X банд. Имзолар. Бу бандда ариза ҳар бир талабнома берувчи (агар улар бир нечта бўлса) ёки у(лар)нинг патент вакили (агенти) томонидан имзоланади.
Ихтиро тавсифи ва формуласига қўйиладиган талаблар.
Бу ҳужжатларни расмийлаштиришда талабномага қўйиладиган "жисмоний" (расмий) деб аталадиган талабларни ҳисобга олиш ўта муҳимдир. Булар талабнома дастлабки матнни сканердан ўтказиш йўли билан нашр қилинишига боғлиқ.
Хусусан, матнни А4 форматдаги оқ қоғозга варақнинг бир томонига босиб чиқариш керак, бунда:
юқоридан 2-4 см;
чап томондан 2,5-4 см;
ўнг томон ва пастдан 2-3 см ҳошия қолдириш керак.
Варақларнинг бетини араб рақамлари билан юқори қисмига ўртадан
қўйиш лозим. Ҳар бетттинчи қатор (5, 10, 15...) варақнинг чап ҳошияси ўнг томонидан рақамланган бўлиши керак. Матн 1,5 интервалда 0,21 см баландликдаги катта ҳарфлар билан босиб чиқарилиши керак.
Қолган ҳолатларда ихтиро моҳияти (тавсифи ва формуласи)ни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар VI бобда кўриб чиқилган талабномани тузиш қоидаларига ўхшаш, чунончи:
тавсиф аризада келтирилган ихтиро номидан бошланади;
ихтиро тааллуқли бўлган техника соҳаси кўрсатилади;
техниканинг бундан олдинги даражаси баён этилади;
техник вазифа ва унинг ечими, техниканинг олдинги даражаси кўрсатилган ҳолда ихтиронинг ижобий самараси (техник натижа) ифодаланади;
чизмаларнинг фигуралари қисқача тавсифланади;
ихтиродан фойдаланишнинг усуллари (яхши вариантлари) чизмаларни кўрсатган ҳолда ифодаланади;
• ихтиро формуласи алоҳида варақдан бошланади ва бир ёки бир неча банддан иборат бўлади. Формуланинг ҳар бир банди тегишлича чекловчи ва фарқловчи қисмлардан ташкил топиши керак.
Чизмаларга цўйиладиган талаблар.
Чизмаларни 26,2x17 см майдонга жойлаштириш керак, бунда ҳошиялар:
юқоридан ва чап томондан 2,5 см;
ўнг томондан 1,5 см;
пастдан 1 см қолдирилади.
Чизмалар, энг зарур бўлган "очиқ", "А-В бўйича қирқим" кабилардан ташқари, ҳеч қандай ёзувсиз, қора чизиқлар ва бир хил қалинликдаги штрихлар билан бўялмасдан бажарилади, қирқимларни қия штрихлар билан кўрсатиш лозим. Рақам ва ҳарфларни қавс, доира ва қўштирноқлар ичига олиттт мумкин эмас. Барча ёзувлар шундай жойлаштирилиши керакки, таржима қилганда уларни чизма чизиқларини бузмасдан ёпиштириш мумкин бўлсин, рақам ва ҳарфларнинг баландлиги 0,32 см дан кам бўлмаслиги керак. Чизмаларнинг алоҳида фигуралари бет рақамидан қатъи назар араб рақамлари билан рақамланади.
Рефератга цўйиладиган талаблар.
Реферат ихтиро тавсифи, формуласи ва чизмаларда очиб берилганларнинг қисқача ифодасидан иборат бўлиши керак. Алоҳида вазиятларда рефератда ихтирони энг яхттти тарзда тавсифлайдиган кимёвий формула ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Реферат ҳажми инглиз тилида ёки инглиз тилидаги таржимада 50 дан 150 сўзгача бўлгани, шунингдек чизмаларнинг битта фигураси (бу фигура аризанинг IX бандида кўрсатилади) илова қилинганлиги маъқул. Умуман олганда, реферат матнининг ҳажми чизманинг битта фигураси билан бирга А4 форматидаги варақдан ошмаслиги керак.
Хулоса цилиб таъкидлаб ўтамизки, талабнома берувчи томонидан халцаро талабноманинг ўрнатилган талабларга тўлиц мувофиц равишда тайёрланиши талабнома бўйича иш юритишни тезлаштиради, бинобарин ихтирони кейинчалик ҳуцуций ҳимоя цилишни осонлаштиради.
Назорат саволлари
РСТнинг моҳияти нимадан иборат, РСТ талабнома берувчига қандай афзалликларни беради?
РСТ тизими бўйича талабномаларни кўриб чиқиш қандай босқичлардан ташкил топган?
РСТнинг мажбурий фазаси ўз ичига нимани олган?
Олувчи идора қандай ишларни бажаради?
Халқаро қидирув нима учун ўтказилади?
Халқаро нашр қилиш қандай афзалликларни беради?
Талабнома берувчи миллий фазага кириш учун қандай хатти-ҳаракатларни амалга ошириши лозим?
РСТнинг факультатив фазаси нима учун керак?
Халқаро дастлабки экспертиза қандай ўтказилади?
Халқаро талабномани расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар нималардан иборат?
Do'stlaringiz bilan baham: |