Академик ёзув ва техник талаблар: иш ҳажми академик ёзув қоидаларига риоя этган ҳолда 4000 сўздан ортиқ бўлмаслиги тавсия этилади (Times New Roman, 14 шрифт, 1,15-1,5 интервал оралиқда), иловалар /жадваллар/диаграммалар ва бошқа иловалар ҳисобга олинмаганда. Матннинг минимал хажми чекланмайди, бироқ у талабанинг казус бўйича жавоблари, таҳлиллари ва хулосаларини баҳолаш учун етарли ва мантиқий изчилликда баён этилган бўлиши лозим.
Иқтибослар учун OSCOLA 4th edition (https://www.law.ox.ac.uk/sites/files/oxlaw/oscola_4th_edn_hart_2012quickreferenceguide.pdf (сайтга ҳавола) дан, керакли бетларни кўрсатган ҳолда фойналанилади. Алоҳида адабиётлар рўйхати тузиш шарт эмас.
Ёзма иш қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
талаба томонидан тарафлар келтирган ҳар бир аргументнинг батафсил таҳлили;
казусдаги ҳолатларга нисбатан ҳуқуқ нормаларининг асосли қўлланиши;
талаба томонидан қўлланилаётган иш (казус) юзасидан юридик муаммолар билан боғлиқ асосларнинг батафсил таҳлили;
Ишда тарафларнинг ҳар бир аргументи юзасидан талабанинг позицияси ва хулоса қисми бўлиши лозим.
Ишни бажаришда талаба норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, назарий (фундаментал) адабиётлар ва доктриналар (китоблар, илмий мақолалар, монографиялар), мавжуд суд амалиёти ва бошқа манбалардан фойдаланиши лозим.
Ишда талабанинг ўзига берилган казус бўйича асослантирилган танқидий таҳлили бўлиши керак.
Талаба ишни (казусни) тўғри тушуниши ва уни ечиши учун фундаментал адабиётлар, хорижий тажриба қиёсий-ҳуқуқий таҳлили ҳамда суд амалиёти билан танишиб чиқиши мақсадга мувофиқ.
Иш академик ёзув қоидаларига риоя қилган ҳолда тақдим этилиши керак: ёзма иш грамматик, имловий ва стилистик хатолардан ҳоли, фикрнинг изчиллиги, кетма-кетлиги ва уни тақдим этишда мантиқий ёндашувнинг бўлиши талаб этилади. Ёзма иш плагиатдан ҳоли, билвосита кўчиришларсиз (перефрейз орқали) ҳамда бошқа муаллифларнинг ғоялари ва қарашларини ортиқча келтиришларсиз бўлиши лозим. Бу талаба ишининг, анти-плагиат текширув ва ўқитувчи томонидан механик текширув натижасига кўра, бекор бўлишига олиб келади.
Ёзма иш ўзбек / инглиз тилларида бажарилиши мумкин.
Техник муаммоларни ҳисобга олган ҳолда ишни distant.tsul.uz тизимига юқорида белгиланган муддатгача юбориш тавсия этилади. Ишни баҳолаш натижалари ўқитувчи томонидан тизим орқали амалга оширилади. Ишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан ўқитувчининг фикр-мулоҳазалари тизимдаги баҳолаш қисмига илова қилинади.
Оралиқ назоратнинг қайта топширилиши барча ОН ишлари текширилгандан сўнг кафедра қарори билан амалга оширилади.
Иш талаба томонидан PDF форматида (қидириш функцияси ёқилган ҳолда) юқорида белгиланган муддатларда distant.tsul.uz тизимга юкланади.
!!!Белгиланган муддат тугагандан сўнг ишлар қабул қилинмайди ва баҳолашда ҳисобга олинмайди. Эҳтимолий техник муаммоларни инобатга олиб ишни олдиндан юбориш тавсия этилади. Ишни ўқитувчининг шахсий электрон почта (бошқа ижтимоий тармоқлардаги) манзилига юбориш – ишни белгиланган тартибда юборилган деб ҳисоблаш учун асос бўлмайди ва бундай ишлар баҳолашда ҳисобга олинмайди.
Ҳурматли талабалар, оралиқ назорат ишини distant.tsul.uz дан юклаб олишингиз юқоридаги талабларни қабул қилганингизни англатади.