Тадбиркорлик субъектлари кимлардан иборат бўлиши
мумкин?
Тадбиркорлик фаолиятининг субъекти бўлиш учун улар
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган бўлишлари керак. ФКнинг 24-
моддасига мувофиқ жисмоний шахс, яъни “Фуқаро якка тадбиркор
сифатида
давлат
рўйхатидан
ўтгазилган
пайтдан
бошлаб
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир”. Юридик
шахс ҳам тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлиши учун тегишли
тартибда давлат рўйхатдан ўтган, бундай фаолиятнинг муайян тури
I БОБ. Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи алоҳида ҳуқуқ соҳаси
32
Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабат объектлари:
1)
ашёлар, пул ва қимматли қоғозлар, ўзга мол-мулклар;
2)
бажариладиган ишлар;
3)
кўрсатиладиган хизматлар;
4)
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган номулкий
неъматлар (фирма номи, товар белгиси, тижорат сири ва бошқалар)
ҳисобланади.
билан шуғулланиш учун рухсатнома (лицензия) олган бўлиши керак.
Шунинг билан бирга тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳисобланган
корхона ёки фирма юридик шахс деб тан олиниши учун ФКнинг 44-
моддасида назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган
бўлиши керак.
Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатларини туркумланиши:
мутлақ ашёвий ҳуқуқий муносабатлар (мулкий муносабатлар);
мутлақ-нисбий ашёвий ҳуқуқий муносабатлар (тадбиркорлик
юритиш, оператив бошқариш);
ўз тадбиркорлик фаолиятини юритиш бўйича мутлақ ҳуқуқий
муносабатлар;
номулкий-мутлақ тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлари;
мажбурият тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлари.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти ва тадбиркорлик ҳуқуқи
субъекти тушунчалари ўртасидаги фарқли жиҳатларини изоҳланг ва
уни асослаб беринг.
2.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳуқуқий
манбалар
ёки
Олий
хўжалик
суди
Пленуми
қарорлари
қўлланилишини тушунтиринг.
3.
Даъвогар Чилонзор туманидаги “Деҳқон бозори” МЧЖ
Тошкент вилоят хўжалик судига жавобгар фуқаро А.Турдиевга
нисбатан бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун 37.614.827
сўм тўлов ва 132.888.920 сўм ижара ҳақини ундириш тўғрисида даъво
ариза киритган.
I БОБ. Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи алоҳида ҳуқуқ соҳаси
33
Лекин суд мажлисида фуқаро А.Турдиев тадбиркор эмаслигини,
унга билдирилган даъво асоссиз эканлигини, тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланмаётганлигини маълум қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
4.
Даъвогар “Original Buzines” МЧЖ Тошкент шаҳар хўжалик
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “CLASSIK
SERVISE” МЧЖдан шартнома шартларини бажармаганлиги сабабли
110.255.456 сўм асосий қарз, 50.110.255 сўм пеня ундириб беришни
сўраган. Даъвогар даъво аризаси билан бирга судга илтимоснома
киритиб, даъво азизасини олдиндан давлат божи тўловисиз қабул
қилишни, уни кейинроқ тўлаб беришни билдирган. Хўжалик суди
судьяси, иш ҳужжатлари ва илтимоснома билан танишиб, даъво
аризасини қайтариш тўғрисида ажрим чиқарган. Даъво аризасини
қайтаришда Хўжалик процессуал кодексининг 118-моддаси, Солиқ
кодексининг 330-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 533-қарори,
Олий хўжалик судининг 180-сонли Пленум қарорига асосланган.
Юқоридаги ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.
II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
34
Do'stlaringiz bilan baham: |