расмий ҳужжатлар (қонунлар, суд қарорлари, қонуний, маъмурий ва судга тааллуқли бошқа матнлар) ва уларнинг расмий таржималари;
давлат тимсоллари ва белгилари (байроқлар, герблар, орденлар, пул белгилари ва бошқа давлат тимсоллари ва белгилари);
халц ижодиёти асарлари;
ахборот тарзидаги фактлар тўгрисидаги хабарлар;
инсон томонидан ушбу асарни яратишга йўналтирилган ҳеч қандай ижодий фаолиятни амалга оширмай техник воситалар ёрдамида олинган натижалар.
Олдинги бобларда қайд этиб ўтилганидек, асарнинг муаллифи деб шу асарни ўз ижодий меҳнати билан яратган шахс тан олинади. Асарга ҳаммуаллифлик ҳоллари қизиқиш уйготади. Бир неча шахсларнинг ҳамкорликдаги меҳнати билан яратилган асарга муаллифлик ҳуқуқи бу асар бир бутун яхлит асар (ҳаммуаллифлик бўлинмайдиган ҳолатлар) ёки мустақил аҳамиятга эга бўлган (бўлинадиган ҳаммуаллифлик, масалан, тўпламларнинг айрим қисмларидан алоҳида фойдаланиш мумкин) қисмлардан иборатлигидан қатъи назар ҳаммуаллифларга биргаликда тегишли бўлади. Бундай асарларда ҳаммуаллифлар ўртасидаги муносабатлар улар орасида тузиладиган битимлар асосида тартибга солиниши зарур. Агар бундай битим тузилмаган бўлса, асарга муаллифлик ҳуқуқи ҳаммуаллифлар томонидан биргаликда амалга оширилади, мукофот эса муаллифлар ўртасида тенг тақсимланади. Бунда ҳаммуаллифлардан ҳар бири, агар улар ўртасидаги битимда бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, асарнинг ўзи яратган мустақил қисмидан ўз хоҳишига кўра фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Шунга эътибор царатиш зарурки, агар ҳаммуаллифларнинг асари узлуксиз яхлит бир асарни ташкил этса, муаллифларнинг ҳеч бири етарли асосларсиз асардан фойдаланишни ман этиш ҳуҳуцига эга бўлмайди.
Шуни қайд этиб ўтиш муҳимки, бошқа бир асарни қайта ишлаб янги бир асар яратган муаллиф қайта ишланган асар муаллифининг ҳуқуқларига риоя қилинган ҳолдагина бундай асарга муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланади. Бунда бошқа асарни қайта итттлаб янги асар яратганларнинг муаллифлик ҳуқуқлари ўз-ўзидан бошқа шахсларга илгари фойдаланилган асарлар асосида ўз асарларини яратишга тўсқинлик қила олмайди.
Асар ҳаммуаллифларининг сони, шунингдек таркиби қонунчилик билан чегараланмаган ва бевосита муаллифларнинг ўз ички ишлари ҳисобланади. Бундан фацат кино, теле- ва видеофилъм кабиларга муаллифлик ҳуҳуци истиснодир. Қонун бу объектларнинг ўзига хос томонларидан келиб чиққан ҳолда ҳаммуаллифларнинг қуйидаги энг кам сони ва таркибини белгилайди, яъни режиссер-постановкачи; сценарий муаллифи; айнан шу фильм учун махсус яратилган мусиқа асари муаллифи; оператор-постановкачи бундай асарнинг ҳаммуаллифи бўлиши керак; шунингдек фильмда фойдаланилган бошқа асарларнинг муаллифлари ҳам ҳаммуаллифлар таркибига кириши мумкин.
Муаллифлик ҳуқуқи бир қатор муҳим тамойилларни ўз ичига олади.
фан, адабиёт ва санъат асарларига муаллифлик хуқуқи улар яратилганда юзага келади. Муаллифлик ҳуқуқининг юзага келиши ва амалга оширилиши учун асарни рўйхатга олиш, махсус расмийлаштириш ёки қандайдир қоидаларга риоя этиш талаб этилмайди;
асарга муаллифлик ҳуқуқи, асар эълон қилиниши ёки қилинмаслигидан қатъи назар, учинчи шахслар қабул қила оладиган объектив шаклга келтирилган вақтдан бошлаб амал қила бошлайди;
асар муаллифига унинг дахлсизлиги хуқуқи тегишлидир. Фақат муаллиф ўз асарига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга. Қонун асарни нашр қилиш, томошабинлар олдида ижро этиш ёки бир-бир йўл билан фойдаланишда муаллифнинг розилигисиз асарнинг ўзига, унинг номи ва муаллифи номига бирор-бир ўзгартириш киритишни ман қилади. Бундан ташқари, нашр қилишда муаллифнинг розилигисиз унинг асарини иллюстрациялар билан безатиш, сўз боши, сўнгги сўз ёзиш ёки бошқа изоҳлар бериш таъқиқланади.
муаллифга асарини эълон цилиш хуқуқи тегишлидир. Фақат муаллиф ўз асаридан эркин фойдаланиш учун йўл очиб бериш (уни эълон қилиш) ҳуқуқига эга. Агар муаллиф ҳамда унинг иш берувчиси ўртасидаги шартномада бошқа ҳолатлар кўзда тутилмаган бўлса, асарни эълон килиш ҳуқуқи хизмат асарларига ҳам тааллуқли бўлади.
муаллифга ўз асаридан исталган шакл ва исталган усулда фойдаланишга мутлақ ҳуқуқ берилади. Асардан фойдаланишнинг бундай усулларига, хусусан: асарни томошабинлар олдида намойиш этиш (экспонат, кўргазма сифатида); асарни эфирга узатиш (радио ёки телевидение орқали эшиттириш ёки кўрсатиш); меъморчилик, дизайн лойиҳаларини амалга ошириш ва бошқа усуллар киради. Бунда асардан даромад олиш ёки бошқа мақсадда фойдаланилганидан қатъи назар, асардан фойдаланилган деб ҳисобланади. Қонун бошцаларнинг асаридан муаллифнинг розилигисиз фацат шахсий мацсадларда (уни кўпайтирмасдан ва бошцаларга тарцатмасдан) фойдаланишга йўл цўяди, лекин бу асардан кейин нормал фойдаланишга ва муаллифнинг қонуний манфаатларига зарар етказмаслиги шарт.
муаллифлик ҳуқуқининг муҳим тамойилларидан бири муаллифлик шартномаси эркинлиги хукуцидир. Бу тамойилга кўра муаллиф (ёки унинг меросхўри) ўз асаридан фойдаланиш ҳуқуқини тегишли муаллифлик шартномасини тузган ҳолда бошқа шахсдарга тўлалигича бериши мумкин. Агар бундай шартномада муаллифлик ҳуқуқлари тўлалигича эмас, балки муайян чегараларда берилса (масалан, муайян муддат ёки муайян ҳудудда) бундай шартнома муаллифлик лицензия шартномаси деб аталади. Қонунчиликка мувофиқ муаллифлик шартномаси асардан фойдаланиш усуллари (бериладиган аниқ ҳуқуқлар), мукофот миқдори, шунингдек асардан фойдаланишнинг ҳар бири усули учун тўланадиган мукофот миқдорини, мукофотни тўлаш тартиби ва муддатларини кўзда тутиши зарур. Муаллифлик шартномаси одатда муайян муддатга тузилади. Шартномада муаллифлик ҳуқуқлари бериладиган муддат кўрсатилмаган бўлса, муаллиф шартнома тузилган санадан беш йил ўтгач уни бекор қилиши мумкин. Бунда қарши томон шартнома бекор қилинишидан олти ой олдин ёзма огоҳлантирилиши зарур. Ҳар қандай муаллифлик лицензия шартномаси, у қанча муддатга тузилганлигидан қатъи назар, шартнома тузилган санадан бошлаб ўн йил ўтгач муаллиф ёки унинг меросхўрлари томонидан бекор қилиниши мумкин;
• асарга муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугагач асар умумхалқ мулкига айланади. Бундай асарлардан ҳар қандай шахс муаллифлик мукофоти тўламасдан эркин фойдаланиши мумкин. Лекин бунда асарга муаллифлик хуқуқи, номга эгалик хуқуқи ва асарнинг дахлсизлигига риоя этилиши зарур.
Мутлақ муаллифлик ҳуқуқи эгаси ўзининг муаллифлик ҳуқуқи тўғрисида хабар бериш учун муаллифлик ҳуқуқини муҳофазалаш белгисидан фойдаланиши мумкин. У асарнинг ҳар бир нусхасига қўйилади ва учта элементдан иборат бўлади:
доира ичига олинган лотинча "С" ҳарфи;
мутлақ муаллифлик ҳуқуқи эгасининг исми (номи);
асар биринчи марта эълон қилинган йил.
Энди турдош ҳуқуқларга ўтамиз. Юқорида айтиб ўтилганидек, ижро ҳуқуқи, ижрони ёзиш ва эшиттириш ҳуқуқи турдош ҳуқуқлар объектига киради. Тегишлича ижро ҳуқуқи бевосита ижрочилар (артистлар, режиссёрлар, дирижёрлар, шунингдек уларнинг меросхўрлари) га, ёзиш ҳуқуқи бундай фонограммани ишлаб чиқарувчиларга, эшиттириш ҳуқуқи эса бундай эшиттиришни ташкил этган эфирга узатиш ташкилотига тааллуқлидир.
Турдош ҳуқуқлар учун ҳам муаллифлик ҳуқуқларига тегишли барча тамойиллар хосдир. Хусусан, турдош ҳуқуқлар бошқа ҳуқуқий ворисларга ўтиши, лицензия бериш йўли билан бошқа шахсларга ўтказилиш мумкин. Муаллифлик ҳуқуқидан фарқи шундаки, тижорат мақсадларида эълон қилинган фонограмма (ёзув) итттлаб чиқарувчи, шунингдек ижрочининг розилигисиз фонограммани томошабинлар олдида ижро этиш, эфирга узатиш ёки кабель телевидениеси орқали бериш мумкин. Лекин бундай ҳолларда турдош ҳуқуқларнинг қонуний эгаларига албатта мукофот ёки ҳақ тўланиши шарт Ижро, постановка ва фонограмманинг фақат маълум парчаларидан кундалик воқеа-ҳодисаларни шарҳлаш, шунингдек фақат ўқув мақсадларида ёки илмий изланишларда ҳақ тўламасдан фойдаланиш мумкин.
Фонограмма итттлаб чиқарувчи ёки ижрочи ўз хуқуқлари ҳақида эълон қилиш учун турдош ҳуқуқларни муҳофазалаш белгисидан фойдаланиши мумкин, у аудио- ва видеоёзувнинг ҳар бир нусхасида жойлаштирилади ва учта элементдан иборат бўлади:
доира ичига олинган лотинча "Р" ҳарфи;
мутлақ турдош ҳуқуқ эгасининг исми (номи);
фонограмма биринчи марта эълон қилинган йил.
Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни муҳофазалашнинг яна бир муҳим қоидаси шундан иборатки, муаллифлик ва турдош хуқуқлар муҳофазаси (бошқа интеллектуал мулк объектларини муҳофазалашдаги каби) қатъий белгиланган ҳудудлардагина амал қилади. Бошқача айтганда жаҳоннинг ҳеч бир мамлакати, агар тузилган халқаро шартномалар ва битимларда бошқа ҳолатлар кўзда тутилмаган бўлса, хориж муаллифларининг асарларига муаллифлик ҳуқуқларини ўз мамлакатида тарқатишга мажбур эмас.
Ўзбекистон ҳудудида муаллифлик хуқуқи Ўзбекистон Республикасида биринчи марта эълон цилинган ёки муаллиф (ҳаммуаллифлар) ёки ворисларининг фуцаролигидан цатъи назар, асл нусхаси давлатимиз ҳудудида бўлган асарларга тарцалади. Шунингдек Узбекистон фуқаросининг биринчи март хорижий давлат ҳудудида ёки объектив шаклдаги асл нусхаси жойлашган ҳудудда эълон қилинган асарларига муаллифлик ҳуқуқлари ҳам тан олинади.
Демак, турдош ҳуқуқлар бўйича ижрочи, фонограмма итттлаб чиқарувчининг ҳуқуқлари, агар уларнинг асарлари биринчи марта республика ҳудудида ижро этилган (фонограмма томошабинлар олдида ижро этилган ёки нусхалари тарқатилган) бўлса Узбекистон ҳудудида амал қилади. Эфир эшиттиришлари ташкилоти ҳуқуқи, агар бундай ташкилот республика ҳудудида жойлашган ва унинг ҳудудидаги мавжуд узатгичлар ёрдамида эшиттиришлар олиб борадиган бўлса, Узбекистонда амал қилади.
Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни муҳофаза қилиш китоб нашр этиш, фонограмма, фильмлар итттлаб чиқариш соҳасидаги ижодкор шахслар ва тадбиркорлар фаолияти учун кенг имкониятлар очиб беради. Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар янги асарларни яратишни рағбатлантирувчи, ҳалол рақобат ва бизнесни ривожлантирувчи омил ҳисобланади ва мамлакат иқтисодиёти ҳамда маданиятининг ўсишига олиб келади. Ҳозирги замонда муаллифлик ҳуқуқлари билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар, хусусан муаллифлик ҳуқуқи объектларини экспорт қилиш давлатлар миллий даромадининг муҳим таркибий қисмидир. Шунинг учун бугунги кунда ҳар бир давлат ўз фуқароларининг ҳуқуқлари нафақат ўз ҳудудида, балки хорижий давлатларда ҳам муҳофазаланишидан манфаатдор бўлиши керак.
Муаллифлик ҳуқуқини муҳофазалаш соҳасидаги асосий халқаро шартномалардан бири адабиёт ва санъат асарларини муҳофазалаш тўғрисидаги Берн конвенциясидир.
1886 йилда тузилган Берн конвенцияси бир неча марта қайта кўриб чиқилган ва ҳозир 1979 йилдаги таҳрири (Парижда қабул қилинган) амал қилмоқда.
Конвенция уч асосий тамойилга асосланади ва бериладиган ҳуқуқларнинг энг кам даражасини белгилаб берадиган бир қатор қоидалар, шунингдек ривожланаётган мамлакатларга нисбатан бир қатор махсус қоидалардан иборат.
Қуйидагилар Конвенциянинг уч асосий тамойилидир:
Келишувчи давлатлардан бирида яратилган (яъни муаллифи шу давлатнинг фуқароси бўлган ёки шу давлатда биринчи марта эълон қилинган) асар бошқа келишувчи давлатларнинг ҳар бирида ўз фуқаролари асарларига бериладиган барча ҳуқуқлардан фойдаланиши зарур (миллий режим тамойили);
Бундай муҳофаза қандайдир расмиятчиликларни бажаришни шарт қилиб қўймаслиги зарур (автоматик муҳофаза тамойили);
Бундай муҳофаза асарнинг келиб чиқиш мамлакатида муҳофазаси бор-йўқлигига боғлиқ эмас (муҳофазанинг мустациллик тамойили). Лекин, агар келишувчи давлатларнинг бирида конвенцияда кўрсатилган энг кам муддатдан кўпроқ муддатга муҳофаза бериладиган, асар эса яратилган мамлакатида бошқа муҳофаза қилинмаётган ва муҳофаза муддати тугаган бўлса, бу давлатда қам муҳофазалашни рад этиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |