Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича



Download 1,93 Mb.
bet181/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

5-§. Жиноий жавобгарлик


Алоҳида ҳолларда, тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуққа хилоф равишда ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси Жи- ноят кодексининг192 205 ёки 206-моддаларига асосан жиноий жа- вобгарликка тортилишлари мумкин.
ЎзР ЖКнинг 205-моддасида ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлик, яъни ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни мансабдор шахснинг ўз мансаб вакола- тидан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфа- атларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига са- баб бўлганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш деганда, мансабдор шахснинг хизмат ваколатларидан келиб чиқадиган, эгаллаб тур- ган лавозими бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш


192 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й.,1-Илова.
билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари тушунилади ва бунда айбдор шахс ўзининг хизмат (мансаб) ваколатларини хизмат манфааатла- рига қарши ишлатади.
Кўриб чиқилаётган ҳолатда мансаб ваколатини суиистеъмол қилишнинг яққол мисоли бўлиб ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш ваколатига эга бўлган давлат органи мансабдор шахсининг қонун ҳужжатларида белгиланган асослари бўлмай туриб ҳуқуқий таъ- сир чораларининг қўллаганлиги бўлиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан бу каби ноқонуний чораларни қўллаш жиноят қонуни билан белгиланган фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жа- моат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён ет- казилишига сабаб бўлиши каби жиноий оқибатларни келтириб чиқариш лозим.
Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, яъни мансабдор шахснинг ўзига қонун билан берилган вако- латлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни содир этиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган ман- фаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, ЎзР ЖКнинг 206-моддасига мувофиқ, жиноий жавобгарлик белгиланган. Тад- биркорлик субъектларига нисбатан ноқонуний равишда ҳуқуқий таъсир чораларининг қўлланилиши учун жавобгарлик чоралари- ни қўллаш нуқтаи назаридан, Кодекснинг 206-моддасида назарда тутилган жиноят таркибини ташкил этиш учун, масалан ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш ҳуқуқига эга бўлмаган тегишли мансаб- дор шахснинг бу каби ҳуқуқий таъсир чораси қўллаши натижа- сида фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлиши ло- зим.


  1. Download 1,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish