Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish


ҳимоя цилишнинг энг ишончли усули ҳисобланади



Download 7,05 Mb.
bet64/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

ҳимоя цилишнинг энг ишончли усули ҳисобланади. Лекин "ноу-хау"нинг сақланиб қолиниши қуйидаги вазиятларда иқтисодий жиҳатдан мақбул бўлиши мумкин:
1. Ихтиро таркиби якуний маҳсулотни таҳлил қилиш йўли билан ишончли аниқланиши мумкин бўлмаган кимёвий модда ҳисобланади. Бундай ҳолатда ахборотнинг ихтиёрий очилиши мақсадга мувофиқ эмас, чунки қонунни бузганларни аниқлаш қийин бўлади. Бундай "ноу-хау"дан фойдаланишнинг ёрқин мисоли ўз ичимлигининг сирини 100 йилдан ошиқроқ (аниқроғи - 1886 йилдан) вақтдан бери махфий сақлаётган "Кока- Кола" фирмаси ҳисобланади;
2. "Ноу-хау"нинг моҳияти итттлаб чиқариш сирлари, чунончи, муайян режимлар, параметрлар, фойдаланиладиган моддалар ва ҳар қандай маҳсулотни тайёрлашнинг бошқа технологик нозик жиҳатлари ҳисобланадн "Ноу-хау"нинг ушбу тури жаҳон амалиётида жуда кенг қўлланилади ва одатда, бундай "ноу-хау"лар ўзига хос патентланган ихтироларга махфий илова ҳисобланадн
Талабнома берувчи патент учун талабномани тайёрлашда ихтиронинг цайси цисмини патентлаш, цайси бирини эса тижорат сири сифатида сацлаб цолишни танлашдаги оцилона мувозанатга ҳар доим риоя цилиши керак.
Янги ихтироларнинг тез-тез пайдо бўлиши, демак, рақобат курашининг кучайиши фан-техника ривожининг ҳозирги замондаги ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Шу муносабат билан талабнома берувчи (ихтирочи ёки унинг иттт берувчиси ҳисобланадиган фирма) олдида турган асосий вазифа рацобатчиларни ортда цолдириш мацсадида патентлаш учун зарур барча жараёнларни пухта, тез ва аниц амалга оширишдан иборат.
Дунёнинг ихтиёрий мамлакатида патентлаш муайян расмий талабларга бўйсунади ва қуйидаги иш турларини ўз ичига олади:

  1. Аввало, Узбекистон Республикаси патенти (ёки дастлабки патенти)ни олиттт учун талабнома берилиши керак. 2-бобда қайд этиб ўтганимиздек, бу қоида миллий хавфсизлик талаблари билан боғлиқ. Хорижий патентлашни талабнома берилгандан бошлаб уч ойдан кейин бошлаш мумкин ва бунинг учун ҳеч ҳандай рухсатнома талаб қилинмайди;

  2. Деярли барча хорижий патент идоралари (Узбекистон тегишли иккиёқлама битимлар имзоланган мамлакатлар, масалан, Россия бундан истисно) хорижий талабнома берувчилардан талабномаларни бевосита қабул қилмайди. Талабнома бериш ва патент олиш ва уни кучда сацлаб цолиш бўйича барча ишларни фацат ушбу мамлакатларнинг расмий патент вакиллари орцали юритиш мумкин.

Бундай талаблар ҳар бир мамлакатда талабномаларни тузиш ва бериш қоидалари ўзига хос хусусиятларга эгалигидан келиб чиққан. Малакали мутахассислар орқали иш юритиш талабнома берувчиларнинг талабномаларни тўғри расмийлаштиришига имкон беради, бу ушбу мамлакат Патент идорасининг итттини осонлаштиради, демак талабнома берувчи учун ҳам фойдали бўлади, яъни талабномаларни кўриб чиқиш муддатлари қисқаради, расмий сўровномалар бўлмайди ва ҳоказо.
Шунинг учун талабнома берувчи ишланмасини патентлаш кўзда тутилган хар бир мамлакатда ўзи учун ишончнома бўйича унинг номидан иш кўрадиган ва Патент идораси билан иш юритадиган патент вакилини топиши лозим. Одатда, рўйхатга олинган патент вакилларининг рўйхати патент идоралари томонидан расмий патент бюллетенларида мунтазам нашр қилинади, шунингдек уларни турли патент маълумотлар базасидан, Интернетдан топиш мумкин; нашр қилинган патентлар таҳлилидан ҳамда хорижий "ҳамкасблар" билан алоқалари мавжуд Узбекистоннинг патент вакиллари орқали муайян вакил ва унинг иши тўғрисида ахборот олиш мумкин ва ҳоказо;

  1. Талабнома материалларини патент олиш учун талабнома берилаётган мамлакатнинг тилига таржима қилиш ҳамда ўша давлатнинг миллий патент қонунчилигига мувофиқ талабнома ҳужжатлари (ариза, тавсиф, формула, чизма ва бошқалар)ни тайёрлаш учинчи босқич ҳисобланади. Таржима ва ҳужжатларни тайёрлаш ишларини, одатда, патент вакилларининг ўзи бажаради. Албатта, агар талабнома берувчи зарур малакага эга бўлса, у бу ҳужжатларни ўзи мустацил равишда тайёрлаши мумкин, бу патент вакилининг ишини осонлаштиради, лекин унинг ўрнини боса олмайди;

  2. Талаб қилинаётган ҳужжатлар (талабнома берувчининг ишончномаси бўйича иш юритувчи) патент вакили томонидан тайёрланганидан кейин тегишли мамлакатнинг патент идорасига талабнома берилади. Бунда талабнома берувчи патент вакилининг хизматлари учун белгиланган миллий патент божлари ва гононарларини тўлаши керак. Патент божларининг ҳажми ҳар бир давлатда тегишли меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади, патент вакилининг гонорарлари эса, одатда, келишув асосида бажарилган ишлар ҳажмига қараб аниқланади. Бир мамлакатда ихтиро учун талабнома берувчининг ўртача харажатлари бир неча минг долларни ташкил қилиши мумкин.

Кўриниб турибдики, бир неча мамлакатда патентлаш анча молиявий харажатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин, бунда бир вақтнинг ўзида патентни олиш (талабнома берилаётган ихтиронинг патентга лаёқатлилик мезонларига мос келиши)га ва ихтиронинг тижорат жиҳатидан аҳамиятга эга бўлишига қатъий кафолатлар мавжуд бўлмайди. Шу муносабат билан хорижий патентлаш тартибларини тўғри танлаш алоҳида аҳамият касб этади.
Талабнома берувчи (маҳсулотни экспорт цилувчи)нинг стратегик манфаатларидан келиб чиццан ҳолда патентлаш тактикасини цуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:

  1. Алоҳида мамлакатларда танлаб патентлаш. Агар маҳсулотни бир неча муайян мамлакатга экспорт қилиш (ёки лицензияни сотиш) режалаштирилган бўлса, масалан, маҳсулот юқори технологик ускуна, махсус агрегат, станок ва ҳоказо бўлса, бундай тактика қўлланилади.

  2. Минтақавий патентлаш. Яъни ихтиро ягона сотиш бозоридан иборат бутун географик минтақада патентланади. Масалан, муайян минтақада фойдаланилиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ихтиролар (машиналар, ўғитлар ва ҳоказо) ва бошҳалар учун минтақавий ҳимоя зарурдир.

Халқаро миқёсда кенг патентлаш. Мамлакатлар сони кўпинча 5-10 та ва ундан кўпни ташкил қилади. Одатда, халқаро миқёсда кенг истеъмол товарларига тегишли ихтиролар патентланади. Масалан, тиш пасталари, кир ювиттт кукунлари, соқол олиттт асбоблари, маитттий электротехника ва ҳоказо
Кўрсатилгал патентлаш тактикаларига цараб хорижий патентлашнинг цуйидаги тартибларини цўллаш лозим:

  1. Танлаб патентлашда саноат мулкини муҳофаза қилишда асосан Париж Конвенциясига мувофиқ анъанавий тартибдан фойдаланилади. Бу тартибга бевосита патентлаш мамлакатларида миллий қонунчиликнинг талабларига мувофиқ ихтироларни муҳофаза қилишни сўраш хосдир.

Саноат мулкини муҳофаза цилиш бўйича Париж Конвенцияси тартибларидан фойдаланиш чекланган (кўп бўлмаган) мамлакатларда патентлашда энг мацбул тартиб ҳисобланади.
Илгари кўрсатиб ўтганимиздек, бирор-бир мамлакатда патент учун талабнома беришда бир қатор тадбирларни бажариш, хусусан, малакали патент вакилини топиш, талабномани хорижий тилга таржима қилиш, патентлаш тартиблари учун молиявий ресурсларни топиш ва зарур. Бундан ташқари, патентлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масаланинг ўзини ҳам батафсилроқ ишлаб чиқиш керак бўлади, чунки ихтиро тижорат қимматига эга бўлмаслиги ва харажатлар беҳуда бўлиши мумкин.
Кўрсатилган тартибларни бир вақтнинг ўзида бир неча мамлакатда бажариш анча кўп меҳнат талаб қиладиган вазифа ҳисобланади, талабнома беришдаги ҳар қандай орқага суришлар (рақобат талабномасини беришда) ихтиро янгилигининг йўқолишига олиб келиши мумкинлиги сабабли талабнома берувчилар учун ихтиро устуворлиги энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Париж Конвенцияси тартибларига мувофиқ талабнома бериш афзалликлари шундан иборатки, Париж Конвенцияси иштирокчи давлатларидан бири (масалан, Узбекистон)да тўғри расмийлаштирилган талабнома берган талабнома берувчи бу давлатларининг ҳар бирида худди ўша ихтирога талабнома бериш учун бир йил (12 ой) давомида конвенция устуворлиги ҳуқуқидан фойдаланади (қайд этиб ўтамиз, саноат намуналари ва товар белгилари учун устуворлик ҳуқуқи 6 ойни ташкил этади). Устуворлик ҳукуци бошца давлатларда берилган кейинги талабномалар биринчи талабномани бериш санаси билан цабул цилинишини билдиради, яъни улар ўша оралиқда берилган бошқа талабномалардан устуворликка эга бўлади ва нашрлар, бошқа талабномалар ёки ўша оралиқда рўй берган бошқа ҳаракатлар (масалан, кўргазмалар) билан қораланиши мумкин эмас.
Бу қоиданинг муҳим амалий афзалликларидан бири шундан иборатки, агар талабнома берувчи ихтирони бир неча мамлакатда муҳофаза цилишни хоҳласа, талабномаларни бир вацтнинг ўзида беришга мажбур эмас, чунки у қайси мамлакатда муҳофаза олиш тўғрисида қарор қабул қилиши, шунингдек ҳуқуқий муҳофазани таъминлаш учун зарур чора-тадбирларни анча пухта ташкил қилиши учун унинг ихтиёрида 12 ой бўлади.
Устуворлик ҳуқуқини тасдиқлаш учун Узбекистон Патент идораси томонидан тасдиқланган биринчи талабнома нусхасини тақдим этиш талаб қилинади. Биринчи талабномани рад этиш ёки чацириб олиш у бўйича конвенция устуворлиги белгиланиши учун тўсиц ҳисобланмайди.
Париж Конвенциясига кўра биринчи ва кейинги талабномаларни турли шахслар бериши мумкин (албатта, талабнома ўғирланмасдан бошқа шахсга қонуний йўл билан берилган бўлса), лекин биринчи ва кейинги талабномалар предметининг мос келиши шарт.
Париж Конвенцияси кўплик ёки қисман устуворлик билан талабнома берилишига ҳам рухсат беради.
Кўплик устуворлиги битта техник ечимга тааллуқли, хатто турли мамлакатларда берилган, кейин эса Конвенциянинг бошқа иштирокчи давлатига бериш учун битта умумий талабномага бирлаштирилган икки ёки ундан кўп талабномага нисбатан юзага келади. Бунда устуворлик ҳуқуқи турли устуворлик саналарига эга бўлган бундай талабноманинг алоҳида қисмлари учун юзага келади. Бу устуворликни тасдиқлаш учун кейинги талабнома формуласи тегишли бандининг белгилари барча олдинги талабнома материалларининг мазмунида (лекин айнан уларнинг формуласида бўлиши шарт эмас) очиб берилган бўлиши етарлидир.
Қисман устуворлик кейинги талабномада ихтиро элементлари кўрсатилган, лекин олдинги талабномаларда кўрсатилмаган ҳолларда юзага келиши мумкин. Бундай ҳолатда дастлабки устуворлик фақат моҳияти биринчи талабномада очиб берилган формула бандларига нисбатан белгиланади. Формулалинг янги бандлари ушбу кейинги талабнома берилган сана бўйича устуворлик санасига эга бўлади. Париж Конвенцияси кўплик ёки қисман устуворлик сўралган ҳолларда, агар бундай талабнома ихтиро бирлиги талабларини бузмаса, ҳеч қайси иштирокчи мамлакат устуворлик бериш ёки талабномани рад этиши мумкин эмаслигини белгилайди.
Яна шуни қайд, этиб ўтамизки, Париж Конвенцияси ёки эксперт қарорига кўра, ёки талабнома берувчи ташаббуси билан талабномаларни бўлиш имконини ҳам кўзда тутади, бунда унинг ҳар бир цисми патентлаш мамлакатининг цонунчилиги билан белгиланган патентга лаёцатлилик шартларига мос келиши керак;

  1. Минтақавий патентлашда тегишли минтақавий битимнинг бир неча иштирокчи мамлакатида амал қиладиган минтақавий патент олиш мақсадида талабномани минтақавий патент идорасига бериш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ҳозирги кунга келиб Европа патент идораси (ЕПИ), Евроосиё патент идораси, Африка интеллектуал мулк ташкилоти (ОАПИ) ва Африка инглиз тилида сўзлашувчилари учун саноат мулки ташкилоти (АРИПО) бундай идоралар ҳисобланади. Минтақавий патент идорасининг иш юритиш тартибини ЕПИ мисолида 18.2-бўлимда кўриб чиқамиз;

  2. Кенг патентлашда Патент кооперацияси тўғрисидаги шартнома (РСТ) тартибларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳиеобланиб, улар кейинги бобда тўлиқ кўриб чиқилади.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаймизки, миллий талабнома берувчилар ҳозирги вақтда ихтироларни хорижда кам патентлайдилар. Бундай паст кўрсаткичлар асосан талабнома берувчиларда патентлаш учун зарур валюта ресурсларининг йўқлиги, шунингдек патент билимлари даражасининг пастлиги ҳисобланади, бу уларга хорижий бозорларга чиқишда турли тартибларнинг барча афзалликларидан ўз иқтисодий манфаатларида фойдаланишга имкон бермайди. Одатда, фақат ҳақиқатда хорижий бозорларда амал қиладиган, ишбилармон ҳамкорларга эга бўлган йирик маҳсулот экспорт қилувчилар ва бошқалар хорижий патентлашга журъат қиладилар. Бироц, гарб амалиёти ихтироларни хорижда тўгри муҳофазалаш муваффациятли фаолиятнинг натижаси эмас, балки унинг сабаби эканлигини ишонарли равишда исботлаб келмоцда.

  1. Саноат намуналарини халқаро депонентлаш


Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish