Ўзбекистон Республикасининг “Doing Business” (Бизнес юритиш) ҳисоботидаги
рейтинги бўйича:
Т/Р
Кўрсатгичлар
DB-2014
DB-2015
DB-2016
Ўзгариш
2015 йилга ниисбатан
1.
Корхонани
рўйхатдан
ўтказиш
65
64
42
+22
2.
Қурилиш
учун
рухсатномалар олиш
149
149
151
-2
3.
Электр
тармоқларига
уланиш
145
108
112
-4
4.
Мулкка
ҳуқуқни
рўйхатидан ўтказиш
143
113
87
+26
5.
Кредитлаш
154
105
42
+63
6.
Инвесторлар ҳимояси
100
87
88
-1
7.
Солиқ солиш
118
117
115
+2
8.
Халқаро савдо
189
158
159
-1
9.
Шартномалар ижросини
таъминлаш
28
32
32
0
10.
Тўлов қобилияти
77
75
75
0
Умумий рейтинг
141
103
87
+16
Ўзбекистон кейинги йилларда тадбиркорлик фаолияти учун ишбилармонлик
муҳитини яхшилаш соҳасида энг яхши натижаларга эришган
дунёдаги ўнта давлат
I БОБ. Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи алоҳида ҳуқуқ соҳаси
19
Бозор –
бу муайян товар ёки хизматларнинг сотувчилари ва
харидорларини бир жойда бирлаштирадиган ҳар қандай институт
ёки механизм.
(К. McConnel, S. Brew. Economics: Principles, problems and policy, 1992).
қаторидан
жой олгани қайд этилган.
Юқорида келтирилган фикрлар ва маълумотлар мамлакатимизда
иқтисодиёт соҳасига, жумладан тадбиркорлик фаолиятига кенг имкониятлар,
шарт-шароитлар, имтиёз ва қулайликлар, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш ва кафолатлаш тизими яратилганлигини тасдиқлайди.
1.1.
Тадбиркорлик (бизнес) – бу нима?
Бозор ва тадбиркорлик.
Бозор муносабатлари шароитида мамлакат иқтисодиётини
тараққий этишининг асосий омилларидан бири кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдан иборат. Бозор
ва тадбиркорлик ўзаро бир-бири билан боғлиқдир.
Бозор (инглизча – market, русча – рынок) – товарлар билан
пулларнинг ҳаракатини таъминловчи ишлаб чиқариш ва истеъмол
ўртасидаги муносабатлар тизимидир. Демак, бозорда тадбиркорлик
субъектлари ўртасида мустақил равишда қарорлар қабул қилишдаги
эркин муносабатлар амалга оширилади. Бозор тадбиркорлик
субъектларининг эркин фаолият олиб боришлари учун кенг шарт-
шароитлар яратиб, эркин рақобат муҳитининг, экспорт ва импорт
имкониятларининг
бозор
қонуниятлари
асосида
амалга
оширилишини таъминлайди.
“Бозор иқтисодиётига ўтиш муаммоларига тик кўз билан қараш
керак. Бозор иқтисодиётининг фақат ижобий томонинигина эмас,
балки унинг салбий томонини ҳам кўра билиш керак. Бозорга,
айниқса унинг шаклланиш босқичида узоқ ва чуқур иқтисодий
инқирозлар, ишсизликнинг ўсиши, пулнинг қадрсизланиши, кўпгина
корхоналарнинг синиши ва ишбилармонларнинг хонавайрон бўлиши,
аҳолининг моддий таъминот жиҳатидан кескин табақалашуви,
ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлар ва жиноятларнинг ўсиши хосдир.
Бозорнинг бу иллатларини билиш, уларга тайёр туриш, уларни
бартараф этиш юзасидан тўғри ечимлар топа билиш керак”.
(Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. – Т.: Ўзбекистон, 1992.
28- бет.)
Хўш,
“тадбиркор”
,
“тадбиркорлик”
тушунчалари қандай
мазмунга эга ва нимани англатади?
I БОБ. Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи алоҳида ҳуқуқ соҳаси
20
Соҳибқирон Амир Темур тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-
қувватлаб ва тадбиркорларни улуғлаб, уларнинг нафақат ўзи балки
жамият учун ҳам катта нафи тегишини, инсон доимо фаол
бўлишини таъкидлаб, ўз тузукларида
Do'stlaringiz bilan baham: |