Тадбиркорлик ҳуқуқи


-§. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари



Download 4,4 Mb.
bet50/61
Sana01.05.2023
Hajmi4,4 Mb.
#933776
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   61
Bog'liq
Тадбиркорлик у у и

2-§. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари


Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бир неча турларга ажратилади. Улар хизмат кўрсатишнинг хусусиятига қараб алок^ хизмати, тиббий хизмат, ветеринария хизмати, аудиторлик хизмати, ҳуқуқий хизмат, маслаҳат хизмати, ахборот хизмати, таълим бериш (пуллик) хизмати, сайёҳлик хизмати ва шунга ўхшаш бошқа хизматлардан иборат. Бу хизматлар ўз хусусияти, хизмат кўрсатиш ҳолати, характери ва ҳуқуқий тартибга солиниши жиҳатидан бири иккинчисвдан фарқланади. Аммо уларнинг умумий ўхшашлиги ҳам мавжуд. Чунончи, мазкур шартномада бир томонда хизмат кўрсатувчи (ижрочи), иккинчи томонда эса ундан фойдаланувчи-буюртмачи иштирок этади. Шу сабабли уларга ҳақ эвазига хйзмат кўрсатиш шартномаси сифатида таъриф берилган.
Фуқаролар, шунингдек, юридик шахслар, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ва хизмат кўрсатиш учун белгиланган тартибда рухсат олган ташкилотлар ижрочи сифатида қатнашадилар. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома олган фуқаролар ҳам ҳақ эвазига хизмат кўрсата олади.
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатувчи корхоналар давлат рўйхатидан ўт^ан пайтдан бошлаб юридик шахс ҳисобланади ва хизмат кўрсатиш фаолиятига эга бўлади.
Хизмат кўрсатувчи корхоналар билан шу хизматдан фойдаланувчилар ўртасида шартнома тузилади. Шартнома ёзма тартибда расмийлаштирилади.
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ҳар икки тарафда ҳам ҳуқуқ ва бурч келиб чиқади. Чунончи, алоқа хизмати кўрсатиш шартномасига мувофиқ хизмат кўрсатувчи ташкилот буюртмачиларга почта ҳужжатларини белгиланган манзилга жўнатиш, мижозларга кундалик матбуот хабарлари, шунингдек, газета-журналларни уйига ски бошқа белгиланган жойларга вақтида етказиб бериш, телефон хизмати кўрсатиш бўйича тузилган шартномалардан келиб чиқадиган вазифаларни ўз вақгида маромига етказиб бажариш бўлса, буюртмачилар бунинг учун белгиланган хизмат ҳақини тўлаб туришга мажбур бўлади.
Тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқига хизматни бажаришга ихтисослашган ташкилот, шунингдек, етарлича тиббий хизмат кўрсатиш билимига ва бу ҳақца тегишли ҳужжатларга эга бўлган ҳамда белгиланган тартибда рухсат олган шахслар эга бўладилар. Тиббий хизматдан фойдаланувчилар эса, агар бундай хизмат кўрсатиш текинга бажариладиган бўлмаса, келишилган ҳақни тўлашга мажбур бўлади.
Ветеринария хизмати бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилот буюртмачи фермерларга ёки аҳолига уларнинг молини даволаш бўйича малакали хизмат кўрсатиш мажбуриятини олся, буюртмачи шартнома бўйича белгаланган хизмат ҳақи ва бошқа мажбуриятларни бажариши шарт бўлади.
Ахборот, маслаҳат бериш ва сайёҳлик хизмати кўрсатиш бўйича ушбу вазифаларни бажарувчи ташкилот тегишли хизматни шартнома бўйича сифатли қилиб бажаришга, буюртмачи эса келишилган хизмат ҳақини ўз вақгида тўлашга мажбур.
Нотариат, адвокатура ва бошқа хуқуқий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, фирмалар қонунга мувофиқ ва тарафлар ўртасида туЗилган шартномага мувофиқ ҳуқуқий хизмат кўрсатишга, буюртмачилар эса келишилган ҳақни белгиланган вақт ва тартибда тўлашга ҳақпи бўлади,
Таълим (репититорлик) хизмати тегишли гувоҳномаси, яъни рухсатномаси бўлган ва малакали ихтисосга эга хусусий тадбиркор томонидан ёки бу фаолият билан шурулланиш ҳуқуқига эга бўлган фирма томонидан кўрсатилади. Мижоз, яъни таълим олишга муҳгож шахс белгиланган ёки келишилган хизмат ҳақини тўлашга мажбур. 3. Аудиторлик хизмати. Бу хизмат тадбиркорликнинг бир тури хисобланади. Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунининг 1-моддасида аудит тушунчаси берилган. Унда белгиланишича, Аудит муайян ваколатлар берилган шахслар аудиторлар (аудигорлик фирмалари) томонвдан хўжалик юритаётган, субъектлар молиявий ҳисоботларнинг тўғрилигини, улар амалга оширган молиявий ва хўжалик операциялари Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларига қай даражада мувофиқлигини, шунингдек мукаммаллиги ва асослилигини, бухгалтерия ҳисоб-китоби ва бошқа молиявий ҳисобот юритишга доир талабларга қай даражада монандлигини текшириш мақсадида ўтказиладиган молия ҳужжатларининг экспертизаси ва тахлилидир. Аудит шунингдек консальтингни — мижоз билан шартнома асосида хизматлар кўрсатишни ўз ичига олади'.
Аудитор — белгиланган тартибда аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини олган ва аудиторларнинг касб рўйхатига киритилган мутахассисдир.
Аудиторлик хизмати аудиторлик фирмаси томонидан олиб бориладк. Аудиторлик фирмаси — юридик ёки жисмоний шахс томонидан тузилган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган уставига кўра фаолият соҳаси аудиторлик хизматлари кўрсатишдан иборат бўлган корхонадир.
Аудиторлик фирмалари кичик корхоналар, масъулияти чекланган жамиятлар ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхоналар тарзида тузилиши мумкин.
Аудиторлар ва аудиторлик фирмалари давлат рўйхатидан ўтиб, лицензия олганларидан кейин ўз фаолиятларини бошлайдилар.
Маълумки, иқгисодиётнинг бозор муносабатлари томон юз тутиши молиявий назоратнинг моҳияти, мақсади ва вазифаларини тубдан қайта кўриб чиқиш заруриятини тугдиради. Молиявий назоратнинг муқаддам давлат томонидан ташкил этилган тафтиш тизими мулкчиликнинг турли шаклларига асосланиб тузилган янга корхоналарнинг эхтиёжларини қондира олмай қолган эди, у билан бирга нодавлат корхоналарининг ташкил топиши ва уларнинг манфаатлари ҳам аудит хизштининг ташкил этилиши, шунингдек, юзага келган янги иқтисодий шароитда пайдо бўлган муаммоларни ечиш борасида амалий ёрдам кўрсатувчи ҳамда фаолият кўрсатаётган корхоналарда қонунчилик бузилишининг олдини олувчи аудит хизмати кўрсатувчи ташкилотнинг бўлишини тақозо этган эди.
Корхоналарнинг фаолиятига ёрдам берувчи аудит хизмати тафтишдан фарқ қилади. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Тафтиш ўтказишдан асосий мақсад корхоналардаги ўғрилик, кўзбўямачилик ва бошқа камчиликларни топиш ва унинг асосида айбдорни жавобгарликка тортишдир. Аудиторлик текширувининг асосий мақсади эса, мижоз корхона молиявий ҳисоботини бухгалтерия ҳисоботи бўйича амалдаги низом, андоза ва кўрсатмаларга мос келиши нуқгаи назардан баҳолаш, бу борада унга амалий ёрдам кўрсатиш ва мижоз билан ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамкорлик қилишдан иборат.
2. Тафтиш олдига қўйилган вазифа корхона фаолиятларининг сақланишини таъминлаш, қонунбузарларни ва хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш ҳолларининг одцини олишдир. Аудит амалга оширадиган вазифа эса, мижоз корхонанинг молиявий ҳолатини яхшилаш, унинг таъсир доирасини кучайтириш, рақобатга бардошлилик даражасини ошириш, фирма даромадининг ривожланиш истиқболларини белгалаш бўйича маслаҳатлар беришдан иборат.
3. Тафтиш бошқарувининг бўйсунувчи, итоат этиши бўйича амалга оширилган текширув бўлиб, асосан юқори ташкилотлар ва жавобгарликка тортиш ҳуқуқига эга бўлган муассасалар эхтиёжини қондириш мақсадида амалга оширилада. Аудит эса уфқий йўналиш буйича ташкил этидган текширув
бўлиб, мижоз фирма ва у билан шартнома асосида боғлиқ бўлган банклар, солиқ маҳкамалари, суғурта компаниялари каби ҳамкорлар ва ҳиссадорлар манфаатини кўзлаб амалга оширилади.
4. Тафтиш ўтказувчи шахс, асосан, тафтиш идорасининг ходими ҳисобланади ва унинг хулосаси кўпчилик ҳолларда раҳбарнинг иродасига боғлиқбўлади. Аудит эса, мустақил эксперт мақомига эга бўлиб, текширув бўйича мустақил хулоса беради.
5. Тафтиш юқори ташкилотлар ва жавобгарликка тортиш ҳуқуқига эга бўлган муассасалар томонидан асосан мажбурий тарзда ташкил қилинади. Аудит эса асосан корхонанинг ўз хоҳишларига кўра, уларнинг мурожаати асосида амалга оширилади.
6. Тафтишнинг харажатлари асосан текширувни тайинлаган юқори ташкилотлар гомонидан қопланса, аудиторлик текширувининг ҳаракатлари шартномага мувофиқ текширув ўтказилаётган фирма ҳисобидан қопланади.
7. Тафтиш натижалари текширувни белгиланган ташкилотларга катта миқдорда давлат мулкини талон-торож ёки қонундан четга чиқишлар аниқланганда, тергов ва суд муассасаларига тақцим қилиши мумкин. Аудиторлик текшируви натижалари эса, агар у жавобгарликка тортиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар томонидан махсус тайинланмаган бўлса, ишга ёллаган фирма раҳбариятига берилади ва заруриятга кўра, унинг асосий ҳолатлари хиссадорлар йигилишига тақдим этилиши мумкин. Бу маълумотлар бошқа ташкилотларга фирма раҳбариятининг рухсати билангина берилади. Бошқа ҳолларда мустақил аудитор фирмаси томонидан сир сақданади.
Агар аудиторлик текшируви натижалари ?сосида берилган кўрсатмалардан текширув ўтказилган корхона зарар қўрса, шу зарарни мижоз, аудитор ёки аудиторлик фирмасидан қонунда кўрсатилган тартибда ундириб олиш ҳуқуқига эга.
8. Фаолият хусусиятига кўра тафтиш юқори ташкилотлар томо»:идан берилган буйруқ ёки кўрсатмаларни бажариш билан боғлиқ жараёндир. Аудит эса тадбиркорлик фаолияти. Аудитор корхонанинг молиявий ҳисоботини текшириш билан чекланиб қолмай балки мижозга ҳақ эвазига молия, бухгалтерия хисоботи, валюта муомалаларини юритиш, банк иши, еуғурта компаниялари фаолияти, ташқи бозорга чиқиш сингари фаолият йўналишлари бўйича маслаҳатлар бериш билан ҳам шуғулланади.
Тафтиш ва аудиторлик фаолияти, шунингдек текширув натижаларини расмийлаштириш тартибга кўра фарқланади. Масалан, тафтиш ўтказиш натижалари далолатнома ҳолида расмийлаштирилади ва у корхона фаолиятида қонунчиликка риоя қилиш ҳолати тўғрисида хулоса чиқариш ва айбдорларни жазолаш мақсадида юқори ташкилотлар ёки текширувни тайинлаган идораларига тақцим этади. Унинг маълумотлари аксарият ҳолларда кенг халқ оммасига эълон қилинмайди. Аудиторлик текшируви натижалари эса, аудитор ҳисоботи ва хулосаси ҳолида расмийлаштирилади. Аудитор хулосаси муҳим ҳужжат бўлиб, у мижоз томонидан молиявий хисоботлар билан бирга матбуотда эълон қилиниши мумкин. Бу эеа у билан қамкорлик қилаётган ва қилмоқчи бўлган юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг эътиборини ўзига жалб қияиш учун қулай имконият яратади.
Демак, аудит хизмати тафтиш ўтказишнинг ўрнини эгалламайди. Чунки молиявий тафтиш ўтказиш ҳам ўз аҳамиятига эга. Аммо аудиторлик хизмати ҳозирги бозор иқтисоди муносабатларига ўтишда муҳим бўлиб, хўжалик субъеетлари бўлган корхона, ташкилотларга хўжалик, тадбиркеряик фаолиятини қонунга мувофиқтарзда юргазишда ниҳоятда катта ёрдам кўрсатмокда. Демак, молиявий тафтиш ҳам аудиторлик хизмати ҳам, тадбиркорларнинг хўжалик ва молиявий фаолиятини тўғри юргизишда муҳим ўрингд эга.
Аудиторлик хизмати тарафлар томонидан тузилган шартншэхэ асосан олиб борилади. Мазкур шартномага мувофиқ ҳар икки томонда ҳам ҳуқуқ ва бурч пайдо бўлади. Агар улар аудиторяик хизмати кўрсатиш шартномасини бузса, шартношда белгиланганидек ҳамда Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонуннинг 12-моддасида кўрсатилган тартибда мулкий, маъмурий ёки интизомий жавобгарликка тортилади.

Download 4,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish