1. Кимёвий силжиш.
Молекулалардаги ҳамма протонлар бир-биридан табиатан фарқ қилмаса улар битта умумий сигналда намоён бўлиши керак, яъни 23-тенгламадаги , ва Н0 қийматлар барча протонлар учун доимийдир. Амалиётда кўп ҳолларда битта молекуланинг турли функционал гурухларидаги водород атомларининг резонанс частотаси - бир-биридан фарқ қилади, ЯМР усулининг асосида ҳам шу жараён ётади. Водород атомига бевосита бириккан углерод атоми ёки шу атомга туташган функционал гурухнинг электронга мойиллиги (электронманфийлиги) водород атомининг электрон булути зичлигини кўп ёки оз даражада камайтиради. Масалан, баъзи протонлар қўшбоғ, бошқалари эса оддий ёки учбоғ таъсирида бўлади, яъни водород атоми атрофидаги электрон булут зичлиги протонни (водород ядросини) ташқи магнит майдон таъсиридан сақлайди (экранлайди). Шунинг учун протон атрофида электрон булутининг кўп ёки озлигига мос равишда протонлар резонанс частотасининг қиймати бир-биридан фарқ қилади.
Тахлил этилаётган модда магнит майдонига киритилганда унинг электронлари Н0 майдон йўналган магнит чизиқлари атрофида айлана бошлайди ва электронларнинг бу айланиши ўз навбатида протонлар атрофида H0 ra нисбатан кичик бўлган ва унга қарши йўналган янги локал (кичик ҳажмдаги) магнит майдонини вужудга келтиради (Ленц қонуни, 33-расм).
33-расм. Ташқи майдон Н0 таъсирида локал магнит майдони Нлок нинг ҳосил бўлиши.
Локал майдоннинг қиймати Нлок бўлганда эффектив майдоннинг қиймати HэфкН0-Нлок бўлади. Натижада ядрога таъсир этаётган (H0-Hл) кучланиш резонанс учун керак бўлган H0 қийматдан камаяди.
Резонансни кузатиш учун майдон кучланишини экранланиш таъсирига тенг миқдорда ошириб уни дастлабки H0 қийматига келтириш керак бўлади. Шундай қилиб, ядрога таъсир этаётган эффектив магнит майдон қиймати қуйидагича ифодаланади:
НэфкН0-Н0(1-)Н0
Нэфк - протон атрофидаги электронлар ҳосил қилган Н0 га қарши йўналган локал магнит майдон қиймати (сигма) экранланиш константаси деб айтилади. Бинобарин, электрон булути зичлиги қалин (катта) бўлган протонлар атрофида Н0 га қарши йўналган майдон катта бўлгани сабабли уларнинг резонанси учун каттароқ кучланиш (яъни каттароқ частота) керак бўлади ва аксинча электрон булути зичлиги сийраклашган ( -кичик) - протонлар атрофида кичик локал майдон ҳосил бўлгани учун улар кичикроқ кучланишда резонансга учрайди.
Протонга қўшни атом ва гурухларнинг электронакцептор хоссаси қанча катта бўлса, протон атрофидаги электрон булутининг акцептор томонига тортилиши ҳисобига протоннинг экранланиши кам ва локал майдон қиймати ҳам шунча кичик бўлади, аммо электрондонор атом ва гурухлар аксинча таъсир кўрсатади. Масалан, метиламин ва метилхлориддаги метил гурух протонлари сигналининг ўрни солиштирилса метиламин учун бу сигнал кучли майдонда намоён бўлади.
Органик моддаларнинг ЯМР сигналлари кучланиши 14000 эрстед бўлган магнит майдонида 60106 герцли электромагнит тўлқин-лар ютилиши билан, одатда 700-900 Гц оралиғида кузатилади. Агар бир модданинг турли сигналлари орасидаги масофани 1 Гц бирлигида аниқлаш керак бўлса, у ҳолда 60106 герцга нисбатан ўн миллион марта кичик частотани ўлчаш жуда катта аниқликни талаб этади. Шунинг учун оптик спектроскопиядан фарқи, ЯМР спектроскопияда сигналларнинг ўрни абсолют эмас, балки нисбий қийматларда кўрсатилади. Аниқланаётган модда протонлари сигналининг ўрни бирор стандарт (эталон) модда протонларининг сигналига нисбатан белгиланади ва бу икки сигнал частоталарининг фарқи кимёвий силжиш деб айтилади. Эталон модда битта интенсив сигнал бериши ва бошқа протонлар сигналидан четда жойлашиши зарур. Бу талабларга тетраметилсилан - (СН3)4Si жавоб беради. Халқаро эталон сифатида қабул қилинган тетраметилсиланнинг (ТМС) қуйидаги хусусиятлари мавжуд:
а) ундаги 12 протон ҳам бир хилда қуршаб олинган, демак уларнинг экранланиш константаси бир хил. Шунинг учун ТМС битта частотадаги энергияни ютади, яъни спектрда ягона сигнал кузатилади.
б) бу сигнал энг кучли майдонда жойлашган. Органик бирикмалардаги барча протонлар эса нисбатан кучсиз майдонда резонансга учрайди.
в) ТМС бошқа органик бирикмалар билан кимёвий таъсирлашмайди ва осон учувчандир. Спектр олиб бўлингандан кейин моддани яна осонгина ажратиб олиш мумкин.
ТМС нинг камчилиги шундан иборатки, у баъзи органик бирикмаларнинг эритмаларида яхши аралашмайди. Ампуладаги аниқлана-ётган модда эритмасига ТМС дан 2-3 томчи томизилади. ТМС текшириладиган эритма билан яхши аралашмаган ҳолларда ТМС ўрнига бензол, учламчи бутил спирти ишлатилиши мумкин. ТМС сигналининг спектрдаги ўрни нол рақами билан белгиланиб, қолган сигналларнинг ўрни ана шу нолга нисбатан герцларда ўлчанади.
Тетраметиленсиландан ташқари эталон модда сифатида эквивалент протонларга эга бўлган гексаметилдисилоксан (ГМДС) дан фойдаланилади, унинг сигнали синглет кўринишда намоён бўлиб CDCl3 эритмасида ТМС га нисбатан кимёвий силжиш қиймати 0,055 м.х. га тенг.
ГМДС нинг ТМС дан афзаллиги шундан иборатки, у кўпгина органик эритувчиларда яхши эрийди, ҳамда юқори температурада ҳам уни ишлатиб спектрларни олиш мумкин (қайнаш температураси100,5°С). Шундай эталон модда қаторига октаметилциклотетрасилоксан (ОЦТС) ни киритиш мумкин.
Спектрдаги сигналларнинг ўрни герцларда ифодаланса, сигнал ўрни спектрометр магнит майдони кучланиши Н қийматига пропорционал равишда ўзгаради. Масалан, 60 МГц ли спектрометрда протон ТМС га нисбатан 120 герцда резонанс берса, 100 МГц лида бу қиймат 200 герцга тенг бўлади. Турли частотали спектрометрларда ёзилган спектр сигналларини таққослаш учун герцларда ифодаланган сигнал частотаси спектрометрни иш частотасига бўлинади. Ҳосил қилинган бирлик ишчи частотага нисбатан олинган миллион улушлардан иборат. Кимёвий силжишнинг миллион улушлар бирлиги спектрометрнинг иш частотаси (ёки магнит майдон кучланиши Но) қийматига боғлиқ эмас. Миллион улушлар бирлиги дельта () ҳарфи билан белгиланиб қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
(24
бу ерда, - кимёвий силжишнинг миллион улушлар бирлиги
- аниқланаётган намуна ва эталон модда сигналлари частоталарининг фарқи (герцда ифодаланган кимёвий силжиш)
г - спектрометр генераторининг иш частотаси
106 - қулайлик учун киритилган кўпайтувчи.
Аслида бу коэффицент герцларни мегагерцлардан келтирилганидан (106) келиб чиққан бўлиб, спектрометр иш частотаси миллиондан бир неча ҳисса улуш ўзгартирилгандаёқ резонанс вужудга келишини кўрсатади. Юқорида келтирилган мисолдаги кимёвий силжишни миллион улушда қуйидагича ҳисоблаш мумкин.
ёки 2,0 миллион улуш (м.у.)
ЯМР спектрларда сигнал ўрнини белгилаш учун икки хил шкала қабул қилинган:
1) шкалада эталон ТМС нинг сигналини нол миллион улуш деб олинади, бунда намунанинг сигналлари 0 билан 10 м.д. оралиғида намоён бўлади.
2) (тау) шкалада эса ТМС сигналининг ўрни 10 м.у. га тенг деб олинган ва қолган сигналларнинг қиймати ўнгдан чапга камайиб бориб 10 билан 0 м.у. оралиғида кузатилади (34-расм). Ҳар иккала шкала ўртасида жуда оддий боғланиш бор (25).
(25)
Демак кучсиз майдонда резонанс берувчи протоннинг кимёвий силжишига шкалада катта, шкалада эса кичик қиймат мувофиқ келади, аммо ПМР учун асосан шкала маълум қулайликка эга, яъни кимёвий силжиш қиймат-ларининг ортиб бориши шу сигналларга тегишли протонлар экранлашишининг ортиб боришига мос келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |