Тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Таъсис-фармойиш усул билан асосан



Download 5,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet57/244
Sana01.07.2022
Hajmi5,46 Kb.
#723685
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   244
Bog'liq
2 5251384460447847542

Таъсис-фармойиш усул билан асосан 
давлат мулкига асосланган 
корхоналар ташкил қилинади. Бу усулнинг характерли томони 
шундаки, бунда тадбиркорлик субъекти давлат вакил қилган шахс 
томонидан ташкил этилади. 
Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 
августдаги 224-сон қарор билан МЧЖ «JV MAN Auto - Uzbekistan» корхонаси ташкил 
топганлигини келтириш мумкин. 
Таъсис этиш усули билан 
битта шахс иштирокидаги 
ташкилотлар ҳам тузилиши мумкин. Уларнинг фаолияти хусусий 
мулкка асосланган бўлади. 
Мисол учун битта шахс томонидан хусусий корхонани ташкил этилиши. 
Шартномавий таъсис усули билан 
икки ва ундан ортиқ 
таъсисчилар 
томонидан 
ўзларининг 
мулкий 
улушларини 
бирлаштириш асосида таъсис шартномаси тузиш йўли билан хўжалик 
юритувчи субъект фаолиятининг фаолият йўналишлари белгиланади 
ва тузилади. 
Мисол учун бир неча шахслар томонидан масъулияти чекланган жамиятлар, қўшимча 
масъулиятли жамиятлар ва шу кабиларни ташкил этиш ва тузиш. 


III БОБ. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ташкил этиш 
тартиби
85 
Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш юқорида 
таъкидланганидек, уларни ташкил этишнинг энг сўнгги босқичи 
бўлиб ҳисобланади. 
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва 
ҳисобга қўйиш 
Республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини 
тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни 
ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, 
иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда 
хусусий мулк, жумладан, чет эл капитали иштирокидаги улушини 
изчил ошириш мақсадида 2015 йил 15 майда Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, 
уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш 
чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ–4725-сон Фармони қабул қилинди. 
Ушбу Фармонга кўра хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал 
ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича чора- 
тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Фармонга кўра туман (шаҳар) 
ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан 
ўтказиш инспекциялари негизида тадбиркорлик субъектларига “бир 
дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона 
марказларини ташкил этиш белгилаб ўтилди. Шунингдек, фармонда 
“бир дарча” марказларининг фаолияти 2016 йилнинг 1 январидан 
кечиктирмасдан бошланиши таъминланиши, шу муддатдан бошлаб 
“бир дарча” марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун 
бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органларига тадбиркорлик 
субъектларидан бевосита ҳужжатлар қабул қилиш тақиқланиши 
ўрнатилди. 
Ушбу Фармонда белгилаб ўтилган чора-тадбирлар дастуридан 
келиб чиққан ҳолда 2015 йил 20 августидаги Ўзбекистон 
Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун 
ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини 
ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал 
ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган 
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-391-сон Қонуни 
қабул қилинди. Ушбу қонунга биноан тадбиркорлик субъектлари 


III БОБ. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ташкил этиш 
тартиби
86 
фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида 40 дан ортиқ 
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритилди. 
2015 йил 15 майдаги ПФ–4725-сон Фармоннинг ижросини 
таъминлаш ва тадбиркорлик тузилмаларига замонавий ахборот- 
коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда давлат 
хизматларини кўрсатиш сифати ҳамда улардан фойдаланиш 
имкониятларини тубдан ошириш ва шаффофлигини таъминлаш 
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 
28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “ягона 
дарча” 
тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2412-сон 
Қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан туман (шаҳар) 
ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан 
ўтказиш инспекциялари негизида тадбиркорлик субъектларига “ягона 
дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона 
марказлари ташкил этилилиши белгилаб қўйилди. Қарорга биноан 
“Ягона дарча” марказларининг асосий вазифалари қуйидагилар этиб 
белгиланди: 

“ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини 
кўрсатиш; 

тадбиркорлик субъектларига рўйхатдан ўтказиш, рухсат 
бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтишда шаффофликни 
таъминлаш; 

тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик 
ғов-тўсиқларга йўл қўймасдан давлат хизматлари кўрсатаётган давлат 
органлари ва бошқа ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш; 

аризачиларга информацион ёрдам кўрсатиш, шунингдек 
давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида 
бепул консультация бериш. 
Айнан, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан 
ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс мақоми белгиланиб, бу 
юридик факт ҳуқуқий муносабатни белгиловчи аҳамиятга эгадир. Шу 
ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, тадбиркорлик субъектларини 
юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги 
ҳужжатлар талаб этилади. Аввало, шахс ариза тақдим этиб, унда 
ташкил этилаётган тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги асосий 
маълумотларни, чунончи, тадбиркорлик фаолияти билан 


III БОБ. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ташкил этиш 
тартиби
87 
шуғулланувчи субъектнинг номи, юридик манзили, раҳбарнинг исми, 
шарифи, низом (устав) жамғармасининг миқдори, муассислар, 
уларнинг низом (устав) жамғармасидаги улуши, давлат рўйхатидан 
ўтказишни сўраб мурожаат этган шахснинг исми, шарифи ўз 
ифодасини топган бўлиши лозим. 
[
Олдинги норматив ҳужжатларда давлат рўйxатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага 
таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган икки асл нусxаси тақдим этиш талаби 
мавжуд эди. ЎзР Президентининг 2011 йил 12 майдаги ПҚ-1529-сон Қарорига асосан 2011 
йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда нотариал 
тарзда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини тақдим этиш ҳақидаги талаб бекор қилинди, 
хорижий инвестицияли корхоналар ва чет эл сармояси иштирокидаги бошқа корхоналар 
бундан мустасно
.] 
Масалан, АҚШнинг Индиана, Делавер, Юта каби штатларида 
бу каби фаолият билан шуғулланувчи “One stop centre” ёки “One stop 
business registration” каби органлар мавжуд. 
Лекин улар бизнинг “ягона дарча” марказлар каби 16 та эмас, 
балки 5-6 та давлат хизматларини кўрсатади. Масалан, Юта 
шататидаги “One stop business registration” 5 та давлат хизмати, 
жумладан, солиқ, меҳнат, савдо, ишчи кучи ва атроф-муҳит 
масалалари бўйича давлат хизматларини кўрсатади
3

Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризада 
Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357- 
сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини 
давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи 
ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом”га 
кўра: 

Download 5,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish