Тадбиркорлик ҳуқуқи


-§. Ташқи иқгисодий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари



Download 4,4 Mb.
bet58/61
Sana01.05.2023
Hajmi4,4 Mb.
#933776
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
Тадбиркорлик у у и

1-§. Ташқи иқгисодий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари


Маълумки, ҳар бир мустақил давлатнинг муҳим фаолиятларидан бири ташқи муносабатлариш аниқ ва тўғри белгилашдир. Ўзбекистон Республикаси ҳам давлат мустақиллигига эришганидан бошлаб, ўзининг ташқи муносабатларини мустақил белгилаб олди, Чет эл давлатлари билан тенг ҳуқуқ асосида ҳамкорлик ўрната бошлади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги тўррисидаги баён ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги қонун мухим ҳуқуқий ҳужжат бўлди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги қонуннинг 14-модцасида Ўзбекистон Республикаси халқаро иқтисодий муносабатларнинг мустақил субъекти бўлиб, чет эл инвестицияларини амалга ошириш шартлари ва инвесторларнинг ҳуқуқларини белгилайди, ўзининг конверсия қилинадиган валюта жамғармасини яратади, олтин ва бошқа захираларни, айирбошлайдиган валютани сотади ва сотиб олади, -деб кўрсатилган68. 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди. Конституциясининг IV бобида Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий принциплари белгилаб берилди. Унда белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқукли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан тахдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа қоидалари ва меъёрларига асосланади.
Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таьминлаш мақсадида итгафоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин.
Республикамизнинг ташқи сиёсати Конституциямизнинг ана шу қоидасига мувофиқолиб борилмоқца. Бошқа мамлакатлар билан тула ишонч негизида икки ҳам кўп томонлама ташқи сиёсий ҳамда иқгисодий муносабатлар тобора ривожланиб бормоқда.
Ташқи иқтисодий муносабатларни ўрнатиш ва уни мустаҳкамлашга қаратилган қонунлар ва шу қонунларга мувофиқ ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Бунга мисол қилиб «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўррисида»69, «Ўзбекистон Республикасининг инвестиция фаолияти тўғрисида»70 ва бошқа қонунлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни ва уларнинг фаолиятини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»грт Фармонини, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида хорижий сармоялар иштирокида корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг таркибий бўлимларини ташкил этиш фаолияти тўғрисидаги қарори ҳамда хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, шунингдек, уларнинг таркибий бўлимларини давлат томонидан рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги Низом сингари бир қанча ҳуқуқий ҳужжатларни кўрсатиш мумкин.
Ушбу қонунлар ва ҳуқуқий ҳужжатлар билан Республикамизда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга экспортга мўлжалланган товарлар ишлаб чиқариб ҳамда чет эл инвесторлари билан ҳамкорликда мамлакатимизда сифатли моллар ишлаб чиқариладиган корхоналар очиб, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариб жаҳон бозорига чиқиб боришларига ҳуқуқий кафолатлар яратилди. Жумладан, «Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни ва уларнинг фаолиятини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон билан экспортга мўлжалланган ва импортнинг ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни ва уларнинг самарали фаолият кўрсатишини рағбатлантириш Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқгисодий ва инвестиция сиёсатидаги мухим устуворлик хисобланиши белгалаб кўйилди. Шу билан бирга хорижий инвесторларнинг мулкка ва даромадларини олиб кетишга бўлган ҳуқуқи ҳимоя қилинишини таъминловчи, улар учун қулай инвестиция муҳитини яратувчи кафолатлар ва имтиёзлар яратиш белгиланди, хорижий инвестициялар иштирокида корхоналарни ташкил этиш, рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини мураккаблаштирувчи идоравий ҳужжатлар чиқариш, ҳукумат қарорларида назарда тутилмаган қўшимча мгълумотлар ва ҳужжатларни сўраш тақиқланди. Экспортга мўлжалланган ва импортнинг ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун 1996 йил 1 июндан бошлаб қўшимча имтиёзлар жорий қилинди. Бу имтиёзлар қуйидагилардан иборат эди: Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга ишлаб чиқаришни ривожланшриш учун солиқкредити олиш ҳуқуқи берилди, яъни бюджетга тўланадиган фойдадан олинадиган солиқ, қўшилган қиймат солиш ва ер солиғи юзасидан тўловлар икки йилгача мудцатга кечиктирилди.
Устав фондида хорижий сармоя улуши камида 500 минг АҚШ долларини ташкил этган корхоналар мулк солири тўлашдан озод қилиш кўрсатидци. Бу тадбиркорликнинг янада ривожланишига, сифатли моллар ишлаб чиқариб, тадбиркорларимизнинг чет мамлакатлар бозорига кириб боришига ва ўзига муносиб ўрин олишига кафолат яратидди.



Download 4,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish