Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


Юридик шахсларнинг умумий белгилари



Download 1,93 Mb.
bet27/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

Юридик шахсларнинг умумий белгилари


Фуқаролик ҳуқуқи ҳар бири муҳим бўлган, уларни жамлаган- да эса ташкилотни юридик шахс деб тан олиш учун етарли бўлган юридик шахснинг умумий белгиларини тан олади16.

  1. Юридик шахснинг ташкилий бирлиги унинг яккабошчилик асосидаги ёки коллегиал бошқарув органларининг муайян иерар- хияси, уларнинг ўзаро тобеълиги, шунингдек унинг иштирокчи-



16 Гражданское право. 1-том. Дарслик. А.П.Сергеев, Ю.К.Толстой таҳрири остида. – М.:ООО «ТК Велби», 2002. – 776 б. Шунингдек, Ўзбекистон Республика- си Фуқаролик кодексига шарҳ 1-ж. (биринчи қисм)га қаранг. Ўзбекистон Республи- каси Адлия вазирлиги. – Т.: «Vektor-Press», 2010. – 91б.
лари ўртасидаги муносабатларнинг тартибга солинишида намо- ён бўлади. Шу орқали кўплаб иштирокчиларнинг хоҳишларини юридик шахснинг яхлит иродасига айлантириш, шунингдек ушбу хоҳишларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади. Ташки- лотга бирлашган шахслар фуқаролик муносабатида битта шахс, ҳуқуқнинг битта субъекти сифатида майдонга чиқади.

  1. Агар ташкилий бирлик кўпчилик шахсларни ягона жамо- авий тузилмаган ташкилот атрофида бирлаштириш учун зарур бўлса, мулкий мустақиллик бундай ташкилот фаолиятиининг моддий базасини яратади. Ҳар қандай амалий ҳаракатни муайян воситалар: техника, билим ва ниҳоят пул маблағларисиз амалга ошириш мумкин эмас. Мазкур воситаларни ташкилотга тегиш- ли бўлган ягона мулкий комплексга бирлаштириш ва уни бошқа шахсларга тегишли бўлган мулкдан алоҳидалаштириш юридик шахснинг мулкий мустақиллигини белгилайди.

  2. Мустақил фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик принципи Фуқаролик кодексининг 48-моддасида ўз ифодасини топган. Унга кўра, юридик шахс муассиси (иштирокчиси) ёки унинг мол- мулкининг эгаси юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, юридик шахс эса муассис (иштирокчи) ёки мулкдор- нинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Ҳар бир юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича мустақил фуқаролик-ҳуқуқий жа- вобгарликка эга бўлади.

  3. Юридик шахснинг ўз номидан мулкий ва шахсий номул- кий ҳуқуқларга эга бўлиши, мажбуриятларга эга бўлиши, судда даъвогар ва жавобгар сифатида иштирок этиши – ўз моҳиятига кўра юридик шахснинг якуний, қайсидир маънода эса ташкил қилинишидан кўзланган мақсаднинг белгилари ҳисобланади.

Юридик шахснинг мустақил баланс ва сметага эга бўлиш мажбурияти ҳам юридик шахснинг белгиларига киради, чунки бу ҳужжатларнинг мавжудлиги юридик шахснинг реал мулкий мустақиллигини таъминлайди.

    1. Download 1,93 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish