Таълим йўналиши талабалар учун дарслик


ТОШКЕНТ НАҚҚОШЛИК МАКТАБИ



Download 0,8 Mb.
bet16/26
Sana21.04.2022
Hajmi0,8 Mb.
#568697
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26
Bog'liq
Metall kesib ishlash kesuvchi asbob va stanoklar A S Iskandarov

ТОШКЕНТ НАҚҚОШЛИК МАКТАБИ
Тошкент нақшлари ўзининг нафислиги ва рангларнинг бир-бирига аста-секин ўтиши, аниқ бир колоритга қатъий риоя қилиниши, геометрик ва ўсимликсимон нақшларнинг кўп ишлатилиши билан ажралиб туради. Нақшлар кўпинча яшил гаммада ишланади. Ўсимликсимон нақшлардан ой гул, пахта, бофта, уч барг, шукуфта, баргли гул ва бошқа элементлар аниқ стиллаштирилган. Мураккаб геометрик нақшлар ишланади. Наққош усталардан Жалил Ҳакимов, Тойир Тўхтахўжаев, Олимжон Қосимжонов, Ёқубжон Рауфов, Анвар Илҳомов, Комил Каримов ва бошқалар Тошкент наққошлик мактабининг ассосчиларидирлар.
Ёқубжон Рауфов 1888 йили 22 январда Ўратепа шаҳрида наққош устазода оиласида дунёга келди. Ёқубжон туқилган Ўратепа шаҳри ёғочга нақш ишлаш санъати бўйича машҳур эди. Унинг отасини Рауф калон деб аташар эди. Рауф калон истеъдодли доимо янгидан-янги нақшлар кашф этувчи, шифтларга ва деворларга ўнғайлик билан гуллар солувчи ҳамда устун ва курсиларни мураккаб жим-жимадор нақшлар билан безовчи катта санъаткор бўлган. Шунинг учун ҳам устани ҳурмат қилиб Рауф калон деб лақаб қўйганлар. Рауф калонлар сулоласи асосан меъморчилик иншоотларига миллий анъанавий нақшлар бериш билан машҳур бўлиб келганлар. Ёқубжон устози Рауф Назаровнинг талантини мерос қилиб олди. Ёқубжон отасидан наслдан-наслга ўтиб келаётган наққошлик сирларини қунт билан ўрганиб, наққошлик техникасини мукаммал ўзлаштирди. У отаси бошчилигида Ўрта Осиёнинг турли шаҳарларини, чунончи Наманган, Марғилон, Андижон, Ленинобод, Каттақўрғон, Самарқанд, Чимкент ва шу сингари шаҳарлардаги жамоат биноларини безади. У аввал отасига шогирд, кейинчалик ёрдамчи бўлиб ишлаб юрди. 18 ёшидан бошлаб наққош уста сифатида безак ишларида мустақил қатнашди. У ёшлик чоғларида жуда кўп мутолаа қилди, ҳамда араб ёзувини ўрганиб олди. Тинимсиз изланишлари туфайли нақш сирларини ўргана борди. Ёқубжон шаҳарма-шаҳар юриб, турли мачит, меҳмонхона, уй ва айвонларнинг шифти, пештоқи ва устунларини нақшлар билан безади. У биринчи бўлиб Фарғона водийсидаги биноларни мустақил безади. Унинг номи тез орада кўпчиликка танилди. Ёқубжон Рауфовни турли шаҳарларга таклиф қилишадиган бўлди.
Уста музейларни, турар жой, жамоат биноларини, маданият уйларига сайқал берди. У архитектура ёдгорликларидаги нақшларга қайта жон бағишлади. Биринчи вақтларда Тожикистонда, кейинчалик эса 1923 йилда Тошкентга кўчиб келган. Ёқубжон Рауфов наққошлик сирларини тўла-тўкис эгаллаган, наққош номини олган мустақил уста эди. У Тошкент хонадонларида ишлаш билан бирга амалда қўлланиладиган уй-рўзғор буюмларига, яъни қутичалар, кўп рахли хонтахта, курси, қаламдон, стол ва бошқа уй-рўзғор буюмларига нақш чизди. Натижада санъаткорнинг бундай санъат асарлари ҳар хил кўргазмаларда намойиш қилинди. Уста наққош санъаткорнинг номи жумҳуриятимизда ҳурмат билан тилга олина бошланди. 1934 йилда Тошкентдаги ишлаб чиқариш рассомчилик комбинатига ишга таклиф қилинган уста, кейинчалик шу даргоҳда накқошлик бўлимида дарс бера бошлади. Бу ўқув устахонасида ёшларга устозлик қилди. Ўз наққошлик мактабини ёшларга ўргатди. Сиркорликда ўзига хос жиҳатларини пухта эгаллаган истеъдодли шогирдлари ҳозир унинг ишларини муваффақиятли давом эттирмоқдалар, 1938 йилда эса сермеҳнат ҳаракатчан уста Москва шаҳрига Бутун иттифоқ халқ хўжалиги кўргазмасининг Ўзбекистон павильонига безаш учун кетаётган бир группа наққошларга раҳбар қилиб тайинланди. Безак ишлари дастлаб 1938—39 йилларда кейин эса 1952—56 йилларда ниҳоясига етказилди. Сиркорлик ишларини 18 кишидан иборат усталар бригадаси уч ой давомида ишлаб битказдилар. Бу ишда айниқса наққошлардан Е.Рауфов, А.Қосимжонов, В.Исаев, X.Хусанов ва бошқалар алоҳида ўрнак кўрсатишди. Улар халқ хўжалиги юутуқлари кўргазмасининг Ўзбекистон павильонидаги гумбазни, шийпон, айвон ва бошқа жойларини ажойиб нақшлар билан безадилар. Шу даврларда ё. Рауфовнинг ижодий ишларидан кўп қиррали хонтахталари, ҳар хил қутичалари, майда буюмларга усталик билан чизилган санъат асарлари, халқ амалий санъатининг Ўзбекистондаги кўргазмаларида ҳамда чет мамлакатларининг кўргазмаларида муваффақият билан намойиш қилинди.
1937 йилда Парижда очилган халқаро санъат ва техника кўргазмасида ё. Рауфовнинг ишлари намойиш қилинди. Ё.Рауфов таъмирчи уста сифатида ҳам танилди. Уста кўпгина нақшларни қайта тиклашда ўз куч-қудратини аямади. 1941 йили Тошкентдаги Половғев биносини ҳозирги Ўзбекистон халқ амалий санъати музейидаги сиркорлик намуналарига қайта жон бағишлади.
Бундан ташқари 1950 йилларда Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги тарихий ёдгорликларга қайта сайқал беришда қатнашди. 1947 йили замонавий эстетик талабларга асосланиб ўзбек миллий анъаналарини сақлаган ҳолда Ўзбекистон Давлат опера ва балет театри биносини бунёд этишда қатнашди. Наққошлар, ганчкорлар, тош-тарошлар ва бошқалар Ўзбекистоннинг турли чеккаларидаи таклиф этилди, шулар қаторида ё.Рауфов ҳам бор эди, Наққошлик санъатини пухта эгаллаган Ё.Рауфов театр биносининг гумбаз, портал ҳамда ташқи галерея қисмининг шифтига нақшлар ишлади.
1952 йилда Москвадаги халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасининг Ўзбекистон павильонига кириш қисмидан жой олган шийпон (ротонда), шифтига ишлаган наққошлик ишлари билан устанинг янада обрў эътибори ортди. 1955 йилда Бекободдаги металлурглар маданият уйини ажойиб нақшлар билан безади. 1966 йили Тошкент зилзиласи оқибатида кўпгина уйлар вайрон бўлди, архитектура ёдгорликлари шикаст еди. Уларни қайта тиклашда ё.Рауфов ўз шогирдлари билан қатнашди. 1968 йили Ё.Рауфов Алишер Навоий номидаги адабиёт музейини безади. 1969 йили эса Самарқанднинг 2500 йиллик юбилейига атаб «Юлдуз» чойхонасини нақшлади. 1970 йили эса хиёбоннинг «кўк гумбазли» чойхонасининг ичларини ажойиб нақшлар билан безади. ё.Рауфовнинг нақш композиғияси ранги ҳамда ҳарактери жиҳатидан Тошкентлик усталарнинг нақшларидан ажралиб туради. У кўпинча тожик наққошлик мактабининг анъаналарини сақлаган ҳолда ажойиб композиғиялар яратган. Ижодкор ўзбек, тожик нақшларининг бой маданий меросидан моҳирона фойдаланиб, кўпгина ислимий ва геометрик нақш композиғияларини яратди. Унинг нақшларидаги рангларнинг очиқлиги, ёрқинлиги ҳамда бир-бирига уйғунлиги кишини ўзига жалб қилади. Нақш композиғияси тузилиши жиҳатидан анъанавий миллий нақшларга доимо янги элемент ва мотивлар киритган. Ё.Рауфов композиғия тузишда содда, узоқ, яқинини яхши биларди. У нақш композиғияларини узоқдан ҳам кўринишини таъминлар эди. Уста нақш ишлашда кўпроқ чирмовиқсимон ўсувчан ислимий мазмундаги нақшлари билан ва каттакичик юзаларни тўғри тақсимлаши ҳамда майда кичик буюмлар формасига ниҳоятда узвий равишда бирлашиб кетган одми нақшларнинг камсуқумлилиги билан ҳам ажралиб туради. ё.Рауфовнинг нақшларини кузатар эканмиз, нақш схемасини эркин, чиройли шакллар ҳосил қилиб ишланганлиги ҳамда нақш элементларидан унумли фойдаланганлигини кўрамиз. Унинг нақшларининг кўпчилиги тожик нақшларига ўхшаб кетади, унинг гуллари йирик-йирик ҳамда ўзига хос деталлардан иборат. У баргли гуллар беш ва саккиз баргли гуллар, яъни «Хитой афсонлари» ҳамда оддий гуллардан фойдаланган. Уста туморчи нақш тартибида нақш композиғия тузиб, ҳар бир тумор гулни аниқ оқ чизиқ билан ажратиб, уларнинг заминини эса турли ранглар билан бўяган. Уста турли шаҳарларга борганда ҳар бир жойнинг ўзига хос анъанасига мослаб нақш бажарган. У ҳамма жойда ҳам бир қолипдаги нақшларни ҳеч қўлламай, янги-янги нақшлар тўқиб, тузиб бўяган. ё.Рауфовнинг йирик меъморчилик иншоотларига ёки маиший буюмларга ишлаган нақшларини кузатсак, чизиқ ва рангларнинг бир-бирига ғоят уйғунлигини сезамиз. Уста кўк, ҳаво анг ёнида пушти ранг қўллаши нақшни бузмай балки, бу икки ранг бир-бирини тўлдиради, бутунлик ҳосил қилади. Унинг ҳаёти давомида турли шаҳарларда қилган ишлари ўзига хос мактаб вазифасини ўтади, тажрибасини бойитди. ё.Рауфов нақшларни бўрттириб, тилла қалли нозик пластинкаларни ҳам қўллади. Яъни кундал техникасидан ҳам фойдаланди. Бу техникада нақшларни бажарилиши ўзига хос жозиба, кўриниш беришини кўрамиз. Уста муҳташам биноларнинг пештоқлари, ароқилари, наволари, шифтларига берган нақшлари бино чиройини янада очади, ҳамда хоналарга файз ва алоҳида латофат бағишлайди. Шарққа машҳур бўлган наққош Маоний айтганидек «агар кимки расмдаги ҳар бир чизиққа жон бағишлай олар экан, у санъат калитини эгаллаган бўлади». Ана шу санъат калитини эгаллаган ҳар бир чизиққа жон бағишлай олган буюк санъаткорлардан бири Ё.Рауфовдир. Уста ҳар бир нақшни тўғри ва аниқ чиқишига ҳамда бир-бирига боғланишига интилган. Устанинг нақшларига нигоҳ ташлар эканмиз, ислимий патнис, ислими гул, ислими меҳроб, печак ислими ароқи, чор ислими ароқи, қўштаноб печак ислими, якрафтор ислими, турунжи ароқи ислими ва бошқа нақш композиғияларни кўп учратамиз. Нақш турлари ичида энг кўп тарқалган ва мураккаб тури гириҳ бўлиб, уни ҳамма усталар ҳам ишлай олмаган. Уни чиза олган ҳақиқий наққош ҳисобланган. Кўпинча усталар гириҳкор (гириҳ чизувчи уста) устага чиздириб, кейин улар биноларга ёки буюмларга қўллар эдилар. Ё.Рауфов эса гириҳ нақшни қийналмасдан бемалол чиза олар эди. Уста ўз ижодий фаолиятида кўпроқ медальон композиғияларни қўллади. Унинг ишлаган ҳар бир композиғиялари умумий яхлит бутунлик касб этади. ё.Рауфов ёғочга нақш ишлашдан олдин ёғочни қум қоғозда текислаб алиф мойи суркаб, кейин унинг сиртини махсус масса билан текислаб нақш чизган. Нақш тайёр бўлгандан сўнг эгар мойи ёки фабрика локи берилган. Эгар мойи сурилган нақш ёритилган ҳамда безатилган юзани дарз кетишидан, чиришидан сақлаган. Ё.Рауфов табиий тайёрланган бўёқларни, локларни яхши кўрар эди, ҳамда нақшларнинг сифатли чиқишига катта эътибор берар эди. Е.Рауфов йиллар давомида тажрибаси ошиб содда ва оддий усулда бажарилган нақшлар мураккаблашиб борди ва бўёқларнинг ранг-баранглиги янада ошди. Композиғияларида кўпинча қизил, жигар ранг, яшил, тўқ сариқ, ҳаво ранглардан фойдаланди. Устанинг аниқ ва серманзара нақшлари баланд ҳамда кенг шифтларни безашда яхши натижалар берди. ё.Рауфов нақш композиғияларини жуда эркин, енгил мустақил, қийналмасдан чизарди. У кўпинча нақш чизиладиган юзага тўғридан-тўғри ахтасиз юзанинг ўзида чизиб, бўяб, пардозлаб бера олар эди. Тиниб-тинчимас, меҳнатсевар уста ё.Рауфов қариган чоғида ҳам кичик буюмларга безак бериш устида кўп иш олиб борди. Кўп изланишлар қилиб қадимий наққошлик санъатини ҳозирги замон талабига жавоб берадиган замонавий формаларда муваффақият билан қўллади.
Жумҳурият Бутун иттифоқ ҳамда халқаро кўргазмаларда сурункали қатнашиб келган Ё.Рауфов бир неча марта диплом ва медаллар билан тақдирланди. ё.Рауфов 1938 йили Рассомлар союзининг аъзоси, 1944 йилда узоқ йиллик самарали меҳнатлари учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, 1963 йилда Ўзбекистон халқ рассоми унвонига сазовор бўлди. Уста жумҳурият ҳукуматининг фахрий ёрлиқлари билан мукофотланган. Устанинг кўп нақшлари жумҳурият ва вилоят марказий музейларида сақланиб доимий, экспозиғияга айланиб қолган. Санъаткор ўз касбини астойдил севадиган, ишни кўзини биладиган, зийрак, ҳаракатчан уста эди. ё.Рауфов XIX аср наққошлик мактабининг анъанавий давомчиси. Унинг шогирдларига нисбатан талабчанлиги, серғайратлиги, ижодида ўз аксини топган. Биз халқ амалий санъати усталари ичида истеъдодли вакиллардан бири деб биламиз. Ҳозир унинг ўлмас асарлари халққа хизмат қилаётир. Мана шундай усталардан яна бири — Тойир Тўхтахўжаевдир. У 1918 йил 29 декабрда Тошкентда туғилди. У ўрта мактабда ўқиб юрган пайтларидаёқ қалам ва акварелда жуда кўп расмлар чизар эди. У Тошкентлик машҳур паргори уста Олимжон Қосимжонов билан дўстлашиб сирларини Олимжоннинг тутинган отаси уста Шерали ҳожи Ҳасановдан ўрганган эди. Шерали Ҳасанов ёшлар билан ишлашни жуда яхши кўрар эди. Лекин у ҳунар маҳоратларининг асосий сирларини ҳаттоки ўғлидан ҳам сир сақлашга ҳаракат қиларди. «Биз,— деб эслайди Тойир Тўхтахўжаев, — ўқиш пайтлари уста биздан нималарнидир сир тутаётганини сезиб қолдик. Лекин бизни устозимиз тайёрлаган шаблонлар жуда қизиқтирар эди. Бир марта устозимиз ҳаяллаб қолган эди, бизлар унинг шахсий архивини яширинча диққат билан кўздан кечириб оригинал улгиларни, орнаментал композиғияларини синчиклаб ўргандик. Бу воқеа 1932 йилнинг бошларида содир бўлган эди..». Тойиржон Олимжон Қосимжоновдан нақш сирларини ташналик билан ўрганди. Наққошлик сирларини қунт билан ўрганиб аста-секин ўзи мустақил композиғиялар ярата бошлади. Тойир устозига 6—8 йилча шогирд бўлиб юрди. Кейин эса Тошкентдаги «Бадиий ўқув ишлаб чиқариш комбинатига ўқишга кирди ва бу билим юртини муваффақиятли тугатди. У ерда қоғозга ва ёғочга нақш ишлаш технологиясини қунт билан ўрганди
Т.Тўхтахўжаев биринчи бор мустақил равишда машҳур наққош Ё.Рауфов билан биргаликда 1938 йили Бутун иттифоқ қишлоқ хўжалик кўргазмасидаги Ўзбекистон павильонини миллий нақшлар билан безаб, юксак маҳоратини акс эттирди. Уста айни авж олиб ижод этаётган бир даврда тўсатдан Улуғ Ватан уруши бошланди. Санъаткор она Ватанни мудофаа қилишга чақирилди. Уруш йиллари Германиядаги совет қисмларида хизмат қилди. Санъаткор жангчи хизмати чўзилиб кетиб, жуда кўп қийинчиликларга дуч келди, саломатлигига путур етди. У Ватан мудофааси учун «Қизил Юлдуз» ордени, бир қанча жанговор медаллар ва фахрий ёрлиқлар билан мукофотланди. Улуғ Ватан уруши тамом бўлгандан сўнг саломатлигига қарамасдан қўлига қалам олиб севган ҳунари билан шуғулланди. Шу билан бирга бадиий билим юртида ўқитувчилик қилди ва наққошлик маҳорати сирларини ёшларга ўргатди. Тойир Тўхтахўжаев фақат жамоат бинолари ёки ҳар хил эсдалик совға билан шуғулланмасдан балки, турар жой биноларини ҳам наққош нигоралар билан безади. 1946 йили Тошкентдаги этувчи ва ўқувчилар саройини ўсимликсимон ва геометрик нақшлар билан ўзига хос қилиб безади. 1953 йили Бутун иттифоқ халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси Ўзбекистон павильонининг кириш қисмидан жой олган шийпон, шифтга ишланган наққошлик ишлари билан янада халққа танилиб обрў топди. 1966 йили Тошкент шаҳрида зилзила натижасида кўпгина уйлар вайрон бўлди, архитектура ёдгорликларига шикаст етди. Уларни қайта тиклашда Т.Тўхтахўжаев ўз ҳиссасини аямади. У Ўзбекистон амалий санъати асарлари доимий кўргазмаси биносига, Ситораи Моҳихоса ва бошқа архитектура ёдгорликларига қайта жон бағишлади.
Устанинг кўпгина асараларини кўздан кечирсак, беихтиёр шундай савол туғилади:—Наққошлик санъатига қандай янгиликлар қўшди, унинг санъатининг ўзига хос хусусиятлари нимада?— деган.
Т.Тўхтахўжаев мураккаб мотивлардаги нақш композиғиясини туза олган. Устанинг олтинсимон — жигар ранг ҳамма ўзбек нақшини ривожлантиришда қўйилган янги бир қадам бўлди. Ўша даврга қадар бу соҳада яшил ранг асосий ўринни эгаллаб келар эди. Лекин уста жигар ранг билан бронзани аралаштириб янги политра яратди. Бу яратилган ҳамма чиройли ва нафис бўлиб чиқди ва бу янги политрани бошқа усталар ҳам дарҳол ўзлаштирдилар. Бир хил танланган ранг ҳаммаси нақшинкор мебеллар, дуб, қора қайин ва бошқа ёғочлардан ясалган уй буюмларига жуда уйғунлашиб қетар эди. Маълумки, наққош усталар безашда аввал яшил мовий ранглардан фойдаланган. Т.Тўхтахўжаев бу рангларни ижодий ўрганиб, архитектурада илиқ ранглар билан безаш мумкинлигини амалда исботлаб берди. Чунончи, унинг яратган асарлари ҳозирда Ўзбекистон санъати музейида ва халқ амалий санъати музейларида 8 қиррали курси, хонатахта, ёдгорлик буюмлари, зеб-зийнатлар сақланадиган қутичалар ва бошқа бадиий буюмлар мисол бўла олади. Бу асарлар музейларимизнинг доимий экспозиғиясига айланиб қолган. Устанинг олтинсимон жигар ранг нақшлар билан безалган халқ амалий санъати буюмларини фақат Ўзбекистондагина эмас балки чет элларда харид қилувчиларнинг ҳам диққатини ўзига тортган. Т.Тўхтахўжаев ранг-баранг нақшлар билан безатилган Лейпғигдаги халқ амалий санъати буюмлари халқаро ярмаркада ҳам намойиш этилди. Халқ устаси жумҳурият Бутун иттифоқ ва чет эл кўргазмаларида қатнашиб (Чехословакияда, Америкада, Канада, ГДР) фахрий ёрлиқ, медаллар ва ҳар хил мукофотлар билан тақдирланган. Т.Тўхтахўжаев нақшлар орасида манзарали ва тематик - расмлар ишлаб ўзига хос уйғунликни жонли чизиқлар ва ранглар жилоси билан борлиқни ҳис этиб куйлади. Унинг нақшланган халқ амалий санъати буюмлари ҳозирда кишиларимизнинг турмушини безаб турибди. У анъанавий миллий нақшларга янги элементлар киритиб, санъат калитини эгаллади. Тойир Тўхтахўжаев оғир касаллиги туфайли анча ёш оламдан ўтди. Ўзбекистон халқ рассоми, Давлат мукофотининг лауреати ганч ўймакор уста Маҳмуд Усмонов ўзининг «Санъатим — саодатим» деган рисоласида Тойир Тўхтахўжаевни шундай хотирлайди:
«... ажойиб наққош Тойир Тўхтахўжаев билан кўпгина ижодий даврларда ва мусобақаларда бирга бўлдик. Тойиржон камгап, камсуқум, доимо ўз иши билан банд, меҳнаткаш эди» — дейди. Ҳақиқатдан ҳам Т.Тўхтахўжаев шарқ халқлари маданиятига ўчмас из қолдирган улуғ санъаткорнинг кўплаб шогирдлари бугунги кунда ёшларга қадимий санъат сирларини анъана тариқасида бутун билим ва маҳоратларини ўрганмоқдалар.
Ҳаммамизга маълумки, ўтмишда ўз илмини мерос қилиб қолдириб кетмаган, аниқроғи, шогирдлар етиштирмаган устани ҳақиқий устоз ҳисоблашмаган. Ҳозирда устанинг ишларини анъана тариқасида давом эттираётган талантли шогирдлари Абдулла Абдураҳмонов, Қ.Қосимов, X.Исҳоқжонов, И.Мамадалиев, К.Норқўзиев, Н.Хусанов, С.Шукуров ва бошқалар жумҳуриятимизнинг турли жойларида ижод қилиб ёшларга билим ва маҳоратларини ўргатмоқдалар. Шунинг учун ҳам халқимиз «Яхши санъаткор икки умрга эга» деб бежиз айтишмаган.
Ўзбек наққошлик мактабини ривожланитиришда самарали ҳисса қўшган Олимжон Қосимовнинг таланти шогирди наққошлик бўйича ўзига хос мактаб яратган, жуда кўп шогирдлар тайёрлаган халқ усталаридан бири — Ўзбекистон халқ рассоми Жалил Ҳакимовдир.
Жалил Ҳакимов 1920 йили Тошкентда уста оиласида дунёга келди. У ёшлик чоғларида отаси безаётган патнис, идиш-товоқлар ва бошқа нарсаларга гул солишини соатлаб кузатиб ўтирар эди, уни қандайдир сеҳрли куч ўзига тортар эди. Аста-секин ёш Жалилда халқ амалий санъати турларига, айниқса наққошликка бўлган ҳаваси янада ошиб борди. У аста-секин қоғозларга ҳар хил нақш элементларини чизишни ўргатар, отаси эса унга ёрдам берар эди. Йиллар ўтиши билан наққош уста бўлиш орзуси туғилди. Ўша вақтда Тошкентда 1934 йили бадиий ўқув ишлаб чиқариш комбинати очилди. Бу комбинатда ўзбек халқ амалий санъатининг наққошлик, ганчкорлик, кулолчилик ва бошқа турлари бўлажак халқ усталарига ўргатила бошланди. Жалил ҳали мактабни тугатмаган эди. Ниҳоят 1935 йили мактабни тамомлаб шу комбинатнинг наққошлик бўлимига ўқишга кирди. Комбинатга ўша йилларда жумҳуриятимизда кўзга кўринган халқ усталари Уста Ширин Муродов, Олимжон Қосимжонов, Маҳмуд Усмонов, Тошпўлат Арслонқулов ва бошқалар халқ амалий санъати сирларини ёшларга ўргатишга таклиф қилинган эди. Жалил энг кўзга кўринган катта усталардан бири Олимжон Қосимжонов (1878—1952) қўлида нақш сирларини ўргана бошлади. Бу ёш бўлғувчи уста Жалил учун катта бахт эди. Чунки устоз уларга фақат наққошлик сирларини ўргатиб қолмай, балки таълим-тарбия беришда муҳим роль ўйнади. Кейинчалик Устоз Жалилга энг нозик ва масъулиятли вазифаларни ҳам иккиланмай топширадиган бўлди. Устози Олимжон Қосимжоновни жуда ҳурмат қилар, унинг чизаётган ёки бўяётган ҳар бир ишини бутун вужуди билан берилиб ўргатар эди. Устоз шогирдини келажакда катта уста бўлишига тўлиқ ишонар эди.
1938 йили Жалил Ҳакимов бадиий комбинатни тугатиб, нақш сирларини янада чуқур билиш учун Тошкентдаги кулолчилик заводига ишга кирди. У ерда кўпгина халқ амалий санъати усталари билан яқиндан танишиб, ижодига ижод қўшилди. Шу йили Москвадаги, Бутун иттифоқ қишлоқ хўжалиги кўргазмасининг ўзбек павильонини безашда қатнашди. У ерда Олимжон Қосимжонов, М.Усмонов, Ёқубжон Рауфов, Тойир Тўхтахўжаев ва бошқалар ҳам бор эди. Усталар билан Бутун иттифоқ кўргазмасининг «Ўзбекистон» павильонини нақш билан безаб шуҳрат қозондилар. Ўша йиллари Жалил ҳакимов Рассомлар уюшмасига аъзо бўлди.
Жалил Ҳакимов мустақил равишда катта-катта жамоат уйларини нақшлар билан безашда қатнашди. Ота-боболаримизни қадимдан яратиб келган нақшларини қайта тиклашда ҳам қатнашди ва уларга қайта жон бахшида этди. Бу эса устанинг қадимий асарларни янада чуқур ўрганишга ердам берди. У санъат сирини келажак авлодга етказиш мақсадида мактаб қошида наққошлик тўгараги ташкил этиб, ёшларга ўз ҳунар сирларини ўргатди. Моҳир педагог ўқувчиларга халқ амалий санъатига бўлган қизиқишини, ҳунар ўргатишда, уларнинг ҳаётдаги ва воқеъликка бўлган эстетик муносабатини ҳамда шу санъат асарларини ўз қўллари билан ярата олишга ўргатди. Уста табиатдаги гул, боғу-бустонларни, ғам-ғуссани, тинчликни, ҳаётдаги гўзалликни нақш тили орқали гапириш алифбесини ўргатди. Нақш элементларини ҳар бирининг ўзига хос рамзий мазмунга эга эканлигини, уларни қаламда енгил, эркин, равон ва ҳар бир чизиқ жонли чиқишини талаб қилди. Рангларни бир-бирига монанд олишни, ҳаво перспективаларга амал қилишни ёшларга ўқтирди. Ҳар бир нақшнинг табиий чиқишига чақирди, чунки ҳар бир нақш элементи жонли табиатдан олинганлигини кўрсатиб ўргатди. Ижодкор тинимсиз меҳнати ва яна меҳнат қилиши кераклигини ўқтирди.
1948 йили Тошкентдаги Н.Островский номли ўқувчилар саройида наққошликдан тўгарак олиб борди. У ёшлардан ўз тажриба ва билимини аямади.
1951 йили П.Беньков номидаги жумҳурият рассомлар билим юртига Жалил Ҳакимов таклиф этилди. У ерда кўпгина талантли шогирдлар Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси М.Тўраев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоблари К. Каримов, А.Илҳомов ва бошқаларни тайёрлади. Кейинчалик ўз шогирдлари билан ўқувчилар саройини (аввалги биносини). Бекободдаги маданият уйини, хиёбоннинг «Кўк гумбаз»ли чойхонаси, Самарқанддаги «Юлдуз» ресторани, Оққўрғондаги «Шон-шуҳрат» музейи, Тошкент вокзали, Донецкдаги «Ўзбекистон» кафеси, Тршкентдаги «Гулистон» ресторани ва бошқа биноларни ажойиб жонли чизиқлар, жозибадор ранглар, инсон руҳиятини кўтарувчи нақшлар билан безади. Бу яратган нақшларнинг ҳар бири ўзига хос мазмун, руҳиятга ва воқеъликка эга. Уларнинг ҳар бирини таҳлил қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.
Нақш тилини билиш учун киши бадиий маълумотли бўлиши керак.
Устанинг ҳар бир нақшларига эътибор берсангиз нақш чизиқларининг равонлиги, бир-бирига нисбатини ва уларда уйғунликни сезади киши. Уларга қараб табиатдаги борлиқни, яъни ер, осмон, боғу-бустон, қир-адирларни, дарё ва ўрмонзорларни, гулзорларни, раққосаларнинг бадиий ритмик ўйинини, қоматини сезади ҳамда ранги орқали мусиқа садоларини унсиз овози эшитилади. Беихтиёр нақшлардаги гўзалликни кўриб, тушуниб киши руҳини кўтарилгани сезилади. Инсон бу санъат асарлари орқали ҳаётга бўлган муҳаббати янада ошади, ўз ишига янги куч-ғайрат, руҳий озуқа олиб олға қадам босади. Шунинг учун ҳам академик Уста Ширин Муродов айтганидек «Нақш кирган уйга ғам-андуҳ кирмайди», деган гапида жуда катта куч ва руҳий озуқа ётади. Шунинг учун ҳам қадимдан ота-боболаримиз эрта баҳор фаслида қир-адирларга сайлга чиқиш анъана тариқасида давом эттириб келаяпти. Табиблар руҳий касалга чалинган кишиларни шундай сайлга чиқишини тавсия қиладилар. Чунки табиатдаги ва нақшдаги гўзалликлар руҳий тушкунликка тушган кишиларни қайта даволайди. Буларнинг ҳаммаси ота-боболаримизни қанчалик нозик табиатли, юқори маданиятли бўлганидан дарак беради. Жалил Ҳакимов ҳам кишилар руҳини тарбияловчи шифокордир. Устози Олимжон Қосимжоновнинг палитраси 9—12 хил рангда эди. Т.Тўхтахўжаев кўпинча сюжетли расмлар, портрет, манзараларни олтинсимон жигар ранг колоритда бажарган. Ж.Ҳакимовнинг нақшларига эътибор бериб кузатсак, ундаги нақшлар элементларга бойлиги, аниқ, равонлиги, ёрқин яшил рангли колоритда бўлиши билан бошқа усталардан фарқ қилади. Айниқса геометрик нақшларнинг ечимини пухта билгани учун у кўпинча гулли гириҳни жуда кўп ишлар эди. Геометрик нақшни яхши билган устани қадимдан катта уста деб атаганлар. Унинг яратган нақшларининг яна ижобий томонларидан бири нимага ва қаерга нақш ишламасин, у узоқдан ҳам яқиндан ҳам жуда яхши кўринади. Бу эса устанинг қанчалик наққошлик сир-асрорларини чуқур билганини кўрсатиб турибди. Жалил Ҳакимов ҳар қандай нозик ҳамда мураккаб безакларни осонлик билан бажарди, янги мутаносибликка, зарб изчиллигига қатъий риоя қилди. У ўзбек миллий наққошлик санъати анъаналарини пухта эгаллаган, уни самарали давом эттирган санъаткордир. Санъаткор ўз касбини астойдил меҳр билан ишлайдиган уста эди. Жалил ҳакимовнинг бўяб безаган хонтахта, курси, қутича ва бошқалари Монреалда, Чехословакия, Руминия, Болгария, Венгрия, ГДР, Ҳиндистон ва бошқа хорижий элларда юқори баҳоланади. Унинг асарлари ўз “Амалий санъат” асарлари доимий кўргазмасида сақланмоқда. Устанинг ижоди Шарқ анъаналари руҳида ривожланди, тарихда ўлмас из қолдирди. Унинг яратган асарлари кишини гўзаллик оламига олиб киради, ҳамда бизга шодлик руҳиятини бахш этиб келмоқда. Анвар Илҳомов (1946. 20. 8—Тошкент) — наққош, 1980 йилдан рассомлар союзининг аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1983). Н.Островский номли Тошкент шаҳар ўқувчилар уйидаги наққошлик тўгарагига қатнашган, наққош Маҳмуд Тўраевдан таълим олган (1958—62). Тошкентдаги П.Беньков номидаги жумҳурият бадиий билим юртида нағқошлик бўлимида таълим олган. У ерда ўз халқ рассоми Ж.Ҳакимовдан таълим олган, ТошПИнинг архитектура факультетини тугатган (1967—73). 1968 йили Самарқандда устакалон Ёқубжон Рауфов ва Жалил Ҳакимов бошчилигида кўпгина жамоат биноларини безаган. Тошкент лойиҳалаш институтида (ТошГенплан) архитектор бўлиб ишлаган (1968—73). Экспериментал кулолчилик комбинати қошидаги К.Каримов бригадасида наққош бўлиб ишлаган (1967—77). 1977 йилдан бошлаб Ўзбекистон Рассомлар союзининг бадиий фонди қошидаги халқ санъати усталари Бирлашмасидаги (Усто) наққош Жалил Ҳакимов бригадасида ишлаган (1977—80). 1980 йилдан бери наққошлик бригадасига бошчилик қилиб келмоқда. А.Илҳомов устози Жалил Ҳакимовнинг мактабини, яъни Тошкент мактабини давомчиси. Қоғоз, ёғоч, ганчга бўяб нақш ишлаш санъатини эгаллаб шуҳрат қозониб келмоқда. Унинг наққошлик санъатига киритган янгилиги шундан иборатки, у ҳозирги замонавий биноларга ўзбек анъанавий миллий нақшни боғлай олди. Композиғияда рангларни эса аста-секин бир-биридан юмшоқ боғлаб ўтишини таъминлади. Қотиб қолган ўзбек халқ амалий санъатида наққошликдаги кундал техникасини ривожлантиришда катта ҳисса қўшди. Ҳозирда замонавий уйларни кулолчилик, наққошлик, ганчкорлик билан безашнинг ўртасидаги уйғунликни топа олиб ўз маҳоратини намойиш қилди. А.Илҳомов Тошкентдаги Халқлар Дўстлиги саройининг банкет залини (1980), Тошкент шаҳридаги «Дилором» кафеси (1980), Тўқимачилик саройи (1987), Перм вилояти Чусовой шаҳридаги маданият саройи (1978), Тошкентдаги «Юлдуз» кафеси (1985), «Сирдарё» кафеси (1986), Гулистон шаҳридаги Драма театрини (1985) нақшлар билан бўяб безаган. А.Илҳомовнинг юксак маҳоратларини намойиш этди. У Хусанов Тоҳир, Ҳакимов Содиқ, Шоёқубов Рустамбек жуда кўп шогирдлар тайёрлади.

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish