ТАККОСЛАШ – шундай бир тафаккур жараёники, бу жараён воситаси билан объектив дунёдаги нарса ва ходисаларнинг бир – бирига ухшашлиги ёки бир – биридан фарки аникланади. ХИХ-ХХ асрларда яшаган олим К.Д.Ушинский таққослаш жараёни борасида қуйидагиларни таъкидлаган: "Агар сиз табиатни бир нарсасини равшан тушуниб олишни истасангиз, унинг ўзига жуда ўхшаш бўлган нарсалардан тафовутини топингиз ва унинг ўзида жуда узоқ бўлган нарсалар билан ўхшашлигини топингиз. Ана шунда сиз шу нарсанинг энг муҳим белгиларини пайқаб оласиз, демак шу нарсани тушуниб оласиз".
Нарса ва ҳодисалар ўртасидаги ўхшашлик ёки фарқни, тенг ёки тенгсизликларни, айният ёки зиддиятларни аниқлашдан иборат бўлган фикр юритиш операсияси, билишнинг дастлабки ва зарур воситаси бўлиб ҳисобланади. Аждодларимиз таққослашнинг таълимдаги роли тўғрисида шундай фикрларни билдирган эди. Таққослаш ҳар қандай тушунишнинг ва ҳар қандай тафаккурнинг асосидир. Оламдаги нарсаларнинг ҳаммасини таққослаб кўриш ёъли билан била олмасак, бошқа ёъл билан била олмаймиз, агар биз ҳеч нарса билан солиштиришимиз ва фарқини билиб олишимиз мумкин бўлмаган бирон бир нарсага дуч келганимизда эди, у ҳолда биз шу нарса тўғрисида ҳеч қандай фикр қила олмаган бўлар эдик.
Таққослаш операсияси икки хил ёъл билан амалга ошиши мумкин: амалий аниқ нарсаларни бевосита солиштириш ва назарий тасаввур қилинаётган образларни ва нарсаларни онгда фикран таққослаш. Агар одам икки бойлам юкни қўл билан кўтариб, бир неча хил таом мазасини қиёсласа ёки икки пайкал пахтазор қосилдорлигини таққосласа, бу амалий таққослаш бўлади. Шунингдек, ўқувчилар икки қалам ёки икки стерженнинг учини ёғочга ёки қоғозга солиштирсалар, у аналогик ҳолатга мисол бўла олади. Бундан ташқари метр билан масофани, тарози билан оғирликни, термометр билан ҳароратни, телескоп билан осмон жисмларини ўлчаш пайтида ҳам таққослаш жараёни вужудга келади.
Инсон теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларнинг барчасини бевосита акс эттириш, қўл билан пайпаслаш имкониятига эга эмас. Шу боисдан тўпланадиган билимларнинг аксарияти қўл билан ушлаш, кўз билан кузатиш эвазига эмас, балки фикр юритиш орқали, мантиқ ёрдамида англанилади. Улар ўртасида ўхшаш ва фарқли аломат ҳамда белгилар назарий таққослаш асосида ажратилади. Демак, инсон олаётган кенг кўламдаги ахборотлар фарқини фикран таққослаш ёрдамида англаб етади. Жумладан, ўқувчилар дилда ўйлаётган нарсаларни фикран солиштириб кўрадилар. Баъзан турли ёшдаги кишилар ўз тенгдошлари характерида, қизиқишида, юриш туришида, муомаласида ва бошқа хусусиятида ўхшашлик ва тафовут борлигини топадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |