Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish


Халцаро цидирувнинг натижалари талабнома берувчи учун ўта муҳим аҳамиятга эга



Download 7,05 Mb.
bet68/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

Халцаро цидирувнинг натижалари талабнома берувчи учун ўта муҳим аҳамиятга эга. Масалан, талабнома берилаётган ихтиронинг янгилигини шубҳа остига қўядиган маълум патентлар аниқланса ва бу унга патент олиттт эҳтимолини камайтирса, талабнома берувчи ўз вақтида талабномасини чақириб олиттт тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бундан ташқари, зарурият тугилганда, талабнома берувчи белгилалган муддат давомида ихтиро формуласига бир марта тузатиш киритиш ҳуцуцига эга. Бу ўзгартиришлар ихтиронинг устуворлик санасидан 17-18 ой давомида Халқаро бюрога тақдим этилиши керак. Узгартиришлар дастлабки очиб берилган ихтиро моҳиятининг доирасидан четга чиқмаслиги, шунингдек дастлабки талабнома берилган ихтиро ҳажмини кўпайтирмаслиги керак.
Агар талабнома чақириб олинмаган бўлса, Халқаро бюро талабноманинг устуворлик санасидан 18 ой ўтгунича қидирув тўғрисидаги ҳисобот билан бирга халқаро талабномани эълон қилади. Инглиз, немис, француз, рус, испан, япон ва хитой тилларида берилган талабномалар таржимасиз нашр қилинишини қайд этиб ўтамиз. Бироц барча халцаро талабномаларнинг рефератлари ва улар бўйича халцаро цидирув тўгрисидаги ҳисоботлар талабнома берилган тилда ҳам, инглиз тилида ҳам нашр цилинади.
Муддати кечиктирилган моҳиятига кўра экспертиза тизими кўзда тутилган мамлакатларнинг миллий патент қонунчилигига мувофиқ талабнома нашр қилинган вақтдан бошлаб ихтирога эълон қилинган формула ҳажмида вақтинчалик ҳуқуқий муҳофаза мақоми берилади. Бу талабнома берувчи рақобатчиларни мазкур объектга ўзининг даъволари борлиги тўғрисида огоҳлантиришини ҳамда унинг ҳуқуқлари бузилса, қоидани бузган шахсдан зарарни ундириши мумкинлигини англатади, бунда ўз ҳуқуқлари бошланган сана деб халқаро эълон қилиш санаси қабул қилинади.
Халқаро эълон қилиш талабнома берувчи учун яна бир муҳим аҳамиятга эга - ушбу санадан богилаб ихтиро учун талабноманинг ўзи фойдали олди-сотди (лицензия битими) предмети бўлиши мумкин, бунда бу цидирув тўгрисидаги ҳисобот ихтиро муҳимлигининг кўрсаткичи ҳисобланади.
РСТнинг мажбурий фазаси талабноманинг устуворлик санасидан бошлаб 20 ой ўтганидан кейин тугайди. Ушбу муддатда халцаро талабнома кўрсатилган ҳар бир давлатда миллий фазага кириши керак.
Таъкидлаб ўтамиз, талабнома берувчи талабномада кўрсатилган барча давлатларда миллий фазага кирмаслиги мумкин. Масалан, у халқаро талабномани тақдим этишда ихтироси қаерда муваффақият қозонишини аниқ билмаслиги сабабли жуда кўп давлатларни кўрсатган бўлиши мумкин. Тижорат масалалари (РСТда берилган вақтда) дастлабки итттлаб чиқилганидан кейин талабнома берувчи ихтирони қайси мамлакатларда (масалан, фақат Германия, АҚШ ва Японияда) патентлаш мақсадга мувофиқ бўлишини аниқ белгилаттти ва бинобарин, фақат ушбу мамлакатларда миллий фазага кириши мумкин.
Миллий фазага кириш учун талабнома берувчи цуйидаги операцияларни бажариши керак:

  1. Кўрсатилган давлатда патент вакилини топиш;

  2. Миллий патент идорасига ўша давлатнинг тилида халқаро талабноманинг таржимасини тақдим этиш. Эътиборни қаратамиз: гап Париж Конвенциясининг стандарт тартибларидаги каби талабномани ушбу давлатнинг расмий талабларига мувофиқ расмийлаштириш тўғрисида эмас, балки фақат таржима тўғрисида бормоқда;

  3. Белгиланган миллий патент божларини тўлаш.

Одатда, миллий патент идоралари миллий фазага киришнинг энг охирги муддати сифатида халқаро талабноманинг устуворлик санасидан бошлаб 21 ойни белгилайдилар.
Миллий фазага киришда талабнома берувчига белгиланган муддатларда ихтиро формуласи ҳамда тавсифи ва чизмаларига яна бир бор ўзгартириш киритиш имконияти берилади (албатта, дастлабки берилган талабномада очиб берилганларнинг доирасидан четга чиқмаган ҳолда).
Шундаи қилиб, Париж Конвенцияси билан қиёслаганда РСТнинг мажбурий фазаси талабнома берувчига энг камида 8 ойлик қўшимча имтиёз муддатини беради, яъни энг муҳим нарса - вақтни ютишга имкон беради.
Бу вақт давомида битта ихтиро учун турли мамлакатларга талабномаларни тайёрлаш учун ортиқча харажатлардан озод бўлади, ваколатли халқаро орган томонидан ўтказилган халқаро қидирув натижаларини олади, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, патентлаш мақсадга мувофиқ бўлган мамлакатларни аниқлаш, молиявий вазифалар (миллий фазага кириш учун пул топиш)ни ҳал қилиш учун тадбиркор ҳамкорлар, малакали патент вакилларини топиттт имконига эга бўлади ва ҳоказо.
РСТдам фойдаланиш шалабнома берувчига хорижий пашеншлаш билан боглиц таваккалчиликни минималлаштириш ва тижорат жиҳатидан максимал даражада фойдали деб топилган патентларни олишга имкон беради.

  1. РСТнинг факультатив фазасн

Маълумки, ихтироларнинг яратилиши кўпинча бозорнинг реал эҳтиёжларидан илгарилаб кетади. Уртача ҳар 100 та патентга 15-20 тадан кўп бўлмаган муваффақиятли амалга ошириладиган ихтиролар тўғри келади. Бироқ талабнома берувчи ҳар доим патентлашни тезроқ бошлаши керак, акс ҳолда рақобатчиларнинг шу каби ўхшаш ихтирога талабнома бериб, ундан ўзиб кетиш хавфи мавжуд. Шунинг учун талабнома берувчи ҳар доим икки вазифани ҳал қилишга интилади: ихтиро учун устуворликни, яъни рацобат курашида устунликни ўзида сацлаб цолиш ва ихтиродан муваффациятли фойдаланиш имкониятларини имкон цадар батафсил ишлаб чициш.
Олдинги бўлимда кўрсатилганидек, РСТдан фойдаланиш талабнома берувчига кўрсатилган вазифаларни ҳал қилиш учун (халқаро талабноманинг устуворлик санасидан бошлаб) 20 ойдан иборат имтиёзли муддат беради. Бироц у ушбу 20 ойлик муддат давомида уларни тўла ҳал цилишга улгура олмайдиган вазиятлар ҳам бўлиши мумкин. Бундан ташқари, талабнома берувчи халқаро қидирув натижаларини ўзи учун тўлиқ равишда етарли деб ҳисобламаслиги мумкин ва миллий фазага киришдан олдин ўз ихтиросининг патентга лаёқатлилиги тўғрисида аниқ хулоса олишни хоҳлайди. Бундай хулоса талабнома берувчи халқаро қидирувнинг салбий натижалари (масалан, ихтиро даражаси бўйича)ни олганидан кейин ихтиро формуласига тегишли ўзгартиришларни киритганда ўта муҳимдир.
Бундай ҳолатларда талабнома берувчи РСТнинг факультатив фазасидан фойдаланиши мумкин. Факультатив фазанинг моҳияти шундан иборатки, РСТ тизими талабнома берувчига ўз хоҳишига кўра халқаро талабноманинг миллий фазага киришининг 20 ойлик муддатини яна 10 ойга узайтиришга имконият беради. Бу муддат давомида унинг талабномаси бўйича халқаро дастлабки экспертиза ўтказилиб, у талабнома берилаётган ихтиронинг патентга лаёқатлилик мезонига мос келиши тўғрисида хулоса берилади. Шу билан бирга эътиборни шунга қаратиш лозимки, РСТда фойдаланиладиган "дастлабки экспертиза" тушунчасини Узбекистон Республикасида дастлабки патент бериш учун талабномалар бўйича ўтказиладиган дастлабки экспертиза билан адаштирмаслик керак.
РСТ факультатив фазасининг тартибларидан фойдаланиш учун талабнома берувчи халқаро дастлабки экспертизани ўтказиш талабларини ўрнатилган шакл бўйича тўлдириши ва уни талабноманинг устуворлик санасидан 20 ой ўтмасидан илгари бевосита халқаро дастлабки экспертиза органига жўнатиши керак.
Одатда, халқаро қидирувни ўтказадиган идораларнинг ўзи халқаро экспертиза органлари ҳисобланади. Ҳозирда қуйидаги патент идоралари шундай органлар ҳисобланади: Австрия, Австралия, Корея, Хитой, Россия, АҚШ, Швеция ва Европа патент идораси (ЕПИ). Узбекистонлик талабнома берувчилар учун ЕПИ ва ФИПС (Россия, Москва ш.) халцаро дастлабки экспертиза органлари ҳисобланади.
Талабнома берувчи кўрсатилган талабларда факультатив фаза тугаганидан кейин миллий фазасига кирмоқчи бўлган давлатларни аниқлайди. Бундай давлатлар фақат халқаро талабномада кўрсатиб ўтилган давлатлар орасидан танланиши мумкин (олдинги бўлимга қаранг). РСТнинг Халқаро дастлабки экспертизасини имзоламаган давлатлар (масалан, Швейцария)ни талабнома берувчи танланиши мумкин эмас. Худди шундай, ушбу давлатларнинг талабнома берувчилари РСТ факультатив фазасининг афзалликларидан фойдалана олмайдилар.
Талабларни тўлдириб топшириш билан бир вақтда белгиланган миқдорда тегишли божлар ҳам тўланади: халқаро дастлабки экспертиза органи томонидан белгиланадиган экспертизани ўтказиш учун бож (РгеИттагу Ехаттайоп Ғее) ва 153 АҚШ доллари миқдоридаги БИМТ Халқаро бюроси томонидан талабномаларни қайта итттлаттт учун божлар (НапсШп§ Ғее) (01.04.2000 йил ҳолатига кўра).
Халқаро дастлабки экспертиза умумлаштирилган умумқабул қилинган РСТ мезонлари бўйича ва одатда, халқаро қидирув тўғрисидаги ҳисоботда қайд этилган ахборот манбалари асосида ўтказилади. Экспертизанинг натижаси ихтиро янги ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслиги, ихтиро даражасига эгалиги ёки эга эмаслиги ва саноатда кўлланилиши мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўгрисидаги хулоса ҳисобланади. Хулосага уни тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек тегишли тушунтириш ва изоҳлар илова қилинади (албатта, улар мавжуд бўлса).
Таъкидлаб ўтамиз, бундай экспертиза унинг хулосаси миллий патент идоралари учун мажбурий эмаслиги сабабли дастлабки деб аталади. РСТга мувофиқ, миллий фаза жараёнида ихтиёрий давлат талабнома берилаётган ихтиронинг патентга лаёкатлилигини эскпертизадан ўтказаётганда қўшимча ёки бошқа мезонларни қўлланишга ҳақлидир. Бироқ амалиётда бундай хулоса миллий идораларнинг экслертизаси томонидан моҳиятига кўра экспертизани ўтказишни осонлаштирадиган ва тезлаштирадиган тавсия ҳужжати сифатида цабул цилинади.
Экспертизани ўтказиш жараёнида талабнома берувчи унинг талабномасини кўриб чиқаётган халқаро эксперт билан оғзаки ёки ёзма алоқа боғлаш ҳуқуқига эга. Масалан, талабнома билан танитттиб чиққандан кейин экспертда қандайдир саволлар туғилса, талабнома берувчига тегишли сўровлар, изоҳлар, таклифлар юборилиши мумкин ва ҳоказо. РСТда таъкидланишича, экспертиза ўзининг якуний хулосасини чицаргунга цадар талабнома берувчига ўз фикри ва таклифларини камида бир марта ёзма равишда хабар цилиши керак.
Талабнома берувчи экспертизанинг сўровига жавобан ихтиронинг формуласи, тавсифи ва чизмаларига ўзгартиришлар киритиши мумкин. Таъкидлаб ўтамиз, бундай ўзгартиришлар дастлабки берилган халқаро талабномада очиб берилган дорирадан четга чиқмаслиги керак ва халқаро дастлабки экспертизанинг хулосаси тайёрланганидан кейин киритилиши мумкин эмас. Талабнома берувчининг халқаро дастлабки экспертиза органи билан боғлиқ барча иш юритиш тартиби ўта махфий характерга эга. Халқаро бюро ва Халқаро дастлабки экспертиза органи талабнома берувчининг илтимоси ёки розилигисиз учинчи шахслар (шу жумладан бошқа ташкилот)га экспертиза материаллари билан танишишга рухсат беришга ҳуқуқи йўқ, шунингдек уларга экспертиза хулосасини тузиш жараёни тўғрисида ҳам ахборот бермайди.
РСТга мувофиқ халқаро дастлабки экспертизанинг хулосаси, одатда, халқаро талабнома устуворлигининг санасидан бошлаб 29 ойдан кечикмасдан тузилган бўлиши керак. Хулоса тайёр бўлганидан кейин халқаро дастлабки экспертиза органи уни талабнома берувчи ва Халқаро бюрога жўнатади. Уз навбатида, Халқаро бюро бу хулосани танланган ҳар бир идорага тарқатади.
Халқаро дастлабки экспертиза натижалари бўйича талабнома берувчи унинг патенти кучли бўлиши ёки унга миллий фазага умуман кирмаслик кераклиги тўғрисида етарли равишда қатъий кафолат олади. У ушбу хулосаларга қараб халқаро талабноманинг миллий фазага кириши ёки унинг чақириб олиниши тўғрисида қарор қабул қилади.
Миллий фазага кириш тўғрисида қарор қабул қилинганда талабнома берувчи танланган ҳар бир давлатда патент вакилини топиши, талабноманинг миллий тилдаги таржимасини тақдим этиши ҳамда миллий патент божларини тўлаши керак. Танланган давлатларда миллий фазага кириш тартиби (РСТнинг мажбурий фазасидан кейин) кўрсатилган давлатларнинг миллий фазасига киришга айнан ўхшаш.
РСТга мувофиқ, миллий фазага кириш учун зарур хатти-ҳаракатлар талабноманинг устуворлик санасидан 30 ой ўтгунича бажарилиши керак. Бироқ миллий патент идоралари, одатда, миллий фазага киришнинг энг охирги муддати сифатида халқаро талабноманинг устуворлик санасидан бошлаб 31 ойни белгилайди.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаб ўтамизки, РСТ тизими бўйича халқаро талабномаларни бериш ихтироларни хорижда муҳофаза қилишнинг тез ривожланиб бораётган тартиби ҳисобланади. Хусусан, БИМТ
маълумотларига кўра жаҳонда РСТ тизими бўйича берилган талабномалар сони хар 5 йилда ўртача икки баробарга ошмоқда ва 1999 йилда 74023 та талабномани ташкил қилиб, шундан 58280 таси бўйича халқаро дастлабки экспертиза ўтказилган. Угибу статистика бугунги кунда жаҳонда ихтироларни ҳуцуций муҳофаза цилишнинг аҳамияти тобора ошиб бораётганидан далолат беради.

Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish