Таълим жараёнида техник воситаларнинг ўзига хос жиҳатлари
Қаландаров Фарҳод Астонақулович
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Аннотация. Ўқув жараёнида кўргазмалилик реал объект моделини яратадиган сезги-тасаввурларнинг мажмуидир. Бунда кўргазмалилик - образларни яратиш ва улар устида амалларни бажариш билан бевосита боғлиқдир.
Таянч сўзлар: техника, восита, технология, тизим, намойиш, кўргазмалилик.
Аннотация. В учебном процессе наглядность является набором восприятия, которые создают модель реального объекта. В этом случае наглядность напрямую связана с созданием изображений и выполнение действий на ними.
Ключевые слова: технические, средств, система, наглядность, демонстрация, технология.
Annotation. In the educational process, clarity is a set of perceptions that create a model of a real object. In this case, clarity is directly related to the creation of images and performing actions on them.
Keywords: technical, funds, system, visibility, demonstration, technology.
Ҳар қандай таълим жараёни техник воситаларидан кенг кўламли фойдаланиш самарали натижа бериши ҳеч кимга сир эмас. Таълим жараёнида технологиялардан фойдаланиш ўқув машғулотлари шакл ва воситаларини ҳамда ўқитувчининг функциясини ўзгартиради.
Замонавий техник воситалар - яширин объект ва ҳодисалар, заррачалар, мавҳум назарий тушунчаларни визуал намойиш этиш имкониятини беради, яъни бошқача айтадиган бўлсак, ўзлаштириш жараёнида маълум бир дидактик тасвирни яратади. Техник воситалардан самарали фойдаланиш шартларидан бири - тизимни яратишдир, яъни ўқув тизимининг бошқа таркибий қисмлари билан техник воситаларнинг маъно-мазмунли ва психологик жиҳатдан ўзаро ҳаракатларини таъминлаш.
Ҳар қандай янги воситаларни тайёрлаб, таълим тизимига тадбиқ этиш - барча таркибий компонентларга маълум бир таъсир кўрсатади. Янги техник воситаларни таълим тизимига тадбиқ этиш, ундаги мувозанатни бузилишига, жараён фаолиятини бузилишига олиб келади.
Махсус ўқитиш тизимини лойиҳалаштириш, хусусан, ҳар қандай таркибий тузилмани бир ёки бир неча элементини таълим олувчига етказилиши - уларни ўзлаштириш учун қандай метод ва воситалар ёрдамида амалга оширилиши лозим. Ушбу ўрганиш воситалари, шунингдек, ўқитиш методлари, ўқитиш мазмуни, ўқитувчилар учун ҳам тақдим этиш мазмуни сифатида бир хил бўлиши керак.
Моддий объектлар, таълимий маълумотлар ва табиат объектлари, шунингдек, ўқитиш усулларидан ҳамда таълим воситаларидан мажмуавий тарзда фойдаланиш асосида қўйилган мақсадга эришилиши мумкин.
Ўқитувчи сўзи билан биргаликда ўқув жараёнида турли хил кўринишда фойдаланишни аниқлайдиган барча ўқув усулларига (сўзли, сўзли кўргазмали, сўзли-кўргазмали-амалий) ва ўқитиш воситаларига боғлиқ. Ўқитиш усулларини такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги фикр ифода этилган: “оғзаки ўқитиш усулларини такомиллаштиришнинг муҳим усули - уларни визуал ва амалий машғулотлар билан биргаликда уйғунлигидир” [5]. Визуал объектларни маҳсулдор, мазмунли бўлиш учун сўзларнинг роли ҳақидаги савол муҳим ҳисобланади. Бу ҳолда, янги ўқув материалларини идрок этиш манбалари ўқитувчининг сўзидир, объектларни ёки уларнинг тасвирини кузатишда улар алоҳида аҳамият касб этади.
Ўқитувчи сўзларининг комбинацияси ўрганилганда, одатда комбинация усуллари, уларнинг уйғунлиги, ўқув тизимини такомиллаштириш учун самарадорлиги кўрсатилиб, хулосалар берилади [3].
Хусусан, ўқитувчининг шарҳисиз намойиш этиш тажрибаси ҳеч қандай фойда келтирмайди, балки у ўзлаштириш жараёнига зарар етказиши мумкин. Масалан, тажрибада кислота рангини ўзгаришида индикатор эмас, балки намойиш тажрибасидаги у қўшиладиган муҳит алоҳида ўринга эгалигидир.
Шундай қилиб, тушунтиришларсиз аксарият тажрибалар керакли ўқув-таълимий функцияларни бажара олмайди. Шунинг учун ўқитувчининг сўзи муҳим йўл-йўриқ ва йўналтирувчи кўрсатма аҳамиятига эга.
Аммо шуни таъкидлаш керакки, сўз аниқ намойиш этилаётган кўргазмали воситаларга боғлиқ бўлади [4].
Ўқув воситалари замонавий таълимда бир қатор муаммоларни ҳал қилишга имкон беради, бу уларнинг вазифаси ва функциясини дидактика нуқтаи назаридан белгилайди.
Уларга қуйидаги муаммолар тегишлидир:
- таълимни интенсификациялаш, яъни мавзуни ўрганиш сифатини ошириш ва ўқитиш вақтини қисқартириш;
- таълим олувчиларда билишга бўлган қизиқишни, таълим мотивациясини, ижодий фаоллигини оширувчи йўлларни излаш;
таълим олувчиларни интеллектуал ва ижодий фаолиятнинг юқори даражасига изчил тарзда ўтишлари учун шарт-шароит яратиш;
- ўқув жараёнини бошқаруви ва талабанинг мустақил ишини рационал баҳолашни таъминлаш.
Ўқув воситаларини яратиш ва қўллашда, замонавий ўқув жараёнини шакллантиришнинг асосий назарий ҳолатларидан келиб чиқиши керак.
Уларга қуйидагилар:
- таълим методологияси;
- ўқитишнинг психологик асослари;
- билимлар тизими, кўникма ва малакаларини шакллантирувчи йўналишини белгиловчи таълим принциплари киради.
Умуман олганда таълим воситаларидан ўқитувчи таълим олувчиларга ўз таъсирини ўтказишини кучайтиришда фойдаланилади. Таълим воситалари таърифидан қуйидаги мулоҳаза: шундай буюмлар ёки буюмлар мажмуаси мавжудки, уларни таълим берувчи таълим олувчи билан ўзи ўртасида жойлаштиради, улар эса таълим олувчига таъсир кўрсатишга хизмат қилиши келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |