Индивидуалликнинг ривожланиши.
Ўқувчилар, айниқса кичик ёш
даври
болалари
индивидуал
ривожланишга
эҳтиёж
сезади.
Демократлаштиришда индивидуализм жамият олдидаги жавобгарлик туйғуси
билан мувофиқ келиши керак. Индивидуалликка яқин бўлган “автономлик”
тушунчаси шахс ўзининг хатти-ҳаракатлари учун жавоб бера олишини талаб
этади. Аудиторияда намойиш этиш мумкин бўлган шахсий лойиҳалар,
ҳисоботлар, санъат асарлари, мусиқа, кичик саҳна асарлари, рақс талабаларга
ўзини кўрсатиш ва индивидуаллигини ривожлантиришга имкон беради.
Ўзини тута билиш.
Мазкур тамойил демократик жамиятда фуқаролар
тартибга солинган фаолият билан банд бўлишларини кўзда тутади.
Жавобгарлик туйғусини шакллантириш – педагогнинг муҳим вазифаларидан
бири. Талабаларга ўз хоҳишига кўра ҳаракат қилиш имконияти тақдим этилиб,
ўқитувчи ўз-ўзини назорат қилишга олиб келувчи бундай хулқ-атворни етарли
56
даражада тақдирлайди. Ўқитувчи талабаларга назорат варақлари ва жадваллар
ёрдамида ўзларининг шахсий мувафаққиятини қандай кузатишларини кўрсатиб
бериши мумкин.
Хилма-хилликка сабрлилик (толерантлик).
Демократик (эркин)
жамиятда турлича фикр ва қарашларни тушуниш ва сабр билан эшитишнинг
ривожланиши зарур. Бу мураккаб вазифа, шундай бўлса-да, демократик
ғояларнинг моҳиятини ташкил этади. Бошқа одамларни тушуниш, уларда
инсонпарварликни намоён бўлишини кўра олиш, асосий ўхшаш ва фарқли
жиҳатларини англай олиш қобилияти – асосий шарт, сабр-тоқатлиликни
ривожлантириш учун зарурият. Гуруҳ талабалари бир-бирига хайрихоҳлик
билан мурожаат қиладиган тарзда бўлиши, ўз навбатида талабалар бир-бирига
яхшилик қилиши керак, шундагина киши ўзида раҳмдиллик ва сабр-
тоқатлиликни ривожлантиради.
Қадр-қиммат.
Яхшилик ва ҳурмат билан боғлиқликда инсон қадр-
қиммати ҳам улар билан бир қаторда туради. Бошқаларга ҳурмат ва
хушмуомалалик билан муносабатда бўлиш кўникмалари ташаббускорлик,
ишбоп ва дидактик (ўқув) ўйинларда роллар ижро этиш натижасида, мунозара
жараёнида, бадиий асарлар, тенгдошлар ҳаёти ва катта авлод кишилари
мисолида ривожланиши мумкин.
Эркинлик.
Демократик жамиятнинг мавжудлиги ва ривожланиши кўп
жиҳатдан унинг аъзоларининг эркинлик даражасига боғлиқ. Демократияни
сақлаш ва ривожлантириш учун индивидуал ва жамоавий даражада эркинликка
эришиш
зарур.
Талабалар
қачонки,
уларга
ўз
танлови
асосида
шуғулланишларига имконият тақдим этилсагина, эркин ҳаракат қилишни
ёрқинроқ англашни ҳис қиладилар.
Бу жараёндаги педагогнинг роли қуйидагиларда намоён бўлади:
- психологик қулайлик ва эркинлик шароитини яратиш;
- урғуни ўқув фанидан талаба шахсига бўшатиб бериш;
57
Do'stlaringiz bilan baham: |