Tadqiqotning zamonaviy fizik-kimyoviy usullari fanidan yakuniy nazorat savollari
Variant
1. Tadqiqotning fizik usullaridan qaysi birini izohlay olasiz?
2. Elektromagnit to‘lqinlar qanday kattaliklar bilan tavsiflanadi?
3. Xromofor va auksoxrom guruhlarga misollar keltiring, ular mohiyatini bilasizmi?
4. Deformatsion tebranishlar misollar bilan tushuntiring.
5. C3H6O tarkibli moddaning geksandagi eritmasi UB spektrida max=279 nm yutilish maksimumi kuzatiladi. Uning PMR spektrida δ 2,00 m.h. dagi singlet signal qayd qilindi. Mass–spektrometriya natijasiga ko‘ra m/z=43 (100%), 42 (6%), 27 (18%) molekulyar ionlar cho‘qqilari qayd qilindi. Shu moddaning tuzilishini yozib bering
Kafedra mudiri__________________________ Fan o`qituvchisi___________________
Жавоблар
1. Амалиётда кенг миқёсда ишлатиладиган физикавий усул-ларнинг назарий асослари ва ишлатиш имкониятларини эътиборга олиб қуйидаги туркумларга бўлиш мумкин: оптик спектроскопия, радиоспектроскопия, дифракцияли усуллар ва ионизацияли усуллар.
Оптик спектроскопиянинг бир қанча турлари мавжуд бўлиб, уларга ультрабинафша (УБ), инфрақизил (ИҚ) спектроскопиялари, атом-абсорбцияли (ютилиш) спектроскопия, оптик бурилиш дисперсияси (ОБД) ва айланма дихроизм (АД) ларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Радиоспектроскопия турларига - ядровий магнит резонанс (ЯМР) ва электрон парамагнит резонанс (ЭПР) ларни кўрсатиш мумкин.
Ионизацияли усулларга - масс-спектрометрия турини кўрсатиш мумкин ва ушбу услубда асосан органик моддалар, табиий бирикмалар ва уларнинг ҳосилаларининг тузилишини аниқлашда самарали натижаларни олиш мумкин. Анорганик моддаларнинг тузилишини аниқлашда эса юқори ҳароратли масс-спектрометрия туридан фойдаланилади.
Юқорида баён этилган физикавий усуллар моддаларнинг тузилиши ва ҳосилалари бўйича берган маълумотлари билан бир-биридан фарқ қиладилар ва бу усуллардан биргаликда фoйдaлaнилдaгина модда тyзилиши ҳақидa тўлиқ маълумотларни олиш мумкин.
Физикавий усуллар ёрдамида фақат органик моддаларнинг кимёвий таркиби, фазовий ҳолати ва электрон тузилишини (УБ, ЭПР, Мёсбауэр спектрлари) ўрганибгина қолмасдан, балки уларнинг кристаллик тузилиши ва молекуланинг геометриясини (рентген-тузилиш анализи, нейтронография ва электронография) ҳам аниқлаш мумкин.
2. Тўлқин тезлиги (С), узунлиги () ва частотаси () орасида ўзаро боғланиш мавжуд бўлиб, боғланиш қуйидаги формула билан ифодаланади.
ёки С= (1)
Ёруғлик ва электромагнит тўлқинлар учун С ўзгармас катталик (С300000 кмсек.). Демак, биринчи тенгламанинг чап томони ўзгармаслиги ҳисобга олинса, билан ўртасидаги боғланиш келиб чиқади. Бу тенгламага мувофиқ тўлқин узунлиги ва частотаси тескари мутаносибликда бўлиб, ошса камаяди.
Ёруғлик кўзга кўринадиган нур. Бундан ташқари инсон кўзи сезмайдиган рентген, ультрабинафша, инфрақизил ва радиотўлқинлар мавжуд. Нурларнинг барча турлари электромагнит тўлқинлар деб номланади. Турли хил нурлар тўлқин узунликларининг ортиб бориши тартибида жойлаштирилса, электромагнит спектр ҳосил бўлади. Демак, спектр тўлқин узунликлар ёки тебраниш частоталари бўйича (яъни, энергияси бўйича) электромагнит нурланишларнинг миқдорий тақсимланишидир.
Бу спектр тўлқин узунлиги бир неча километр бўлган кичик частотали тўлқин (ўзгарувчан ток) билан бошланиб, тўлқин узунлиги сантиметрнинг юз миллиондан бир улушига тенг бўлган гамма (радиоактив) нурлар билан тугайди. Электромагнит спектрнинг физикавий усуллари қўлланадиган соҳаларни қуйидагича изоҳлаш мумкин,
Электромагнит спектрдаги ҳар қандай нур муайян энергияга эга бўлади, яъни ҳар қандай нур ўзида маълум миқдорда энергия ташийди. Бу энергия нур частотасига боғлиқ бўлиб, унинг миқдори Планк формуласи асосида ҳисобланади:
Eh (2)
h - Планк доимийси, 6,625 10-34 дж.гц-1 га тенг.
- частота.
Одатда модда эритмасининг ютилиш интенсивлиги ўлчанади, бунинг учун эритма тиниқ бўлиши керак. Эритмадаги n-нинг миқдори эритманинг концентрацияси ва эритма жойлашган идишча қатла-мининг қалинлигига тўғри пропорционал ҳисобланади. Амалиётда кўп ҳолларда k нинг ўрнига , натурал логарифм ўрнига ўнли логарифм ишлатилади.
(4)
3. Амалиётда органик моддаларнинг тузилишини ўрганишда яқин ультрабинафша соҳа кенг миқёсда ишлатилади. Бу соҳада юти-лишнинг содир бўлишига асосий сабаб, молекулаларда тўйинмаган гурухлар, ҳамда тақсимланмаган электронлари бўлган атомларнинг бўлишидир. Яқин ультрабинафша соҳасида ютилиш максимумини берадиган гурухларга хромофорлар деб айтилади.
Агар молекулада хромофорлар кўп миқдордаги бошқа хромофорлар билан боғланган бўлса ютилиш максимумининг қиймати катта тўлқин узунликдаги соҳага силжийди, шунинг учун ҳам бундай тузилишдаги бирикмалар кўп ҳолларда рангли бўлиб, ютилиш максимумини кўзга кўринадиган соҳада (450-850 нм) намоён қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |