Босқич
Педагог
Талаба
Иш
натижалари-
ни тақдимо-
ти
Натижаларни
умумлашти-
ради, якунлайди хулосалай-
ди
Муаммо,
мақсад,
ва
вазифаларни тушунганлигини,
режалаштира олиш ва лойиҳа
муаммосини ечиш ишларини
амалга
оширилганлигини
намойиш этиш.
Эришилган
ва
бошқа
билимларни,
лойиҳалаш
кўникмаларини,
гуруҳда
ишлай олиш малакаларини
баҳолайди.
Таҳлил ва таъсирларни амалга
оширади,
ишнинг
амалга
оширилиши ва натижаларини
ўзича ва ўзаро баҳолайдилар
Гуруҳли лойиҳалашни ташкил этишда ўқув мақсадларига эришиш билан
биргаликда талабаларда ҳамкорлик қилиш кўникмаларини ҳам шаклланиб
боради. Лекин, гуруҳли лойиҳалашда ҳар бир талабага лойиҳани амалга
ошириш босқичларида бир хил фаол ва масъулият билан иштирок этиш
малакасини шакллантириш учун шароит яратиш имконияти йўқ. Кимдир
лойиҳани бажаришда асосий ишни, кимдир иккинчи даражадаги ишларни
бажаради. Шунинг учун талабалар гуруҳли лойиҳа ишлари билан биргаликда
якка лойиҳа ишларида ҳам ўзларини синаб кўришлари лозим бўлади. Улар
кўрсатмаларни умумий тушунтиришда оладилар. Олиб борилаётган кундалик
дафтарлари талабаларга маъқул бўлган эркин шаклида ёзиб борилади.
Талаба ишни бажарилиш вақтида керак бўладиган ҳужжатлар, лойиҳа
ҳисоботларининг
ёзув қисмини ёзиб, ўрганиб боришлари лозим.
Ҳужжатларни тўғри юритиш лойиҳа муаллифларида интизомлиликни
шакллантиради, ишнинг асосий мақсадидан чалғимасликка ёрдам беради.
123
Лойиҳа ёки лойиҳа устахонаси раҳбари ҳам ўзининг ишига қулай, мос
бўлган шаклидаги журнал ёки ташкил этишнинг бошқа самарали шаклларига
эга бўлиши керак. Унда ҳар бир лойиҳа иштирокчисига алоҳида варақлар
(жойлар) ажратилиб, лойиҳада олиб борилаётган ишлари қандай амалга
оширилаётганини қайд этиб борилади.
Бу ёзувлар ишнинг айрим қисмларини бажаришда ва ишнинг охирида ҳар
бир талабанинг фаолияти натижасига таъсир этиш мумкинлиги учун
эътибордан қолмаслиги зарурдир.
Лойиҳа раҳбар ёзувлари талабаларнинг лойиҳаларини баҳолашда,
айниқса “Ишга шахсий қизиқиши ва ижодий ёндашуви” мезонини аниқлашда
ёрдам беради.
Агар лойиҳа ташкилотчиси бўлса, у ҳам “Ижодий лойиҳалар устахо-наси
ишлари журнали”ни ўзига қулай шаклда юритиши мумкин.
Журналда қуйидаги ҳолатлар қайд этилади:
Ҳар бир лойиҳа бўйича йўл-йўриқ кўрсатувчи йиғилишлар, устахона
раҳбари ва талабаларнинг ўтган ойларда олиб борилган ишлари сифати ва
тавсиялари;
“Журнал”
лойиҳа
устахоналари
раҳбарига
лойиҳа
фаолияти
ташкилотчиси томонидан берилиши лозим бўлган услубий ёрдам, қандай
ташкилий муаммоларни пайдо бўлиши, қандай маъмурий захирани жалб қилиш
кераклиги кўрсатади, бундан ташқари, агар лойиҳа раҳбари раҳбарлиги учун
қўшимча иш ҳақи олса, унда журнал молиявий ҳужжат ҳисобланади.
Йиллик лойиҳалаш якунланишидан кейин “Журнал” таҳлил этилади.
Таҳлил натижалари эса йўл қуйилган камчиликларни йўқотишга, келгусида
тажриба алмашишни йўлга қуйиш учун, самарали ишлаётган педагогларни
аниқлашга, ОЎЮда лойиҳалаш фаолиятини ташкил этиш тизимини юқори
даражага кўтаришга ёрдам беради.
Лойиҳани ёзув қисми, яъни ишнинг ҳисоботи ҳақида сўз борганда,
кўпинча лойиҳа ишининг бу қисмига кам эътибор беришади. Шуни алоҳида
124
таъкидлаш зарурки, лойиҳанинг ёзув қисми ишнинг асосий таркибий
қисмларидан бири ҳисобланади.
Лойиҳа натижаси қандай кўринишидан (рисола ёки мақола, яъни, ёзув
шаклида бўлса ҳам) қатъий назар, лойиҳага ёзув қисми илова қилиниши шарт, у
ишнинг олиб борилиши ва натижалари ҳақида ҳисобот ҳисобланади.
Ана шу қисмисиз (ҳисоботсиз) лойиҳа ўзининг мантиғининг асосий
маъноларидан бирини йўқотади, яъни, айнан шу қисмда талаба ўзи бажарган
ишини руҳан тушуниб, унинг моҳиятига етади.
Қилинган ишлар таҳлил этиб, қандай натижага эришилди ёки
эришилмади, қуйилган мақсад нима учун амалга ошмади; юзага келган
муаммоларни ҳал қилиш учун барча имкониятлар сафарбар этилдими; ишнинг
бошида қабул қилинган режага киритилган ўзгаришлар қанчалик асосли
эканлигини ўрганиб чиқади. Шу ерда лойиҳа муаллифи ўзлаштирган
малакаларини, тажрибаларини ва ўзининг ҳаракатларини баҳолайди.
Лойиҳанинг ёзув қисми ўз-ўзини баҳолаш билан боғлиқ бўлиб, унинг
амалга ошириш лойиҳа қатнашувчилар айрим қийинчиликларни туғдириши
мумкин, чунки уларда ўзлари ҳақида ҳаққоний тушунча шаклланган эмас.
Уларда ўз-ўзини баҳолаш шаклланиш босқичида бўлиб, ўзларининг ишларини
мустақил таҳлил этишга ундаши муҳимдир, эталоннинг ўзи билан қиёслаб
баҳолаш мезонларини ифода этади, шу асосда ўз фаолиятининг
самарадорлигини баҳолайди.
Бу ҳолат лойиҳа қатнашчиларида ўз-ўзини тўғри баҳолашни маълум
даражада шакллантиради. Бу лойиҳа устида ишлашнинг яна бир тарбиявий
қирраси, имкониятларидан бири ҳисобланади.
Талабалар лойиҳа ишини ҳисоботини тўғри ёзишга ўргатишда, қуйидагича
тузилмадан фойдаланишни тавсия этиш мумкин:
Кириш
Лойиҳанинг мавзуси......................................................................................
Ишнинг мақсади.............................................................................................
125
Лойиҳа натижаси............................................................................................
Ушбу натижа лойиҳа мақсадига эришишга ёрдам беради.........................
Ишимнинг режаси (бажариш муддати ва барча босқичларини кўрсатиб
ўтилади):
-Мавзу танлаш ва номланишини аниқлаш...................................................
- Ахборот тўплаш (ахборотни қаердан ва қандай излаш)...........................
- Маҳсулотни тайёрлаш (нимани қандай бажарилди)...............................
Лойиҳани ёзув қисмини ёзиш (қандай амалга оширилди).........................
Do'stlaringiz bilan baham: |