Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар
Юридик шахснинг яна бир кўриниши бўлган хорижий инвес- тициялар иштирокидаги корхонага алоҳида тўхталиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 30 ноябр- даги ПФ-1652-сонли «Хорижий сармоялар иштирокидаги кор- хоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида»ги Фармонининг 1-бандига мувофиқ, 1998 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қуйидаги шартларга жавоб бера- диган янгидан ташкил этиладиган корхоналар Ўзбекистон Рес- публикаси Адлия вазирлигида ва унинг ҳудудий органларида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига киради:
корхонанинг низом жамғармаси 150 минг АҚШ долларига тенг суммадан кам бўлиши мумкин эмас;
корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий, юридик шахс бўлиши шарт;
хорижий сармоялар улуши корхона низом жамғармасининг камида 30 фоизини ташкил этиши зарур.
Иштирокчиларидан бири хорижий инвестор бўлган корхона- лар мазкур шартларга жавоб бермаган тақдирда хорижий сармоя- лар иштирокидаги корхоналар жумласига кирмайди ҳамда белги- ланган тартибда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияла- рида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Шуни алоҳида ёдда тутиш лозимки, чет эл давлати фуқаролари бўлмиш жисмоний шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет элларда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республи- каси фуқаролари ҳам хорижий инвесторлар бўлишлари мумкин ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этишлари мумкин.
21 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 5–6-
сон, 61-модда.
Бозорлар
Бозор институтига қисқача тўхталиб ўтиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июлдаги 330-сонли қарори22 билан тасдиқланган Ўзбекистон Республи- касида бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари (2-банд, 2-хатбоши)га мувофиқ, бозор — Қорақалпоғистон Рес- публикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган жойларда доимий ёки вақтинчалик асосда фаолият кўрсатадиган ҳамда савдо расталари, савдо ўринлари, турғун савдо шохобчалари (шу жумладан савдо павильонлари, киоскалари)дан фойдаланган ҳолда, эркин рақобат шароитларида истеъмол товарлари кенг ассортиментининг чакана ва майда улгуржи олди-сотдиси учун зарур шарт-шароитлар яра- тишга мўлжалланган мулкий комплексдир.
Бозорлар деҳқон (озиқ-овқат), буюм ва ихтисослаштирилган бўлади.
Бозорни ташкил этиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазир- лар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бозор ташкил этиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорлари асосида амалга оширилади.
Қарорда бозорнинг жойлашган ўрни, унинг ихтисослашуви, иш тартиби, ундаги савдо ўринларининг сони ва уларнинг жойла- шиши мажбурий тартибда белгилаб қўйилади.
Бозор фаолиятини ташкил этиш бозор ташкил этиш учун аж- ратилган ер участкасини ижарага берувчи юридик шахс томо- нидан таъминланади. Кўрсатиб ўтилган юридик шахс очиқ ак- циядорлик жамияти шаклида ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади, унинг муассисларидан биттаси маж- бурий тартибда устав жамғармасидаги улуши камида 51 фоиз бўлган жойлардаги давлат ҳокимияти органи бўлиши керак.
Ташкил этилаётган бозорлар устав жамғармасининг энг кам миқдори тегишли ташкилий-ҳуқуқий шакллар учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорга мувофиқ бўлиши, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг камида 500 бараваридан кам бўлмаслиги керак.
Давлат рўйхатидан ўтказиш пайтигача бозорнинг устав жамғармасига таъсис ҳужжатларида кўрсатилган миқдорнинг ка- мида 30 фоизи қўшилади.
22 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 14-сон, 119-
Do'stlaringiz bilan baham: |