ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
57
агроучасткаси ташкил этилди, унга куйбишевлик,
агроном Тимофей Дмитриевич Акимов раҳбарлик
қилди. Агроучастканинг асосий вазифаси – давлат
ва жамоа хўжаликларини уруғлик чигит ва дон би
-
лан таъминлаш, техника хизмати кўрсатиш, ғўза
ва бошқа экинлар парвариши бўйича малакали
маслаҳат беришдан иборат эди
98
.
1933 йил март ойида Самарқанд қишлоқ хўжа
-
лиги институтидан 18 нафар иқтидорли студент
-
лар М.С.Истомин раҳбарлигида Шерободга доимий
ишлаш учун келди. Шу йилнинг ўзида Истомин
«Ўртоқ» колхозига агроном этиб тайинланди.
Унинг ташаббуси билан 1934 йилда пахта ичига
қовун-тарвуз экиш тўхтатилади. М.С.Истомин би
-
ринчи марта жўяга экилиб келган пахтани агатга
ўтказиб, ҳосилдорликнинг ошишига катта йўл очиб
берди ва бу билан ғўзанинг туп сонини кўпайтира
-
ди. Пахта ҳосилдорлигини оширишда суғоришнинг
янги усулларини жорий этиш, маҳаллий ва минерал
ўғитлардан фойдаланишни жорий этади. М.С.Исто
-
миннинг кўрсатмаси билан ҳосили кам, толаси си
-
фатсиз, пишиш муддати узоқ, нархи паст, эски ғўза
навини экиш тўхтатилади
99
. М.С.Истомин Сурхон
воҳасида ингичка толали пахтани экиш тўғрисида
таклиф билан чиқди. Ингичка толали пахта алоҳида
мустаҳкам матолар учун зарур бўлган хом ашёдир.
Ингичка толали ғўза навлари кеч пишар бўлганли
-
ги сабабли фақат иссиқ ўлкаларда етиштирилади.
Халқ томонидан «ипак пахта» деб аталди.
Ингичка толали пахта Ўзбекистонда илк марта
1929 йилда бор-йўғу 5 гектар майдонда, у ҳам синов
98
Турсунов С., Эшбоев Қ. Шўрчи тарихидан лавҳалар. –Б. 131.
99
Турсунов С., ва бошқалар. Сурхондарё тарих кўзгусида. –Б. 176-
177.
Якубова Диларам Таджиевна
58
тариқасида Термиз тажриба станциясида экилган
эди. Мисрдан олиб келинган пахта навини маҳал
-
лийлаштириш билан М.С.Истомин шуғулланди. Иш
жуда оғир эди. Ингичка толали пахтанинг чигити
ерга қўл билан қадаб чиқилди. Уруғлик чигит жуда
камлигидан улар ҳатто кўчат қилиб ўтказиларди.
Чунки шу даврда сеялкалар жуда кам эди. Орадан
бир йил ўтгач Ўзбекистон бўйича 205 гектар, шу
жумладан Сурхондарёда 120 гектар майдонга ипак
пахта экилди. Аммо ҳосил чўғи паст бўлди, гектари
-
га 2 центнердан хом ашё олинди
100
.
Бундай тажриба экишлари Сурхондарёдан ташқа
-
ри, Ўзбекистоннинг деярли барча пахта экиладиган
ҳудудларида, шу жумладан Тошкент, Пискент, Ян
-
гийўл, Мирзачўл районларида, Фарғона водийси, Са
-
марқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида ўтка
-
зилди. Олиб борилган ишлар ўз самарасини берди.
Ҳосилдорлик йилдан йилга ўсиб борди. 1928 йилда
СССРда 22 минг, 1929 йили 121 минг тонна ингичка
толали пахта етиштирилган бўлса, 1933 йилга ке
-
либ Ўзбекистонда бундан ҳам кўп ингичка толали
пахта тайёрланди. Бунда ҳар гектар ердан олинган
пахта ҳосили ўртача 4,8 центнерни ташкил этди
101
.
Сурхондарё вилоятида ингичка толали пахта Ше
-
робод, Термиз ва Жарқўрғон туманларида синов
-
дан ўтказилди. 1933 йили бу ерда 3,5 минг гектар
ердан 2 минг тоннадан зиёд ингичка толали пах
-
та етиштирилди. 1934 йилнинг баҳорида мазкур
туманларнинг барча майдонларга икки нав: Пима
ва Маарад навлари экилди. Маарад нави бу жой
-
100
Моложавенко В. Жаркое солнце Сурхана. –Москва.: Мысль, 1982.
–С. 73.
101
Истомин М.С. Сурхондарёда ингичка толали пахтадан юқори ҳо
-
сил олиш агротехникаси. Т.: Ўзбекистон КП МКнинг нашриёти, 1969.
–Б. 6.
Do'stlaringiz bilan baham: |