Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


-§. Якка тартибдаги тадбиркорлар (жисмоний шахслар) (ТФЭК ЎРҚ 6-м. ва ПҚ-357 12-б.)



Download 1,93 Mb.
bet32/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

2-§. Якка тартибдаги тадбиркорлар (жисмоний шахслар) (ТФЭК ЎРҚ 6-м. ва ПҚ-357 12-б.)


Якка тартибдаги тадбиркорлик — юридик шахс ташкил эт- маган ҳолда жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) томо- нидан тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши. Жисмо- ний шахслар деганда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилади. Жисмоний шахслар якка тартиб- даги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақли.
ЎзР ФКнинг 16-моддасида фуқаролар (жисмоний шахслар) деганда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа дав- латларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахс- лар тушунилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошқа давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар истиқомат қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар Ўзбекистон Республи- касининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган бурчларни адо этадилар.
Фуқаролик кодексининг 24-моддаси Фуқаро якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тадбир- корлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақли эканлигини назарда тутади.
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғ- рисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 6-модда- сига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлик — юридик шахс ташкил этмаган ҳолда жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбир- кор) томонидан тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши- дир23.
Якка тартибдаги тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркор томонидан ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга


23 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2000 г., 5-6-сон, 140-модда.
ашёвий ҳуқуқ туфайли ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида мустақил равишда амалга оширилади.
Якка тартибдаги тадбиркорликни амалга ошириш учун эр- хотиндан бири эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мол-мулкидан фойдаланадиган ҳолларда, агар қонунларда, никоҳ шартномасида ёки эр-хотин ўртасидаги ўзга келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, эрнинг (хотиннинг) розилиги талаб қилинади.
ФКнинг 24-моддасида фуқарога тадбиркорлик фаолияти би- лан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган ёш назарда тутилмаганли- гини таъкидлаб ўтиш лозим. Кодекснинг умумий қоидаларидан келиб чиққан ҳолда фуқаро муомала лаёқатига етиши билан, яъни ўн саккиз ёшга етгандан сўнг ёки эмансипация вужудга келиши билан тадбиркорлик фаолиятиини бошлаши мумкин.
Эмансипация деганда ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фар- зандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тад- биркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муома- лага лаёқатли деб эълон қилиниши тушунилади.
Товарларни импорт қилиш ва уларни сотиш билан шу- ғулланувчи жисмоний шахслар фаолиятини янада тартибга со- лиш, савдонинг уюшган, маданиятли шаклларини ривожланти- риш мақсадида тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахслар («четдан товар олиб келувчи- лар»)ни юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида давлат рўйхатидан ўтишлари шарт. Эслатиб ўтамиз, тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахслар («четдан товар олиб келувчилар»)ни юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахснинг яшаш жойидаги туман- лар (шаҳарлар) Давлат солиқ инспекцияларида (ҳозир бўлиш тар- тибида) амалга оширилади.
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғри- сида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 7-модда- сига мувофиқ24 жисмоний шахслар юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини қуйидаги:

  • эр-хотиннинг умумий мол-мулки негизида улар томонидан амалга ошириладиган оилавий тадбиркорлик;



24 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2000 г., 5–6-
сон, 140-модда.

  • оддий ширкат;

  • юридик шахс ташкил этмаган ҳолда деҳқон хўжалиги шакл- ларида амалга оширишлари мумкин.

Эр-хотинга умумий биргаликдаги мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мол-мулк негизида оилавий тадбиркорлик амалга оши- рилаётганида, иш муомалаларида эр-хотин номидан эрнинг ёки хотиннинг розилиги билан улардан бири иштирок этади, бу ро- зилик якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказилаётганда тасдиқланиши лозим.
Тадбиркорлик фаолияти объекти сифатида уй-жойдан фой- даланиш билан боғлиқ оилавий тадбиркорлик амалга оширила- ётганида, уй-жой мулкдорларидан бирининг иш муомалаларига киришиши оиланинг вояга етган бошқа аъзоларининг нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда амалга оширилади.
Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғри- сидаги шартнома) бўйича шериклар (иштирокчилар) деб ата- лувчи икки ёки ундан ортиқ шахс фойда олиш ёки қонунга зид бўлмаган бошқа мақсадга эришиш учун ўз ҳиссаларини қўшиш ва юридик шахс тузмасдан биргаликда иш қилиш мажбурияти- ни оладилар.
Жисмоний шахслар фақат якка тартибдаги тадбиркорлар тариқасида давлат рўйхатидан ўтганларидан кейин улар бирга- ликдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тузи- ладиган оддий ширкат шартномаси тарафлари бўлишлари мум- кин.
Шуни алоҳида таъкидлашни истардикки, юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли қарори25 билан Ху- сусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари Рўйхати тасдиқланди. Ушбу қарорга мувофиқ жисмоний шахслар 2011 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу Рўйхатга киритилмаган фаолият турларини амалга ошири- ши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди. (Рўйхат қуйида келти- рилган).
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда деҳқон хўжалиги алоҳида ўрин эгаллайди.


25 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1–2-сон, 8-модда.
«Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси- нинг Қонунига26 мувофиқ деҳқон хўжалиги оилавий майда то- вар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асоси- да, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиради ва реализация қилади.
Деҳқон хўжалигидаги фаолият тадбиркорлик фаолияти жум- ласига киради ҳамда деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра юридик шахс ташкил этган ҳолда ва юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин.
ЎзР Ер кодексининг 55-моддасига асосан оилали ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умр- бод эгалик қилишга томорқа ер участкаси суғориладиган ерларда 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 гек- таргача ўлчамда, чўл ва саҳро минтақасида эса суғорилмайдиган яйловлардан 1 гектаргача ўлчамда берилади. Қишлоқ жой- ларда камида уч йил яшаб турганлик тўғрисидаги талаб янги суғориладиган ер массивлари учун қўлланилмайди. Бунда деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкасининг ўлчами якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга илгари берилган ёки бериладиган ер участкасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади27.
Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятида ёлланма меҳнатдан доимий асосда фойдаланиши мумкин эмас.
Деҳқон хўжалиги аъзолари жумласига биргаликда яшаётган ва деҳқон хўжалигини биргаликда юритаётган оила бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари, шу жумладан фарзандликка олин- ган болалари, тарбияга олган болалари, ота-оналари, меҳнатга қобилиятли ёшга етган бошқа қариндошлари киради.
Деҳқон хўжалиги ихтиёрийлик асосида тузилади ҳамда фуқарога белгиланган тартибда ер участкаси берилганидан ва деҳқон хўжалиги давлат рўйхатига олинганидан кейин ташкил этилган ҳисобланади.


26 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1998 й., 5–6-
сон, 88-модда.
27 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1998 й., 5–6-
сон, 82-модда.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish