Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)


Товар ишлаб чиқарувчилар ва талбиркорларни қўллаб-қувватлаш Фонди



Download 2,24 Mb.
bet37/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

Товар ишлаб чиқарувчилар ва талбиркорларни қўллаб-қувватлаш Фонди Ўзбекистон Тадбиркорлар óюшмасининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Фонди базасида ташкил этилган. Фонд фаолиятининг вазифалари ва йўналишининг асослари бўлиб, хусусан, кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорлик субъектларига маркетинглик, реклама, юридик, хизмат ва бошқа турдаги консалтинглик хизмати кўрсатувчи тузилмалар тузиш ва уларни ривожлантиришда иштирок этиш; тадбиркорларга маслаҳат ва ахборот кўрсатиш; тадбиркорлик муаммолари бўйича конференциялар, семинарлар, халқаро симпозиум ва ярмаркалар ташкил этиш ва уларда иштирок этиш.
4§. Ахборотлашнинг махсус тизими
Махсус ахборотлар органлари. Барча тадбиркорларни Ўзбекистон Республикаси хўжалик қонунчилиги ҳақида ахборотлашнинг институционал тизимида белгиланган доирадаги тадбиркорларни ахборот билан таъминловчи махсус органлар ташкил этилган. Бундай органларнинг мавжудлиги у ёки бу соҳадаги тадкбркорлар (масалан, қишлоқ хўжалик ва жорижий тижоратчилар)ни ахборот билан таъминлашнинг қийинчилигига ёки у ёки тадбиркор фаолияти (масалан, фонд бозорида ёки қишлоқ хўжалигида)нинг ўзига хос характерга эгалигига ёки тадбиркорларнинг алоҳида ҳолати (масалан, ночорлик ёки хусусийлаштириш)га боғлиқлигидан келиб чиқади. Бундай органлар жумласига, хусусан, қуйидагилар киради:
-давлат органлари-давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси, маркоиқтисодиёт ва статистика вазирлиги қошидаги иқтисодий ночор тадбиркорлар ишлари бўйича Қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги àхборот агентлиги;
-нодавлат органлари-хорижий инвестициялар бўйича Агентлик, Äеҳқон ва фермер хўжаликлари óþøìàñè, деҳқон ва фермер хўжаликларини қуллаб-қувватлаш Фонди, қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларига маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизмати кўрсатиш бўйича Агентлик.
Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси. Тадбиркорлик фаолиятини ахборот билан таъминланиши кўп жиҳатдан давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёни билан боғлиқ. Чунки, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий тамойиллари сифатида меҳнат жамоасининг манфаатларини ҳисобга олиш, овоз бериш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тадбирини амалга оширишда давлат ва жамоат назоратини ўрнатиш назарда тутилган, Давлат мулк қўмитасининг асосий вазифаси бўлиб, меҳнат жамоаси ва жамоатчилигини ахборот билан таъминлаш ҳисобланиб:
-Давлат мулк қўмитаси ҳукумат дастурлари ва қарорларини улар қабул қилингандан сўнг 10 кунлик муддат ичида Давлат Коорпорациялари, вазирликлари, идоралари, хўжалик Ассоциациялари, концернлари ва уюшмалари билан биргаликда тегишли тармоқдаги корхона ва ташкилотларнинг бошқа мулк шаклига ўтганлиги бўйича ҳужжатлар пакетини Давлат мулк қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармаларига топширилиши жадвалини тасдиқлайди;
-вазирликлар, идоралар, концернлар, хўжалик ассоциациялари ва давлат корпорациялари ва уюшмалар тасдиқланган жадвални қайта ташкил этилган корхонанинг маъмурияти ва меҳнат жамоасига етказадилар;
-қайта ташкил этилаётган корхона маъмурияти корхона қайта ташкил этилишини қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни тушунтириш йўли билан тўлиқ овозга қўйишни таъминланганлиги, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги ахборотни эълон қилинганлиги, меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилганлиги, корхонанинг Давлат мулк қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармаларига ўз вақтида мулк шакли ўзгарганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар пакетини тақдим этиш устидан назорат амалга оширилганлиги бўйича тайёрланган ишни ташкил этади;
-комиссия қарори қабул қилингандан сўнг ташкил этилган корхонани давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш субъектлари учун, шунингдек жамоатчилик учун корхона тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ахборотни тайёрлайди.

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish