Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Ролли-ўйинли лойиҳалар ва уларнинг тавсифномаси



Download 1,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/72
Sana19.09.2022
Hajmi1,45 Mb.
#849360
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   72
Bog'liq
Pedagogning-loyihalash-madaniyati

3.Ролли-ўйинли лойиҳалар ва уларнинг тавсифномаси: 
Бундай лойиҳаларда 
тузилма фақат белгиланади ва иш охиригача очиқ туради. Иштирокчилар 


103 
лойиҳанинг характери ва мазмунига қараб, ўзларига маълум ролларни тақсимлаб 
оладилар. Бу адабий қиёфалар, ижтимоий ёки иш муносабатларини тақлид этувчи 
хаёлий қаҳрамонлар бўлиши, иштирокчилар уйлаб топган вазиятлар билан 
мураккаблаштирилишлари мумкин. Бу лойиҳа-ларнинг натижаларида ёки 
уларни ижро этилишининг бошида, ёки энг охирида белгиланади. Бунда 
ижодиёт даражаси юқори бўлса-да, ролли-ўйин фаолияти бари-бир устун тур 
бўлиб қолаверади. 
4.Таништирувга мўлжалланган, ахборотли лойиҳалар ва уларнинг 
тавсифномаси: 
Бу хил лойиҳалар аввалдан бирор объект, воқеа ҳақида ахборот 
йиғишга йўналтирилади; лойиҳа қатнашувчиларини шу кенг аудиторияга 
мўлжалланган ахборот билан таништириш, таҳлил қилиш, далилларни 
умумлаштириш талаб қилинади. Бундай лойиҳалар, худди тадқиқ этилувчилари 
каби яхши ўйланилган тузилмани, иш давомида тизимли таҳрир қилишга 
имкониятини талаб қилади. 
5. Амалий фаолиятга йўналтирилган лойиҳалар: 
Бу лойиҳалар бошданоқ 
иштирокчилар фаолиятининг яққол натижаларини ажрата олади. Натижа эса 
иштирокчиларнинг ижтимоий манфаатлари томон йўналган бўлади (тадқиқот 
натижалари асосида тузилган ҳужжатлар - экология, биоло-гия, география, 
агрокимё, тарихий, адабий ва бошқа мазмундаги ҳаракат дастури, табиат, жамият 
бўйича, қонун лойиҳаси, луғатлар, тавсиялар ва бошқа-лар келтирилади. 
Бундай лойиҳа диққат билан тузилган тузилмани, ҳатто ҳар бирининг 
вазифаси 
аниқ 
белгиланган 
иштирокчиларнинг 
барча 
фаолиятининг 
ёзилмаларини, шунингдек аниқ хулосаларни, яъни, лойиҳавий фаолият 
натижасини расмийлаштиришни ва ҳар бир иштирокчининг якуний натижани 
расмийлаштиришда қатнашишини талаб қилади. Бунда босқичма-босқич 
муҳокама қилиш режасида биргаликдаги ва якка тартибда мустақил ҳаракат 
қилишларни тўғрилаш, олинган натижаларни тақдимот қилишни ташкил 
қилиш, уларни амалиётга татбиқ қилишни уюштиришда, шунингдек лойиҳани 


104 
тизимли ташкил баҳолашда мувофиқлаштириш ишини яхши ташкил қилиш жуда 
муҳимдир. 
Лойиҳа таркиби қуйидагича белгиланиши мумкин: 
- лойиҳадан кузатилган мақсад; 
- унинг долзарблиги - ахборот манбалари (адабий, оммавий ахборот 
воситалари, маълумотлар базаси, электрон маълумотлар, интервью, анкета, 
жумладан, хорижий шериклар учун, “ақлий ҳужум”ни ўтказиш кабилар) ; 
- ахборотни ишлаш (таҳлил, умумлаштириш, далилларни солиштириш, 
исботланган хулосалар) - натижа (мақола, реферат, маъруза, видео ва бошқ.) 
- тақдимот (нашр, тармоқда, телеанжуманларда муҳокамалар ва ҳоказо). 
Бундай лойиҳалар кўпинча тадқиқот лойиҳаларига айланади ва уларнинг 
ажралмас қисми бўлиб қолади. Ахборот излаш ва таҳлил мақсадида текшириш 
фаолияти таркиби юқорида айтилган предмет-тадқиқот фаолиятига жуда ўхшаш: 
- ахборот излаш предмети; 
- излашнинг босқичлилиги, оралиқ натижаларини белгилаш билан; 
- тўпланган далиллар устидан таҳлилий иш; 
- хулосалар; 
- дастлабки йўналишни тузатиш (агар талаб қилинса); 
- аниқланган йўналишлар бўйича ахборотни яна излаш; 
- умумлаштириш; 
- якуний хулосалар (иштирокчиларни қаноатлантирувчи маълумотлар 
олинганича давом этиш); 
- хотима, натижаларни расмийлаштириш (муҳокама, таҳрир, тақдимот, 
ташқи баҳо). 

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish