1
Талаба ва магистрантларнинг мустақил ишини ташкил
этиш ва назорат қилиш бўйича
Й Ў Р И Қ Н О М А
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Мазкур тартиб Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16
августдаги “Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 343-
сон қ арорига ва Олий ва ў рта махсус таълим вазирлигининг “Талабалар мустақил ишини
ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича йўриқнома асосида ишлаб чиқилган.
Талабанинг мустақил иши ўқув режасида муайян фанни ўзлаштириш учун
белгиланган ўқув ишларининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ўқишнинг бошланғич қисмида талабанинг мустақил ишини ташкил этиш бир қатор
вазифалар билан боғлиқ. Шунинг учун ҳар бир профессор-ўқитувчи дастлаб талабада ўз
қобилияти ва ақлий имкониятларига ишонч уйғотиши, уларни сабр-тоқат билан, босқичма-
босқич мустақил билим олишини тўғри ташкил қилишга ўргатиб бориши лозим бўлади.
Талабалар томонидан мустақил равишда ўзлаштириладиган билим ва кўникмаларнинг
курсдан-курсга мураккаблашиб, кенгайиб боришини ҳисобга олган ҳолда
уларнинг
ташаббускорлиги ва ролини ошириб бориш зарур. Шунда мустақил таълимга кўникма
бошлаган талаба фақат ўқитувчи томонидан белгилаб берилган ишларни бажарибгина қолмай,
ўзининг эҳтиёжи, қизиқиши ва қобилиятига қараб, ўзи зарур деб ҳисоблаган қўшимча
билимларни ҳам мустақил равишда танлаб ўзлаштиришга ўрганиб боради.
Маълумки талабанинг мустақил иши аудитория соатига кирмаганлиги сабабли кўпинча
талабалар ва профессор-ўқитувчилар назаридан четда қолмоқда. Йўриқномада талабанинг
мустақил ишини қандай ташкил қилиш ва уни баҳоланиши ҳақида сўз юритилади.
Талаба мустақил ишининг мақсад ва вазифалари
Талабанинг мустақил иши аниқ бир фандан ўқув режасида ва фан дастурида
белгиланган билим, кўникма ва малаканинг маълум бир қисмини
талаба томонидан фан
ўқитувчиси маслаҳати ва тавсиялари асосида аудитория ва аудиториядан ташқарида
ўзлаштирилишига йўналтирилган тизимли фаолиятдир.
Талаба мустақил ишининг асосий мақсади ўқитувчининг раҳбарлиги ва назорати
остида талабада муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун зарур бўлган
билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборатдир.
Талабага қийинчилик даражаси
унинг шахсий имкониятлари, қобилияти ва билим
даражасига мувофиқ бўлган бирор мавзу бўйича вазифа тайёрлаш топширилади. Бунда талаба
асосий адабиётлардан ташқари қўшимча адабиётлардан ва
интернет маълумотларидан
фойдаланиб материаллар йиғади, таҳлил қилади, тизимга солади ва мавзу бўйича имкон
даражасида тўлиқ, кенг маълумот беришга ҳаракат қилади. Зарур ҳолларда ўқитувчидан
маслаҳат оладилар. Мавзу бўйича реферат компьютерда тайёрланиб фан ўқитувчига
топширилади.
Топширилган вазифанинг мазмуни, олинган маълумотларнинг бойлиги ва
бошқа белгилари бўйича фан ўқитувчиси талабани баҳолайди.
Талаба мустақил ишининг вазифалари қуйдагилардан иборат:
• янги билимларни мустақил тарзда пухта ўзлаштириш кўникмаларига эга бўлиши;
• керакли маълумотларни излаб топишнинг қулай усуллари ва воситаларини аниқлаши;
• ахборот манбалари ва манзилларидан самарали фойдаланиши;
2
• анъанавий ўқув ва илмий адабиётлар, меъёрий ҳужжатлар
билан ишлаши;
• электрон ўқув адабиётлар ва маълумотлар банки билан ишлаши;
• интернет тармоғидан мақсадли фойдаланиши;
• берилган топшириқ ва вазифаларнинг
рационал ечимини топиши;
• маълумотлар базасини таҳлил этиши;
• иш натижаларини экспертизага тайёрлаш ва эксперт хулосаси асосида қайта ишлаши;
• топшириқ ва вазифаларни бажаришда тизимли ва ижодий ёндашиши;
• ишлаб чиқилган ечим, лойиха ёки ғояни асослаш ва мутахассислар жамоасида ҳимоя
қилиш