Таълим йўналиши талабалар учун дарслик



Download 0,8 Mb.
bet14/26
Sana21.04.2022
Hajmi0,8 Mb.
#568697
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26
Bog'liq
Metall kesib ishlash kesuvchi asbob va stanoklar A S Iskandarov

ЎЗБЕКИСТОН НАҚҚОШЛИК САНЪАТИНИНГ
РИВОЖЛАНИШИ
Ўзбек халқининг қаровсиз ётган маданият дурдоналари, тарихий ёдгорликларини сақлаш ва маданий меросини тўплашни давлатимиз ўз зиммасига олди. Маданий ёдгорликларни сақлаш жамияти тузилди. 1918 йили 5 декабрда қадимий архитектура ёдгорликларини ва санъат асарларини ҳисобга олиш ва сақлаш ҳақида декрет чиқарилди. Наққош усталар ҳам бошқа усталар қатори мачит, мадраса, турар жойларни, саройларни таъмирлашни бошлаб юбордилар. 30 йиллардан сўнг кўпгина жамоат уйлари, чойхоналар, маданият уйлари, саройлари ва бошқа жойларни ёғоч нақш ва ганч билан безатила бошланди. 1938 йили Москвадаги бутун иттифоқ халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасидаги Ўзбекистон ресторани ва ўз павильонларини безашга наққошларни сафарбар қилинди. У ерда ажойиб намоёнлар, қандиллар, ўйма эшиклар, ўйма ганчлар ва нақшлар билан безатилди. 1939 йилда Самарқанд ва Бухоронинг энг яхши усталаридан 12 киши Алишер Навоий номидаги Адабиет музейи биносини ажойиб нақшлар билан безадилар. Шу йиллари «Баҳор» конғерт залини ҳам нақш, ганч ўймакорлиги, ёғоч ўймакорлиги билан безатилди.
40- йилларда қурилган Муқимий, Навоий театри бинолари ажойиб нақш, ганч ва ёғоч ўймакорликлари билан безатилди. Наққошлик санъатини ривожлантиришда ажойиб халқ усталари фарғоналик Саидмаҳмуд Норқўзиев, тошкентлик Тоҳир Тўхтахўжаев, Олимжон Қосимжонов, Ёқубжон Рауфов, Жалил ҳакимов, хивалик Абдулла Болтаев, С. Худойберганов, X. Раҳимов, Самарқандлик Жалол ва Болта Жалиловлар, уста Мадаминжон ҳусанов ва бошқалар ҳамда уларнинг шогирдлари яратган асарлар ҳозир ҳам халққа хизмат қиляпти. Улар авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган наққошлик санъатига катта ҳисса қўшдилар. Улар ўзбек нақшларининг элементларига янгича элементлар (ўроқ ва болға, кабутар, пахта, юлдуз ва бошқалар) янгича ғоялар киритдилар. Лекин ўзимизнинг анъанавий ўзбек халқининг ўзига хос миллий санъатини сақлаб қолдилар. Улар замонавий биноларга мослаб ўзбек миллий нақш элементлари бўлмиш нозик мажнунтол ниҳоллари, анор бутоғи, гулли буталар ва бошқа ўсимликларни тасвирладилар.
XX асрнинг ўрталарида наққошлик санъати янада ривож топди. Деворларга манзарали монументал тасвирнинг машҳур устаси Чингиз Аҳмаров Шарқ миниатюрасининг энг яхши намуналаридан ҳамда Ўрта Осиё халқларининг бадиий меросидан илҳомланиб ажойиб деворий - расмлар яратди. Ўзбек халқи икки минг йил давомида халқ амалий санъатининг шундай ажойиб намуналарини яратди ва яратиб келмоқда. Наққошлар ўзларининг юксак бадиий маҳорати ва назокати билан бугунги кунда ҳам кишиларни ҳайратга солмоқдалар.



Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish