Тадбиркорлик фаолияти. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши



Download 279 Kb.
bet14/17
Sana23.07.2022
Hajmi279 Kb.
#842211
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
10-боб.Тадбиркорлик фаолияти

10.1-жадвал
Ўзбекистон Республикасидаги корхоналарнинг асосий ва айланма капиталлари таркиби динамикаси, фоизда (бюджет ва суғурта ташкилотлари, банклар, кичик корхоналар ва микрофирмалар, деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари)

Кўрсаткичлар

2002
йил

2003
йил

2004
йил

2005
йил

2006
йил

2006 йилда 2002 йилга нисбатан ўзгариши (+,-)

Асосий капитал

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

-

шу жумладан:



















-бинолар

18,3

16,6

15,2

14,0

13,6

-4,7

-иншоотлар

15,7

15,3

15,7

17,6

19,3

+3,6

-узатиш қурилмалари

11,3

12,1

13,3

14,6

15,5

+4,2

-машина ва ускуналар

40,0

38,5

37,7

36,5

35,9

-4,1

-транспорт воситалари

10,3

14,0

14,6

14,4

13,7

+3,4

-иш қуроллари, ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари

1,6

1,4

1,4

1,2

1,0

-0,6

-бошқа асосий воситалар

2,8

2,2

2,1

1,7

1,0

-1,8

Айланма капитал


100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

-

шу жумладан:



















-товар-моддий захиралари

24,7

25,7

24,7

24,9

26,8

+2,1

-дебиторлик қарзлари

54,8

49,0

43,4

44,3

41,7

-13,1

-пул маблағлари

3,0

4,2

4,8

5,4

7,5

+4,5

-бошқа айланма маблағлар

17,5

21,1

27,0

25,5

24,0

+6,5

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Жадвалдан кўринадики, 2002-2006 йиллар давомида асосий капитал таркибида иншоотлар (19,3%), узатиш қурилмалари (15,5%) ҳамда транспорт воситаларининг (13,7%) салмоғи сезиларли даражада ошган. Аксинча, биноларнинг солиштирма салмоғи 4,7 фоиз пунктига, машина ва ускуналар – 4,1, иш қуроллари, ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарларининг солиштирма салмоғи 0,6 фоиз пунктига пасайган. Бу даврда айланма капитал таркибида пул маблағлари солиштирма салмоғининг 4,5, товар-моддий захиралари – 2,1 фоиз пунктига ошганлиги, дебиторлик қарзлари салмоғининг 13,1 фоиз пунктига пасайганлигини ижобий ҳолат сифатида баҳолаш мумкин.


Республика бўйича асосий капитални кўпайтириш манбалари тузилмасининг таҳлили ҳамон давлат бюджети маблағлари ҳиссасининг юқорилигини (2006 йилда 10,7%), банк кредитлари, чет эл инвестициялари ва кредитлари, бюджетдан ташқари фондларнинг ҳиссаси эса пастлигини кўрсатмоқда (10.2-жадвал).
10.2-жадвал
Ўзбекистон Республикасида асосий капитални молиялаштириш манбалари таркибий тузилмаси, фоизда

Молиялаштириш манбалари

Йиллар

2000

2001

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

Жами

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Шу жумладан:




























- бюджет маблағлари

30,3

21,5

25,0

17,7

14,9

12,8

10,7

9,0

9,0

- корхона ва аҳоли маблағлари

39,1



41,3

52,0

52,9

55,6

60,3

60,0

59,0

53,9

- банк кредитлари

7,5

8,1

1,6

1,9

2,3

2,9

3,4

3,1

5,0

- чет эл инвестиция-
лари ва кредитлари

21,7



28,0

20,4

26,3

24,5

19,2

19,0

22,8

25,9

- нобюджет фондлар ва бошқа қарз маблағлари

1,4

1,1

1,0

1,2

2,7

4,8

6,9

6,1

6,3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Корхоналар ва аҳолининг ўз маблағлари ҳиссаси дастлаб, 1994 йилдаги 58,4% дан 2000 йилга келиб 39,1% га қадар пасайган. Чунки бу даврда корхоналарнинг молиявий мустақиллик даражаси анча паст эди. 2008 йилга келиб бу кўрсаткич 53,9% ни ташкил этиши уларнинг молиявий мустақиллиги ошиб бораётганлигини кўрсатади.


Кейинги йилларда капитални кўпайтириш манбаларида қарз маблағлари иштирокининг роли кескин ошсада, лекин кредитнинг солиштирма ҳиссаси кўтарилмаяпти. 2000-2008 йилларда қарз маблағларининг ҳиссаси 30,6% дан 37,2% гача тебраниб турган бўлса, банк кредитининг ҳиссаси 7,5% дан 5,0% гача пасайиб борди. Бунинг сабаби – 2002 йилдан бошлаб марказлашган кредитларнинг тўхтатилиб, кредитлашнинг фақат тижорат банклари томонидан амалга оширилишидир. Бироқ, бу тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банклари ролининг ортиб бораётганлигини англатмайди. Ҳозирги вақтда тижорат банклари активлари ва жами капиталининг ҳажмлари 2000 йилга нисбатан тегишли равишда 7,6 ва 7,4 баравар кўпайди. Аҳолининг омонат қўйилмалари ҳажми 38 баравар, банк кассаларига нақд пул маблағларининг тушумлари – 8,1 баравар, иқтисодиётнинг реал секторига кредит қўйилмалари – 5 баравар кўпайди. Шу билан бирга, тижорат банклари ҳамон самарали инвестиция марказларига айлангани йўқ, корхоналарни модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлашда ўз капитали билан суст қатнашмоқда. Банкларнинг капиталлашув даражасини кескин ошириш, банк тизими барқарорлиги, ишончли пул муомаласи, банклар томонидан нақд маблағлар тўсиқсиз ва тўлиқ берилиши кафолатларини яратиш вазифалари долзарблигича қолмоқда1.
Таҳлиллар кўрсатадики, тадбиркорлик капиталини кўпайтириш манбаларида қарз маблағлари ролининг ошиши асосан хорижий кредитларнинг кўпайиши ҳисобига юз берган. Бу эса республикада чет эл кредитлари бўйича кафолатларнинг юқори даражаси ва тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз ставкаларининг беқарорлиги билан изоҳланади.
Республика ҳукумати тадбиркорлик капиталини кўпайтиришда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва қўшма корхоналарни ривожлантиришга катта эътибор бермоқда. 2008 йилда иқтисодиётга киритилган хорижий инвестициялар ҳажми 1,7 млрд. АҚШ долл.ни ташкил этиб, бу 2007 йилга нисбатан 46 фоиз кўп. Мазкур инвестицияларнинг 74 фоизини тўғридан-тўғри инвестициялар ташкил этади. Замонавий технологияларни татбиқ қилиш зарурияти, тадбиркорлик бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш ва инвестиция муҳитининг яхшиланиши борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида мамлакатга бевосита чет эл инвестицияларини олиб кириш фаоллашиб, капитал қўйилмаларнинг умумий ҳажмида чет эл инвестицияси таркиби сезиларли даражада ўзгарди. Агар чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони 1992 йилда 120 тага яқин бўлган бўлса, 2007 йил бошига бу миқдор 2919 тага етди, яъни 24 баравар ортди. Чет эл инвестициялари учун ёқилғи-энергетика комплекси, автомобилсозлик ва маиший электроника, олтин қазиб олиш асосий тармоқларга айланди1.
Асосий капитални шакллантиришда чет эл инвестицияларининг иштирокини барқарорлаштириш ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш, инвестиция муҳитини ривожлантириш ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солишда қуйидаги ўзгаришларни тақозо этади:
- ишлаб чиқариш технологияларини сотиб олиш, глобал илмларни эгаллаш, солиқларнинг тартибловчи ролини такомиллаштириш, уларнинг рағбатлантирувчилик ролини кучайтириш;
- тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни узоқ муддатли ҳудудий, мақсадли дастурларга мувофиқ олиб бориш;
- импортга чекловларни иқтисодиётда импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш билан мутаносиб равишда киритиб бориш, мазкур тармоқларни асосан хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштириш;
- мамлакатга хорижий капитални кенг миқёсда жалб қилишда кредитлар ҳиссасини камайтириш ва бевосита хорижий инвестициялар ҳиссасини ўстиришга эришиш лозим2.
Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш ўзаро боғланган икки жараёнга: асосий капиталнинг эскириши, яъни амортизация жараёни ва амортизация фондидан меҳнат воситаларини жисмоний шаклда тиклаш учун фойдаланишга таянади.
Меҳнат воситалари жисмоний эскиришининг икки шакли мавжуд: 1) улардан бевосита фойдаланиш натижасидаги жисмоний эскириш; 2) ҳаракатсиз туриш натижасида, табиий кучларнинг таъсирида жисмоний эскириш.
Меҳнат воситалари ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш натижасида жисмоний эскирганда, улар техник, ишлаб чиқариш хоссасини ва истеъмол қийматини аста-секин йўқотиб боради. Айни вақтда асосий капитал табиий кучларнинг таъсирида жисмоний эскириши ҳам мумкин. Бундай эскириш қиймати қопланмайди ва у йўқотишни билдиради. Бу йўқотиш асосий капиталнинг ҳаракатсиз туриш натижасидаги эскиришига тенг бўлади.
Меҳнат воситалари жисмоний эскириш билан бирга маънавий жиҳатдан ҳам эскиради. Маънавий эскиришнинг ҳам икки хил тури мавжуд бўлиб, улар бир-биридан фарқ қилади. Маънавий эскиришнинг биринчи тури меҳнат воситалари тайёрланадиган тармоқларда меҳнат унумдорлиги ошганлиги натижасида улар қийматининг пасайишида ифодаланади. Бу ишлаб турган ускуналарни янгилари билан алмаштиришни зарур қилиб қўймайди, чунки ишлаб турган ва янги ускуналарнинг техника даражаси бир хил бўлиб қолаверади. Бироқ, анча паст қийматга эга бўлган меҳнат воситаларининг кенг қўлланиши шунга олиб келадики, илгари сотиб олинган меҳнат воситалари қийматининг бир қисми йўқолади.
Маънавий эскиришнинг иккинчи турида анча мукаммал, арзон ва унумли машиналарнинг ишлаб чиқаришга кириб келиши билан илгари ўрнатилган меҳнат воситаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлмай қолади ва натижада улар янгилари билан алмаштирилади. Маънавий эскиришдан кўриладиган зарарнинг олдини олишнинг асосий йўли меҳнат қуролларидан анча самарали фойдаланиш ҳисобланади.
Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш учун қилинган харажатларнинг бир қисми амортизация фонди ёрдамида қопланади.
Амортизация асосий капитал эскириб боришига қараб, унинг қийматини аста-секин ишлаб чиқарилган маҳсулотга ўтказиш, асосий капитални кейинчалик қайта тиклаш мақсадларида маҳсулотнинг амортизация миқдорига тенг қисмини ажратиб бориш жараёнидан иборат.
Амортизация ажратмалари белгиланган амортизация нормалари (меъёрлари) асосида ажратилиб борилади.
Асосий капиталнинг эскириши билан амортизация ўртасида мустаҳкам алоқа бор. Бироқ булар бир хил тушунчалар эмас. Эскириш меҳнат воситаларидан фойдаланиш вақтида уларнинг техник-ишлаб чиқариш хоссаларини аста-секин йўқотиш жараёнини акс эттиради. Амортизация анча мураккаб жараён бўлиб, истеъмол қилинган меҳнат воситалари қийматини уларнинг эскиришига мувофиқ равишда маҳсулотга ўтказиш, истеъмол қилинган меҳнат воситаларининг ўрнини қоплаш мақсадида пул фондини жамғариш жараёнини акс эттиради. Шундай қилиб, эскириш амортизациянинг дастлабки шарт-шароитидир.

Download 279 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish