Масъулиятлилик - хар қандай ишни бажаришда жавобгарликни сезиш;
Ташкилотчилик - бирор иш ёки харакатни уюштириш қобилиятига эга бўлиш;
Таваккалчилик - ўзини оқлайдиган таваккалчиликка доимо тайёр туриш;
Қаттиятлилик - мақсадга эришишда тиришқоқлик қилиш, кийинчиликлардан қўрқмаслик ва иродали бўлиш;
Иймонлилик – истеъмолчилар, хамкорлар олдида ишонч уйғота олиш;
10. Илимлилик - хар бир керакли нарсани ўрганиш зарур. Айниқса Ўзбекистон
Республикасининг «Тадбиркорлик тўғрисида»ги ва бошқа конунлар, хуқуқий асосларни, иқтисодиёт ва бошқарув соҳаларини, шунингдек шуғулланаётган соҳасига таълуқли билимлардан хабардор бўлиши керак.
2. Тадбиркорликда одоб-ахлоқ меъёрлари.
Тадбиркор фаолияти фақат рссурслар, дастгох, ускуна, технология, маҳсулотлар, хужжатлар ёки таъминот, ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнларига боғлик бўлибгина қолмасдан, у инсонлар, ўзининг қўл остида хизмат қилаёттан мутахассислар ва ишчилар, айникса, чет эллик хамкасблари, ишбилармонлар доирасида умум - ахлокий меъёрларга риоя қилиши билан хам бахоланади.
Тадбиркорлик - бу маданият. Айтишларига қараганда, маданиятли одам тадбиркор бўлиши шарт эмас, аммо тадбиркор инсон маданиятли бўлиши керак, чунки у доимо муваффакиятга интилади. Ахлоқ тўғрисида биринчи бўлиб, Аристотель, бу таълимотнинг нихоятда чуқур маъноли эканлигини таъкидлаб, уни «Нимани қилишимиз ва нимадан ўзимизни тийишимизни англашимизга ёрдам беради» - деган эди. Тадбиркорнинг касбга оид меъёрлари тадбиркорнинг ахлоқ қоидалари сифатида белгилаш мумкгн бўлган меъёрлар асосида ётади.
Маданиятли тадбиркор - ўз меҳнатининг нафақат ўзи учун, балки бошқалар учун, жамият учун, давлат учун хам фойдалилигига ишонади, бизнесга ишонади, рақобатни зарурлигини тушинади, ўзини шахс сифатида қадрлайди, хар қандай мулк давлат хокимияти, жамоатчиллик харакатлари, ижтимоий тартиб, қонунларни хурмат қилади, ўзига ишонади, бироқ бошқалардаги юксак касб махорати ва билимдонликни хам қадрлайди, янгиликка интилади хамда инсонпарвар бўлади.
Саломлашиш айниқса аёл киши билан учрашганда, биринчи эркак киши, ёши катта билан учрашилганда биринчи кичик, ловозими юқори билан учрашганда биринчи лавозими паст салом бериши тавсия этилади.
Нотаниш кишилар билан иш юзасидан учрашув вақтида ўзингизни ўзингиз таништиринг ёки учрашувни уюштирган воситачи орқали танишинг. Эркак киши аёл кишига доим биринчи бўлиб ўзини таништиришини ёдда тутинг. Бу келтирилган кўрсатмалар тадбиркорлик фаолияти давомида қўл келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |