Таълим йўналиши талабалар учун дарслик



Download 0,8 Mb.
bet5/26
Sana21.04.2022
Hajmi0,8 Mb.
#568697
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Metall kesib ishlash kesuvchi asbob va stanoklar A S Iskandarov

ЗАРГАРЛИК САНЪАТИ ТАРИХИ

Ўзбек халқ амалий санъати турлари ичида зеб-зийнат санъати бўлмиш заргарлик алоҳида ўрин эгаллайди. (Миллий тақинчоқ ва кийимдаги аёл, қутичадаги тақинчоқлар ).


Мусулмонларда феруза, марварид, зумрад ва бошқа тошли заргарлик буюмлари ниҳоятда қадрланган. Чунки улар инсон учун фақат безак буюмлари бўлиб қолмай, балки соғлиқ учун, инсон руҳияти учун ижобий таъсир этган. Масалан, марварид инсон организмини мустаҳкамлайди, юракдаги тушкунлик ва изтиробни ҳайдайди, кўз қобилиятини оширади, жинлардан сақлайди, оғиздаги қўланса ҳидларни йўқотади, ошқозондаги ва жигардаги тошларни майдалайди, шамоллаш, бавосил ва бошқаларни тузатади. Феруза эса уни қудратли тумор сифатида тақилган, ошқозон ҳамда кўз касаллигига шифобахш, таъсир этган, илон чаққанида энг яхши даво ҳисобланган. Шунинг учун қадимда келинлар кийимига феруза тақишган. Садаф Шарқда ҳам, Европада ҳам юқори баҳоланган. Ундан тўғнағич, балдоқ, маржонлар, илма тугмалар ясалган. Уни қадимда ошиғқар маҳбубасига совға қилган. У таққан кишини ажин ҳамда сепкиллардан асраган, зеҳнни равшан қилган, кишини бардам, руҳиятини кўтарган.
Қинли қилич. Хива, XIX аср.
Қинли ханжар. Хива, XIX аср
Қинли ханжар. Фрагмент. Хива, XIX аср.
Қинли қилич. Фрагмент, Хива, XIX аср.
Қинли қилич. Хива, XIX аср.
Қинли қилич. Хива, XIX аср.
Халқ дондан ўтмишда маржонлар, узук, тўғнағичлар, билакузук ва бошқалар ясалиб, у гўё одамларни қаҳру ғазаб, ғаму-андуҳдан асраган.
Ўзбек заргарлиги жуда қадимий тарихга эга. Унга ибтидоий жамоа тузуми даврида асос солинган. Археологик топилмалардан маълумки, заргарлик санъати жуда қадимий санъат бўлган. Эрамизгача бўлган I асрдан бошлаб эрамизнинг VIII асригача Айритом, Афросиёб, Далварзинтепа, Холгаён, Болаликтепада чиройли ҳайкаллар, девор безаклари орқали заргарлик санъати ривожланганлигини кўриш мумкин.
Тош асрининг сўнгги даври ноеолитдаёқ (эрамизгача IV—III минг йилликнинг охирида) шилдироқ, мунчоқлар, ҳар хил тошлар, чиғаноқ, ҳамда суяклардан ясалган безаклар топилган. Бу эса заргарликни ривожланганлигидан далолат беради. Икки дарё оралиғига жойлашган Юнонистонда ажойиб ва қимматбаҳо заргарлик буюмлари ишланган. Мис даврига тўғнағич, зирак, балдоғ, билакузук, шилдироқ ва бошқалар металлдан, ҳаттоки олтиндан ишланадиган бўлди.
Хоразмдаги Тупроқ қалъа деворлардаги тасвирлардан ўша даврлардаги аёллар қулоқларига нафис зирак таққанликлари маълум бўлган (бу тасвир III асрга тааллуқли). Булардан ташқари бронзадан қуйиб ишланган бир қанча осма тақинчоқлар ҳам топилган. Бу осма тақинчоқлар I—IV асрга мансуб бўлиб Хоразмнинг аёз қалъа, етти асар, бургут қалъа ва бошқа жойларидан топилган.
IV—V асрларда заргарлик буюмлари кам ишланган. Улар тош, шиша, пасталардан қилинган. Масалан. Хоразмда шишадан қилинган шер ва қурбақа шаклидаги мунчоқлар топилган. Болалик тепадаги топилмада V аср охири VI аср бошларида ишланган деворий - расмда аёл кишининг қулоғи ва бармоғида заргарлик тақинчоқлари тасвирланган. Афросиёбдаги VI—VII асрга мансуб деворий расмда эркак кишининг қўлида совға тақинчоқларни олиб келаётгани тасвирланган. Булардан ташқари аёл сочларида осма тақинчоқлар осилганлиги тасвирланган.
X—XI асрлар ўртасида битта катта тешиги бўлган суякли тугмачалар кўп ишланган.
XIV—XV асрларда заргарлик жуда яхши ривожланган бўлсада нимагадир бизгача жуда кам миқдорда сақланиб қолган. Баъзи бир ёзма манбаларда кўрсатилишича XIV аср охири XV аср бошларида Тожиддин заргар Бухоро яқинидаги Таванс шаҳрида яшагани, булардан ташқари Хусайннинг ўғли Муҳаммад заргар, XV асрнинг иккинчи ярмида яшаган уста Али заргар, хўжа Султон Хусайн заргар, хўжа Бобо Дўстнинг ўғли хўжа Хасан заргар номлари бизга маълум.
XVI асрда ишланган кўкрак безак заргарлик буюмлари фақат деворий -расмлар орқали етиб келган. XIV—XVII асрларда заргарлик буюмларининг нақш безаклари жудаям мураккаблашиб боради. (Заргарликда ишлатиладиган нақш элементлари).
XIII—XIV асрларгача заргарлик буюмларида кўпинча ҳайвонлар тасвирланган бўлса, кейинчалик эса араб ёзувлари композицияга кириб ўзига хос кўриниш берди. Бу ёзувлар бир томондан нақш безаги ва иккинчи томондан маъно жиҳатдан фарқланар эди. XVIII асрда Ўрта Осиёдаги ўзаро ички урушлар заргарлик санъатининг ривожланишига салбий таъсир этди. Кейинчалик хонликлар пайдо бўлиши билан заргарлик янада ривожлана бошлади. XVIII асрда мўғул босқинчиларидан сўнг биринчи марта олтин тангалар ишлаб чиқарила бошланди. Заргарлик буюмлари олтиндан, кумушдан ва бошқалардан ишланди. Қурол-аслаҳалар ажойиб қимматбаҳо тошлар, шиша, биллур, олтин ва бошқалар билан безатилди. Заргарлар жуда юмшоқ ва ёрқин бўлмаган нефрит ва кумушдан, жуда ёрқин олтин ва нефрит кабиларни ишлатдилар.
XIX аср ва XX аср бошларида Ўрта Осие хонликлари ўртасида бадиий ҳунармандчилик ривожланди, шулар қатори заргарлик ҳам тез суръатлар билан ривожланди. Кўпгина шаҳарларда масалан, Хива, Бухоро, Қўқон, Самарқанд, Қарши, Шаҳрисабз, Тошкент, Андижон, Ургенч, Нурота, Китоб, Чуст, Асака, Ғиждувон, Марғилон ва бошқа жойларда уста заргарлар бўлиб, улар махсус маҳалла-маҳалла бўлиб яшаганлар. Шунинг учун заргар (заргарон) маҳалла деб юритилган. Хивада 1860 йилда 12 та ва XX асрнинг бошларида Бухорода 400 тача, Тошкент да эса 100 дан ортиқ, Самарқандда 1893 йили 20 дан ортиқ заргарлар дўкони бўлган. Ўша вақтда катта шуҳрат қозонган заргар усталардан Қўқонда уста Махмуд, уста Омон Ҳожи, М.Рахимов, X. Нажмиддинов, Наманганда уста Ниёз Охун, Андижонда уста Ойберган, X. Отабоев, Тошкентда С.Бобожонов, Охун Бобожонов, уста Самиғиддин, А. Шоисломов, уста Мирхалил, Ургенчда М.Абдуллаев, Самарқандда X. Юлдошев, И.Колимбоев, В.Ҳафизов ва бошқалар бор эди. Совет ҳокимияти йилларида халқ амалий бадиий санъатининг барча турлари сингари заргарлик санъатида ҳам умумий услубга хос буюмлар ишлаб чиқариш кўпайди.
1975 йилда халқ бадиий касб ҳунари тўғрисида эълон қилинган қарор жуда катта аҳамият касб этди. Бу қарордан сўнг кўпгина заргарлик корхоналари қайтадан очилди. Устахоналар кенгайтирилди. Ҳозирги вақтда халқ оммасининг маданий маиший аҳволи, фаровонлиги, заргарлик буюмларига бўлган эҳтиёжи янада ортди. Жумхуриятимизнинг Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Фарқона ва бошқа шаҳарлардаги заргарлик корхоналарида заргарлик буюмлари (узук, тўғнағич, тилла қош, зирак сингари) ишлаб чиқарилмоқда. Айниқса, Тошкент заргарлик фабрикаси коллективининг ишлари диққатга сазовордир. У ерда 100 дан ортиқ ранг-баранг зийнат ва совғабоп буюмлар тайёрлаб чиқарилмоқда. Бу буюмларни жумҳуриятимизнинг турли чеккаларида кўриш мумкин. У ерда машҳур зардўзлар ишламоқда. Шулардан бири Иброҳим Жаворовдир. Уни дўстлари қўли гул заргар деб билишади. У металлга жон киритиб, сеҳрли ва нафис зеб-зийнатлар ясайди. У кўп йиллик бой тажрибалари ва заргарлик санъати сирларини ёшларга сидқидилдан ўргатиб кўпгина шогирдлар етиштирди. Устанинг Жалол Содиқов, Иброҳим Жаворов, Абдукарим Ғаниев, Ўлмас Шоакбаров, Шоҳида Каримжонова, Ҳалима Ойматова каби йигирмадан ортиқ шогирдлари ишламоқдалар. Ҳозир жумҳуриятимизнинг Андижон, Тошкент, Самарқанд, Хоразм, Фарғона, Бухоро ва бошқа шаҳарларида заргар усталаримиз бугунги кунда янги материаллар ва шаклларни ишлатиш билан бирга, заргарларнинг энг яхши қадимий анъаналари ва бой тажрибаларидан самарали фойдаланиб келмоқдалар. Улар ҳозирги авлод дидига мос нафис заргарлик буюмларини кўплаб ишлаб чиқариб, харидорларни янада хушнуд этмоқдалар. (Тошкентлик заргар Т.Юнусов).
Манглай тузи.
Бутун тирноқ-манглайга тақиладиган осма безак.
Санчоқ-аёллар бош кейимига тақиладиган тўғнағич.
Тумор ва Қашқарбалдоқ-сирға.
Калит боғи – кўкрак бклга тақиладиган тақинчоқ.
Тилла баргак. Қошинис
Ҳотам (муҳр узук)
Ҳотам (муҳр узук)
Ҳалқа сирға.
Қўлтиқ тумор (зебитумор)
Тумор.
Такя тузи – бош кийими.

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish