Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


Акциядорлик жамиятлари (АЖ)



Download 1,93 Mb.
bet30/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

Акциядорлик жамиятлари (АЖ)


Хўжалик жамиятининг яна бир кенг тарқалган шаклларидан бири – бу акциядорлик жамиятидир.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни- нинг 2-моддасига мувофиқ, устав фонди жамиятнинг акция- дорларга нисбатан мажбуриятларини тасдиқловчи муайян миқ- дордаги акцияларга тақсимланган хўжалик юритувчи субъект акциядорлик жамияти деб ҳисобланади19.
Акциядорлик жамияти қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг ҳар қандай турларини амалга ошириш чоғида ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади.


18 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 10-модда.
19 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 5–6-
сон, 61-модда.
АЖ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқларини қўлга киритади. Жамият, агар унинг устави- да бошқача қоида белгиланмаган бўлса, чекланмаган муддатга тузилади.
АЖ қонун ҳужжатларида ман этилмаган ва таъсис ҳуж- жатларида кўрсатилмаган исталган фаолият тури билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланиши мумкин. Жа- мият муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг асосий тур- ларинигина санаб ўтишга ҳақлидир.
АЖ ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол- мулки билан жавобгар бўлади.
Шуни таъкидлаш лозимки, акциядорлар жамиятнинг маж- буриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар ва унинг фаолия- ти билан боғлиқ зиёнларни ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида тўлайдилар. Акциялар ҳақининг ҳаммасини тўламаган акциядорлар жамият мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жа- вобгар бўладилар. Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.
Акциядорлик жамияти очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ акциядорлик жамиятининг муассислари таркибига кирувчилар- нинг энг кам сони чекланмайди, ёпиқ акциядорлик жамиятининг муассислари эса камида уч шахсдан иборат қилиб белгиланади. Жамиятнинг ҳар бир муассиси унинг акциядори бўлиши лозим.
Қатнашчилари ўзларига тегишли акцияларини ўзга акциядор- ларнинг розилигисиз бошқа шахсларга бериши мумкин бўлган акциядорлик жамияти очиқ акциядорлик жамияти (ОАЖ) деб ҳисобланади.
Очиқ акциядорлик жамияти ўзи чиқараётган акцияларга очиқ обуна ўтказишга ва қонун ҳужжатларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда уларни эркин сотишга ҳақлидир.
Очиқ акциядорлик жамияти ўзи чиқараётган акцияларга ёпиқ обуна ўтказишга ҳақли, жамият уставида ва қонун ҳужжатларида ёпиқ обунани ўтказиш имконияти чеклаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно. Очиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг сони чегараланмайди.
Акциялари фақат ўз муассислари ёки олдиндан белгиланган доирадаги шахслар орасида тақсимланадиган акциядорлик жами- яти ёпиқ акциядорлик жамияти (ЁАЖ) деб ҳисобланади.
ЁАЖ ўзи чиқараётган акцияларга очиқ обуна ўтказишга ёхуд уларни чекланмаган доирадаги шахсларга сотиб олиш учун
бошқача тарзда таклиф этишга ҳақли эмас. Ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг сони эллик нафардан зиёд бўлиши мумкин эмас. Белгиланган чегарадан ортиб кетган тақдирда у ёпиқ акциядорлик жамиятлари учун миқдори акциядорларнинг чегараланган лимитидан ортиб кетган шахслар акциядорлар рее- стрида рўйхатга олинган кундан эътиборан олти ой ичида очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилиши, ушбу муддат тугагач суд тартибида тугатилиши лозим.
Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг капиталлашув даражасини янада ошириш ва молиявий барқарорлигини мус- таҳкамлаш, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғ- ломлаштириш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модерни- зациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш жараёнига инве- стицияларни, шу жумладан, тижорат банкларининг маблағларини кенг жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президен- тининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сонли «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада оши- риш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 1-бандига асосан 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб янги ташкил этиладиган очиқ ва ёпиқ акциядорлик жамиятлари учун устав жамғармасининг энг кам миқдори жамият давлат томонидан рўйхатга олинган сана- да Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича эквиваленти 400,0 минг АҚШ долларига тенг суммани ташкил этиши белгилаб қўйилди20.
Фаолият юритаётган очиқ ва ёпиқ акциядорлик жамиятла- ри 2010 йилнинг 1 январигача ўзларининг устав жамғармалари миқдорини улар қайта рўйхатга олинган санада Ўзбекистон Рес- публикаси Марказий банкининг курси бўйича эквиваленти ками- да 400 минг АҚШ долларига тенг суммага етказишлари ёки хусу- сий мулкчилик шаклига ўтишни таъминлашлари шартлиги лозим эди.
Бунда жамиятнинг устав жамғармасини шакллантиришнинг энг кўп муддати таъсис ҳужжатларига мувофиқ жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмаслиги белгилаб қўйилди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Акциядорлик жамиятларини тузиш, уларнинг фаолияти ва уларни тугатиш, акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш би-


20 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 47-сон, 461-
лан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи махсус қонун бўлиб
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қо- нуни21 ҳисобланади.

      1. Download 1,93 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish