18 ёшида атоқли табиб сифатида танилади. Қўшниси Абулҳасан Арўзтога турли билимларни ўргатишга ёрдам берадиган «ал-Мажмуъ»( «Тўплам») рисоласини, Абу Бакр Бақарийга 20 жилд келадиган «Саховат ва жиноят ҳақидаги китоб» қўлланмаларини ёзиб беради. Ибн Синонинг ҳар бир асарида таълимий ғояларни кўриш мумкин. Жумладан, Ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида инсон ҳаёти, унинг фаолияти фақат жамоада амалга ошиши ва ривож топиши мумкинлигини қайд қилади - 18 ёшида атоқли табиб сифатида танилади. Қўшниси Абулҳасан Арўзтога турли билимларни ўргатишга ёрдам берадиган «ал-Мажмуъ»( «Тўплам») рисоласини, Абу Бакр Бақарийга 20 жилд келадиган «Саховат ва жиноят ҳақидаги китоб» қўлланмаларини ёзиб беради. Ибн Синонинг ҳар бир асарида таълимий ғояларни кўриш мумкин. Жумладан, Ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида инсон ҳаёти, унинг фаолияти фақат жамоада амалга ошиши ва ривож топиши мумкинлигини қайд қилади
- Ибн Сино болаларни битта – битта, алоҳида ўқитишдан кўра, жамоа тартибида ўқитишни афзал деб билади ва унинг устунлиги ҳақида гапириб шундай ёзади: «Ўқувчилар ўқиш ва тарбия давомида илмга чанқоқлик сезадилар, ўз билимлари билан ғурурланадилар, бир – бирларининг билимларига ҳавас қиладилар. Ғурур ва ўзига эътибор тарбияланувчиларни бир – бирларидан орқада қолмасликка ундайди.
- Ўқувчилар бирга бўлганда, доим бир – бирлари билан гаплашадилар ва бу билан ўз хотиралари ва нутқларини ривожлантирадилар».
- Махмуд Замахшарий
- «Ҳар галгидек бугун ҳам Маҳмуд ўрнидан кўзини уқалаб турди – да, онасининг «юз – қўлингни ювиб, нонушта қил, ўйин қочмайди», - дейишига қарамай, варрагини олиб томга чиқиб кетди. Ҳур – ҳур эсаётган баҳор шабадаси бирпасда варракни осмонга кўтарди. Варрак ҳаволаб юқорилаган сари, Маҳмуд уни янада баландга чиқармоқчи бўлиб орқасига тисарилаверди. Ногаҳоний чинқириқ онани ҳушёр торттирди: не кўз билан кўрсинки, варрак аллақаёқларга учиб кетган, Маҳмуд эса томдан қулаб, инграб ётарди
- К.Д.Ушинский ахлоқий тарбияга эътиборни қаратиб, уни шакллантиришда жисмоний ҳамда ақлий ўсиш билан мос келишини таъкидлайди. У тарбияни гармоник (ҳар томондан бир – бирига мосланиб) ўсган шахснинг таркиб топишда маълум мақсадга қаратилган онгли жараён, деб тарифлайди.
- К.Д.Ушинский, Коменский, Песталоци, Дистерверглар яратган кўрсатмали таълим услубларини янги усуллар билан анча кенгайтиради ва бойитади. Масалан, у болаларга расмларга қараб сўзлаб бериш тўғрисидаги кўргазмани батафсил ишлаб чиқиш; суҳбат вақтида фойдаланилган расмларни, суҳбатлардан олинган маълумотларни мустаҳкамлаш ва такрорлаш мақсадида синфнинг деворларига осиб қўйиш керак, деб кўрсатади.К.Д.Ушинский.
- К.Д.Ушинский таълимнинг дидактик жиҳатларини қуйидагича белгилайди:
- Таълимнинг болалар кучига мослиги ва изчиллиги.
- Таълимнинг кўрсатмалилиги, онглилиги ва пухта ўзлаштирилиши.
- Мустақиллик даврларида барча соҳалар каби педагогикада ҳам қатор муаммолар пайдо бўлди.Муаммоларнинг ечимини топишдаги биринчи қадам давлатимиз томонидан қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги қонун ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» бўлди. Қонунларда янги таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, унинг мазмуни қуйидаги тамойилларга асосланиб, амалга оширилиши асосий мақсад қилиб олинди:
- 1.Таълим мазмунининг давлат ижтимоий - иқтисодий ривожланиши йўналишларига боғлиқлик тамойили.
- 2.Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тамойили.
- 3.Фанлараро комплекс алоқалар тамойили.
- 4.Касбларга йўналтириш тамойили.
- 5.Таълим мазмунини танлашда устивор ва ўзгарувчан (динамик) қисмларга бўлиб танлаш тамойили.
- 6.Таълим мазмунини унификациялаш ва табақалаштириш тамойили.Ўқитиш назарияси ва хусусий таълим методикаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |