Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


боб . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИГА НИСБАТАН ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ҚИЛИШ



Download 1,93 Mb.
bet182/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

боб . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИГА НИСБАТАН ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ҚИЛИШ ТАРТИБИ

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг193 5-моддасига муво- фиқ, фуқаролик ишлари ва хўжалик низолари бўйича судлар- нинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорларининг мулкий ундиришга оид қисми, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органлар (ман- сабдор шахслар) чиқарган қарорлар, қонун ҳужжатларида назар- да тутилган ҳолларда бошқа органларнинг ҳужжатлари ушбу Қонунда белгиланган қоидаларга биноан ижро этилиши лозим.
Қонуннинг 23-моддасига кўра, суд ижрочиси ижро ҳуж- жатини суд ёки бошқа органдан ёхуд ундирувчидан (агар ижро ҳужжатини ижрога топшириш муддати ўтмаган ва мазкур ҳужжат ушбу Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган талаб- ларга мувофиқ бўлса) ижро учун қабул қилиб олиши ва ижро иши юритишни қўзғатиши шарт. Агар қонун ҳужжатларида ижро ҳужжатларининг айрим турларига мажбурий иловалар назарда тутилган бўлса, улар суд ижрочисига ижро ҳужжати билан бирга тақдим этилиши керак.
Шуни таъкидлаш керакки, агар ундирувчи банкда ёки бошқа кредит ташкилотида қарздорнинг ҳисобварақлари мавжудлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлса, пул маблағларини ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларининг (кўриб чиқилаётган ҳолатда тадбиркорлик субъектларига нисбатан жарима кўринишидаги ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши тўғрисидаги ҳужжатларнинг талаблари) ва бошқа органлар ҳужжатларининг талаблари баён этилган ижро ҳужжатини ундирувчи бевосита ана шу банкка ёки бошқа кредит ташкилотига юбориши мумкин.
Қарздорнинг ҳисобварақлари бўйича хизмат кўрсатувчи банк ёки бошқа кредит ташкилоти ижро ҳужжати олинган кун- дан эътиборан уч кунлик муддат ичида ижро ҳужжатида баён этилган пул маблағларини ундириш тўғрисидаги талабларни ижро этади ёхуд қарздорнинг ҳисобварақларида ундирувчининг талабларини қаноатлантириш учун етарли пул маблағи йўқлиги


193 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 169-модда.
сабабли кўрсатилган талаблар тўла ёки қисман ижро этилмаган- лигини қайд этиб қўяди. Ушбу модданинг 4-моддасига мувофиқ, юқорида кўрсатилган талабларни бажармаслик суднинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва миқдорда банкка ёки бошқа кредит ташкилотига жарима солиши учун асос бўлади (ундириладиган жарима миқдори Қонуннинг 81-моддасида бел- гиланган).
ЎзР МЖтКнинг бешинчи бўлими тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўллаш масалаларига бағишланган. Кодекснинг 326-моддасига кўра, маъ- мурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор уни чиқарган орган (мансабдор шахс) томонидан ижро этишга қаратилади.
Кодекс билан тартибга солинган тадбиркорларга тегиш- ли бўлган айрим нарсаларни мусодара қилиш тартиби алоҳида қизиқиш уйғотади. Кодекснинг 337-моддасига асосан, маъму- рий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай ашё бўлган нарсани мусодара қилиш тўғрисидаги қарор ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фа- олиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти органлари суд ижрочилари томонидан томонидан ижро этилади. Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган нарсани ёки бевосита маъмурий ҳуқуқбузарлик нар- сасини мусодара қилиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг суд ижрочиси ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхаси қуйидагиларга юборилади:

    1. уни чиқарган маъмурий ишлар бўйича судьяга;

    2. Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетила- ётган, экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирила- ётган, транспортировка (халқаро транзит бундан мустасно) қилинаётган ва сақланаётган, акциз маркалари қўйилмаган тама- ки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган божхона органининг мансаб- дор шахсига;

    3. сақланаётган, реализация қилинаётган, яширин равиш- да ишлаб чиқарилаётган, акциз маркалари қўйилмаган тама- ки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган солиқ органининг мансабдор шахсига.

Тадбиркорлик субъектларига нисбатан давлат даромадига ўтказиш тарзидаги ҳуқуқий таъсир чораларининг қўлланилиши
тўғрисидаги қарорларнинг ижро этилиши масалалари ЎзР Вазир- лар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли қарори194 би- лан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинган. Мазкур Низомнинг 15-бандига асосан, суд ижрочиси суднинг ёки уни берган бошқа ваколат- ли органнинг ижро ҳужжатини бажариш учун қабул қилиб оли- ши ва қонун ҳужжатларига мувофиқ, унга ижро ҳужжати келиб тушган кундан бошлаб уч кундан кечикмай ижро иши қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиши керак. Ижро иши қўзғатилгандан кейин суд ижрочиси ўзида сақланаётган мол-мулк рўйхатини ту- зади, ушбу мол-мулк шу пайтдан бошлаб унинг ихтиёрига ўтади.
Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш, автомо- тотранспорт воситалари ва кўчмас мулкдан ташқари, шартнома- воситачилик асосида ёхуд кимошди савдоси шартларида амалга оширилади. Автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулк қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ихтисослаштирилган биржалар томонидан очиқ кимошди савдоларида сотилади.
Шу тариқа, турли хил ҳуқуқий таъсир чораларининг қўлланилиши тўғрисидаги қарорларнинг ижро этилиши масала- лари турли хил норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.

194 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда.
6- схема


Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish