Геодезия-топография картасини ишлаб чиқиш бир ҳафта муд- датда пулли асосда амалга оширилади. Тўловнинг чекланган сум- маси энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорини ташкил этади.
Архитектура-режалаштириш топшириғи (I ва II қисмлар)
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан тақдим этилган ва муҳандислик таъминоти бўйича юклама ҳажмлари ҳисоб-китоблари билан лойиҳалаштириш юза- сидан топшириқ, ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори асосида Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси архитектура-режалаштириш топшириғини (I ва II қисмлар) ишлаб чиқади.
Янги қурилиш ёки мавжуд объектни реконструкция қилиш учун муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ёки юкламаларни ўзгартириш зарурияти бўлмаганда архитектура- режалаштириш топшириғида тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
Архитектура-режалаштириш топшириғида:
мавсумий ишлар ва яйлов чорвачилиги учун вақтинчалик имо- ратлар ва маиший бинолар;
ишлаб турган муҳандислик тармоқларини ўзгартиришни талаб қилмайдиган кичик ўлчамли (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қурилаётган объектлар;
технологик ресурсини ишлаб бўлган ва объектни реконструк- ция қилиш ва қайта ихтисослаштириш талаб қилинмайдиган тех- нологик ва муҳандислик асбоб-ускуналарини таъмирлаш ва ал- маштириш лойиҳалари бўйича экспертизадан ўтказиш талаби ёки шартини белгилашга йўл қўйилмайди.
33 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 31-сон, 327-модда. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарорига 4-ИЛОВА.
турар жойларни уларнинг параметрларини ўзгартирмасдан нотурар жойлар тоифасига ўтказиш.
Архитектура-режалаштириш (I ва II қисмлардан иборат бўл- ган) топшириғини ишлаб чиқиш архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари- дан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов асосида амалга оширилади (турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш бундан мустасно).
Қишлоқ жойларда жойлашган тадбиркорлик субъектлари учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан ортиқ бўлмаган сумма- да белгиланади.
Ишлаб чиқилган архитектура-режалаштириш топшириғи тех- ник шартлар ва геодезия-топография карталари билан биргалик- да белгиланган муддатдан кечикмай, бироқ қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда олдиндан ҳақ тўлангандан кейин Инспек- цияга тақдим этилади.
Ариза берувчига берилган архитектура-режалаштириш топ- шириғи белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
Шунга эътибор қаратиш керакки, геодезия-топография кар- тасини ишлаб чиқиш ва архитектура-режалаштириш топшириғи учун аниқ тарифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитек- тура ва қурилиш қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда объектнинг мураккаблик тоифасига қараб бел- гиланади.
Объект қурилиши лойиҳаси келишилгандан ва тасдиқ- лангандан кейин тадбиркорлик субъекти туман ер участкалари ушбу туманда (шаҳарда) жойлашган тақдирда туман (шаҳар) ҳокимига ёки ер участкалари бир неча туманларда (шаҳарларда) жойлашган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоят ҳокимига ер участкаси ажратиш тўғрисида ариза беради.
Ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда туман (шаҳар), вилоят ҳокими ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинади.
Давлат ҳокимияти тегишли органининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорини олгандан кейин тадбиркорлик субъекти
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хиз- матига мурожаат қилади, у 1 иш куни мобайнида ер участкаси-
га бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказади ва белгиланган шаклдаги гувоҳнома беради.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказганлик учун рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, жисмоний шахслар- дан эса — 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади».
в) Объектларни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш