Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


Ихтиёрий тугатиш муддатлари



Download 1,93 Mb.
bet189/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

Ихтиёрий тугатиш муддатлари:


Тадбиркорлик субъекти – юридик шахсни ихтиёрий туга- тишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказган орган ихтиё- рий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб тўкқиз ойдан ошмаслиги керак. Агар кўрсатилган муддат ўтгунгача ҳужжатларнинг тўлиқ комплекти рўйхатдан ўтказган органга тақдим этилмаса, ихтиёрий тугатиш тўхтатилади. Рўйхатдан ўтказган орган бир иш куни мобайнида давлат солиқ хизмати ва статистика органларига ихтиёрий туга- тиш тўхтатилгани тўғрисида хабар қилади.
Ихтиёрий тугатиш муддатда тугалланмаганда, шунингдек ихтиёрий тугатиш ва корхона фаолиятини тиклаш тартиботи тўхтатилганда белгиланган имтиёзлар қўлланмайди ҳамда барча
тегишли тўловлар уларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатиб қўйилган давр учун тўлиқ ҳажмда ундирилади.
(«Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида»ги Низом 3 бўлим)


  1. §. Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш тартиби

Молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган корхоналар- ни ихтиёрий тугатишнинг фарқли томони шундаки, молия- хўжалик фаолиятини юритмаётган корхоналарда солиқ тек- ширувлари ўтказилмайди.


Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш тар- тиби «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхо- наларни тугатиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан амалга оширилади.




    1. Ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилиш


Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилин- гандан сўнг кейинги иш кунидан кечикмай:
а) рўйхатдан ўтказган органга – ихтиёрий тугатиш тўғри- сидаги қарор нусхасини;
б) корхонанинг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда асосий ҳисоб рақами деб аталади) хизмат кўрсатувчи банкка ва корхонанинг хорижий валютадаги маблағлари жамланадиган ваколатли банкка:

  • ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;

  • имзолар намуналари ва тугатувчи муҳрининг босма изи қўйилган, нотариал тасдиқланган карточкаларнинг икки нусхасини;

в) корхонанинг миллий валютадаги иккиламчи депозит ҳисоб рақамларига, жамғарма депозит ҳисоб рақамларига ва муддатли депозит ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи банкларга – улар- ни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг мил- лий валютадаги асосий ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани;
г) корхонанинг хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари, жамғарма депозит ва муддатли депо- зит ҳисоб рақамлари очилган банкларга – уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг депозит ҳисоб рақамларига, унинг миллий валютадаги асосий ҳисоб рақами очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб оли- надиган депозит ҳисоб рақамига ёки, агар унинг асосий ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк ҳисобланмаса, бошқа ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ариза- топшириқномани жўнатади.

    1. Download 1,93 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish