. Қайтадан гурухланувчи ионлар
Кўпгина бирикмалар масс-спектрда зарядланган ёки зарядланмаган бўлакчалар ҳосил қиладилар, аммо уларнинг спектрда намоён бўлишини кўп ҳолларда боғларнинг оддий узилиши ёрдамида тушунтириш қийинчилик туғдиради. Бундай ионлар диссоциацияланиш жараёнида атомларнинг қайта гурухланиши натижасида ҳосил бўлади, буларни кўп ҳолларда водород атомининг бир атомдан иккинчи атомга кўчиши билан изоҳлаш мумкин. Водород атомининг кўчиши гетероатомлар (O.S.N) га нисбатан , ёки -ҳолатлардан бўлиши мумкин.
Водород атомининг кўчиши унинг гетероатом билан бирлашиб нейтрал молекула сифатида ажралиб чиқиши билан ҳам бўлиши мумкин.
Қайта гурухланиш тўйинмаган углеводородларда ҳам учрайди, аммо ҳамма қайта гурухланишни топиш осон эмас. Молекуляр ионнинг парчаланиши ва қайта гурухланиши натижасида ҳосил бўлган нейтрал бўлакчаларни топиш қийин, чунки бу жараёнга зарядланган зappaчалар ҳам учраши мумкин. Иккита нейтрал бўлакчалар бир-бири билан бирлашиб барқарор молекула ҳосил қилиши мумкин, шунинг учун ҳам масс-спектрда нейтрал бўлакчаларнинг метастабил ионларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир, чунки у ёрдамида қайта гурухланиш бўлган ёки бўлмаганлигини билиш мумкин.
2, МАГНИТ СИНГДИРУВЧАНЛИК — магнит майдон Н таъсир қилганда муҳит магнит индукцияси В нинг ўзгаришини тавсифловчи физик катталик; ц билан белгиланади. Изотроп муҳитларда ц=В/ца-Н (Халқаро бирликлар тизими СИ да), u0 — магнит доимийси; анизотроп кристалларда Магнит сингдирувчанлик — тензор. М. с. магнит кабулчанлик % билан қу-йидаги муносабат орқали боғланган: ц =1+4 щ (СГС бирликлар тизимида), u=l+Z (СИ бирликлар тизимида). Физик вакуум учун (модда йўклигида) %=0 ва д=1. Диамагнетикларда %<0 ва ц<1, пара – ва ферромагнетикларда х>0 ва д>1. ц статик ёки ўзгарувчан магнит майдонда аниқланишига қараб, уни мос равишда статик ёки динамик М. с. дейилади. Муҳитни ўзгарувчан майдонларда магнитланишига уюрма токлар, магнит қовушоклик ва резонанс ҳодисалар таъсир қилиши сабабли, ушбу Магнит сингдирувчанликлар қийматлари ўзаро мос келмайди.
3. Ташқи майдон йўналиши
54-расм. Метил радикали протонлари майдонларининг ташқи магнит майдонига нисбатан йўналиши.
Расмдан кўриниб турибдики, А нинг 3, 6 ,8 турларидаги таъсирлар бир хил, худди шунга ўхшаш ходиса Б нинг 4, 5, 7 турларида ҳам кузатилади. Шундай қилиб, ташқи майдонга протонлар ҳосил қилган тўртта майдон (1, 2 А ва Б) таъсир этади, натижада тўртта максимум кузатилиб, унинг интенсивлиги 1:3:3:1 каби бўлади.
ЭПР сигналларининг сонини протонлар миқдорига боғлиқ-лигини тасдиқлаш мақсадида турли хил миқдорда протон тутган бензосемихиноннинг хлорли ҳосилалари спектрини кўриб чиқиш мумкин.
Агар бензосемихиноннинг тўрт хлорли ҳосиласини олсак, бунда протон бўлмагани учун, жуфтланмаган электрон қўшимча магнит майдони таъсирини сезмайди, шунинг учун у спектрда битта ютилиш чизиғини беради.
Агар битта хлор водородга алмаштирилса, электрон протон билан спин-спин таъсирга учрайди, протоннинг спини 12 га тенг, демак, иккита йўналишдаги тақсимланишга эга бўлади.
Иккита водород бўлса, электрон таъсирида сигнал триплетга ажралади, учта бўлса квартет, тўртта бўлса пинтент ёки мультиплетга ажралади.
Агар радикалдаги протонлар бир-бирига эквивалент бўлмаса кузатиладиган ЭПР спектр жуда ҳам мураккаблашади. Масалан, трифенилметан радикалида 21 та максимум кузатилади.
ЭПР ёрдамида кенг кўламдаги тадқиқотлардан бири нитроксил озод радикалининг хоссаси ва уни қандай масалаларни ҳал этишда ишлатилишини ўрганиш ҳисобланади. Нитроксил радикаллари N-оксид гурухли бирикмаларга тегишли бўлиб улар кислотали ва ишқорий мухитларда барқарор, ҳамда ўзининг парамагнит хусусиятини катта температура оралиғида ҳам сақлаб қолади.
4. ЭПР нинг аҳамияти шундаки, миқдори жуда ҳам оз бўлган барча моддалардаги жуфтланмаган электронлар мавжудлигини аниқлаш мумкин, бунда моддада ҳеч қандай ташқи ўзгариш ёки унинг парчаланиб кетиш ҳоллари рўй бермайди.
Жуфтланмаган электронлар хохлаган кимёвий ва биологик системаларда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар юқори энергияга эга, бу хусусият уларнинг фаоллигига сабабчи бўлади.
Жуфтланмаган электрон тутган моддаларни иккита rypyxгa бўлиш мумкин. Биринчи гурух; моддаларда жуфтланмаган электрон бутун молекула билан ёки унинг кўп қисми билан боғланган бўлиши мумкин. Бунга энг аввало озод радикалларни киритиш мумкин. Буларда жуфтланмаган электронларнинг тарқалишини (делокалланишини) ўрганиш реакция механизмини аниқлашга ва турли хил биологик табиий тўқималар нур таъсирида зарарланиб ҳар хил озод радикал ҳосил қилишини билишга ёрдам беради. Озод радикалларнинг биологик тўқималардан пайдо бўлиши ва ЭПР ёрдамида билиш мумкинлигини тасдиқлаш мақсадида олиб борилган тажрибадан шундай мисол келтириш мумкин.
0>
Do'stlaringiz bilan baham: |