Конкретлаштириш - ҳодисаларни ички боғланиш ва муносабатлардан қатъий назар бир томонлама таъкидлашдан иборат фикр юритиш операсиясидир.
Умумий мавҳум белги ва хусусиятларни якка ёлғиз объектларга тадбиқ қилиш билан ифодаланадиган фикр юритиш операсияси инсоннинг барча фаолиятларида фаол иштирок этади. Воқелик қанчалик яққол шаклда ифодаланса, инсон уни шунчалик осон англаб етади. Инсонлар даставвал теварак атрофни аниқ белгиларига асосланиб, аниқ ҳолда акс эттирганлар, яққол образларга суяниб тасаввур қилиш имкониятига эга бўлганлар, шу боисдан то ҳозирги кунга қадар аниқлик белгиси ҳар қандай инсон зоти учун энг яқин белги бўлиб исобланади.
Психологлар тадқиқотларининг кўрсатишига қараганда конкретлаштириш одамда икки хил вазифани бажаради. Биринчидан, умумий абстракт белгининг якка объектга тадбиқ этиш амалга оширилади. Масалан, биз "оқ" деганимизда кўз олдимизга қор, қоғоз, пахта ва шу кабилар келиши мумкин. Иккинчидан, конкретлаштириш умумий ва якка белгилар камроқ бўлган умумийликни очишда
ифодаланади. Масалан, биз олма, олхўри, узумни мевалар қаторига стол-стул, диван ва шу кабиларни мебеллар қаторига қўшамиз. Умумий фикрларни баён қилиш ва изоҳлаш чоғида одатда келтириладиган мисолларнинг ҳаммаси конкретлаштиришнинг ўзидир.
ТАФАККУР ШАКЛЛАРИ.
Тафаккур шаклларига хукм, тушунча ва хулоса чикариш киради. Нарса ва ходисаларнинг белги ва хусусиятлари хакида тасдиклаб ёки инкор килиб айтилган фикр ХУКМ деб айтилади. Масалан, бахорда дарахтлар барг ёзади.
Борликдаги нарсалар, ходисалар ва вокеликнинг микдорига, уларнинг бирор хукмда акс этиши ва алока хамда муносабатларига караб улар куйидаги турларга булинади:
Тасдикловчи ёки инкор килувчи хукм.
Якка, жузъий ва умумий хукм.
Шартли, айирувчи ва катъий хукм.
Тахминий хукм.
Нарса билан белгининг алокаси акс этган хукм ТАСДИКЛОВЧИ хукм дейилади. Масалан, Алишер Навоий буюк узбек шоири, мутафаккири. Нарса билан белги уртасидаги богланиш йуклигини ифодаловчи хукм ИНКОР хукм деб аталади. Масалан, Узбекистонда пахта экилмайди. Самаркандда олий мактаблар йук каби.
Якка нарса хакидаги хукм ЯККА хукм дейилади. Масалан, Тошкент – Узбекистоннинг пойтахти. Агар хукмимиз бир гурух нарсаларнинг баъзиларига таалукли булса уни ЖУЗЪИЙ хукм дейилади. Масалан, бугун баъзи талабалар дарсга кеч колдилар. Бордию бизнинг хукмимиз бир гурух нарсаларнинг барчасига таалукли булса УМУМИЙ хукм дейилади. Масалан, Узбекистон фукаролари тинчлик учун курашмокдалар.
Хулоса чикариш деб бир неча хукмлардан алохида хукм келтириб чикаришга айтилади. Масалан, Барча сайёралар харакат килади. Ер – сайёра. Демак, Ер хам харакат килади.
Do'stlaringiz bilan baham: |