буларни ҳаммаси жавоҳирлар деб юритилади.
Жавоҳирлар заргарликда қимматбаҳо тош ҳисобланади. Улар чиройлилиги, рангининг тиниқлиги, бир хиллиги, ялтироқлиги, товланиши, қаттиқлиги, турли рангда ўзгариши ва бошқа хусусиятларга эга. Улар уч даражага бўлинади. Биринчи даражали қимматбаҳо тошларга олмос, сапфир, зумрад, ёқут, александрит, шпинель, эвклаз, олтин, платина, марварид.
Иккинчи даражали қимматбаҳо тошларга аквамарн, топаз, воробъевит, гелиодор, қизил турмалин, демантоид, аметист, пироп, альмендин, қиркон, опал уваровит, учинчи даражали қимматбаҳо жавоҳирларга нефрит, ёқутлар, феруза, кордиерит, гагат, қаҳрабо, малахит, кианит, эпидот, биллур, қитрин, ҳалькедон, агат, ақиқ, сердолик, содалит, пренит, ложувард, флюорит, андалузит, диопсид ва бошқалар киради.
Халькедон — у мармар денгизи қирғоғидаги қадимги Халькедон шаҳри номидан олинган бўлиб ранги оқ, кул ранг, ҳаво ранг, сариқ, кўк, қизғиш қўнғир бўлади. Унинг доғ-доғ ёки йўл-йўл турлари кўп. У абразив материаллар сифатида, соат тошлари тайёрлашда ҳамда заргарлик буюлллари тайёрлашда ишлатилади.
Халькедон чақмоқ тошнинг бир тури бўлиб, қадимдан зеб-зийнатлар ясаладиган тошлар ҳисобланган. Унга ишлов бериш осон бўлиб, асрлар мобайнида хизмат қилган. Усталар маржонлар, тўғнағичлар, узук, билагузук, зебигардонлар асл санъат дурдоналари яратиб келмоғдалар.
Бу тошнинг тўқ сариқ ва сарғиш қизғиш рангдалиги муҳаббат рамзи, эркаклар қалбини аёлларга боғлайдиган тош деб ҳисобланган. Бу тош гўё одамларни қаҳр ғазаб ва қайғу андуҳдан асрайди дейдилар.
Феруза — (форсча тожикча) минерал деган маънони билдиради. У жилосиз мумга ўхшаш, хира бўлади. Феруза зангори, ҳаво ранг ёки яшил ҳаво ранг бўлади. Унинг Нишопур (Эрон)да, Ида, Ўрта Осиё ҳамда Қозоғистонда энг йирик конлари бор. Феруза конлари Марказий Қизилқум ҳамда Қурама тоғларида бор. Дунёда энг яхши феруза кони Нишопур ферузаси бўлиб, у ниҳоятда сифатлидир. Эрамизнинг IX асрига оид ферузадан ясалган қумғон сақланган. Марказий Қизилқум ферузасини мусулмон мамлакатлари ниҳоятда қадрлаганлар, чунки бу тош қудратли тумор сифатида ошқозон ва кўз касаллигига, илон чаққанда энг яхши шифо ҳисобланган.
Ақиқ — русча агат, грекча оникс сўзидан олинган бўлиб, таржима қилинганда «тирноқ» деганидир. Бу минерал, заргарликда, кандакорликда, саноатда ва бошқа жойларда ишлатиладиган жавоҳир турларидан бири. У қадимги Миср, Ассирия, Бобилда ҳам безак материали сифатида маълум. Баъзи бир афсоналарга кўра қадимги Грецияда ақиқдан ибодатхоналар қурилган, чунки деразасиз, туйнуксиз ибодатхонага кирган киши унинг нурафшонлиги ҳамда кенглигидан ҳайратда қолган. Ақиқдан масалан, Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳридаги Гўри Амир мақбарасини ички хоналари безаги ясалган. Ақиқлар Ўрта Осиенинг баланд Тянь-Шань тоғларидан ёки ғорларидан қазиб олинган. Унинг оқ ялтироқ ва қуюқ қора рангда товланадиганлари бўлади.
Ақиқдан ўймакорликда қутичалар, гулдонлар, тагдон, шамдон, қаламдон ва бошқалар ясалади. Саноатда эса ҳовонча, ҳовонча дастаси, тарози призмалари, электр ва сув ўлчов асбобларининг таглиги, дазмоллаш вакиллари ва бошқаларда ишлатилади.
Сафсар — заргарликда ишлатиладиган қимматбахо тош. Ундан маржон, тўғнағич, илма туқималар ва балдоқлар ясалади. Уни Шарқда ҳам Европада ҳам юқори баҳоланган, чунки уни ошиқлар маҳбубасига совға қилган. У сепкиллар ҳамда ажинлардан асрайди, зеҳнни равшан ва бардам қилади. Ҳар хил ёмонларни йўлатмайди. Шунинг учун сафсарни қазиб олишга эътибор янада кучайди.

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish