Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish


Муаллифлик хуқуқини муҳофазалаш соҳасидаги халқаро шартномалар халқаро ҳамкорлик соҳасининг алоҳида бўлимидир



Download 7,05 Mb.
bet22/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

Муаллифлик хуқуқини муҳофазалаш соҳасидаги халқаро шартномалар халқаро ҳамкорлик соҳасининг алоҳида бўлимидир. Масалан, бу соҳада қуйидаги муҳим битимлар тузилган: Адабий ва бадиий асарларни муҳофазалаш тўғрисидаги Берн конвенцияси, Ижрочилар, фонограмма ишлаб чиқарувчилар ва эшиттириш органлари манфаатларини муҳофазалаш бўйича Рим конвенцияси, Фонограмма ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммаларини ноқонуний қайта ишлаб чиқаришдан муҳофазалаш тўғрисида Женева конвенцияси, Йўлдошлар орқали узатиладиган сигналларнинг элтувчи дастурларини тарқатиш тўғрисидаги Брюссель конвенцияси.
Минтақавий патент тузилмаларининг яратилиши XX асрнинг сўнгги 25 йилида минтақавий иқтисодий иттифоқларнинг пайдо бўлишида муҳим қадам бўлди. Бу тузилмалар бундай битимларнинг иштирокчиси бўлган барча мамлакатларда амал қилувчи муҳофаза ҳужжатлари бериш ваколатига эга. Ҳозирги вақтда қуйидаги битимлар амал қилмоқда: Европа патент конвенцияси (Мюнхенда 1973 йилда қабул қилинган, 1978 йилдан амалда); Африканинг француз тилида сўзлашувчи мамлакатларини бирлаштирувчи Африка интеллектуал мулк ташкилотини тузиш тўғрисидаги Битим (ОАШ, 1977 йилда имзоланган, 1982 йилдан амалда); Африканинг инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлари учун Саноат мулки ташкилотини тузиш тўғрисидаги Битим (АШРО, 1976 йилда қабул қилинган); шунингдек 1995 йилнинг августидан кучга кирган Евроосиё патент конвенцияси.
Ўз олдига қўйган мақсадлари ва вазифаларига кўра бундай минтақавий патент тузилмалари бир-бирига ўхшайди. Шунинг учун уларнинг афзаллиги ва камчиликларини Евроосиё патент конвенцияси (ЕОГЖ) мисолида кўриб чиқамиз. Ҳозирги вақтда 9 давлат: Туркманистон, Белоруссия, Тожикистон, Россия, Озарбайжон. Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва Молдова ЕОПКнинг аъзосидир. Евроосиё патент конвенциясининг 1-моддасига кўра Конвенция барча иштирокчи давлатларнинг ҳудудида амал циладиган ягона патент бериш асосида ихтироларни муҳофазалашнинг давлатлараро, миллий тизимидир. Бундай минтақавий патент тузилмасида иштирок этиш (худди бошқа минтақавий патент битимларида иштирок этиш каби) фақат иштирокчи давлатлар ҳақиқатан ҳам иқтисодий интеграциялашган шароитдагина ўзини оқлайди, чунки ягона патент бутун минтақа доирасида умумий манфаатларга эга бўлган иқтисодий муносабат субъектлари учун фойдалидир. Бундан ташқари, минтақавий тузилмалар фаолияти самарадорлигининг муҳим шарти барча иштирокчи давлатларнинг иқтисодий манфаатларини объектив ҳисобга олишдан иборат бўлиб, бу ҳам тўла иқтисодий иттифоқнинг кўрсаткичидир. Акс ҳолда бундай миллий тузилмалар минтақанинг иқтисодий жиҳатдан устунлик қиладиган мамлакатлари манфаатларига хизмат қилади. Бу эса айрим мамлакатларнинг индустриал ривожланишидаги номутаносибликнинг мустаҳкамланишига олиб келади. Масалан, Евроосиё патент тизимида Евроосиё патент идораси штатида иштирокчи давлат квотаси бу давлатнинг иқтисодий солоҳиятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва Россия учун - 52 %, Белоруссия - 6 %, Қозоғистон - 6 %, қолган давлатларнинг ҳар бири учун 3% ни ташкил этади, яъни иқтисодий жиҳатдан кам ривожланган мамлакатнинг манфаатлари ҳисобга олиниши олдиндан Россия нуқта назарига боғлиқ бўлиб қолади.
Евроосиё конвенциясига мувофиқ Евроосиё патент ташкилоти таъсис этилган бўлиб, Маъмурий кенгаш ва юқорида қайд этиб ўтилган Евроосиё патент идораси унинг органидир. Евроосиё идорасини Президент бошқаради, у Евроосиё патент ташкилотининг энг юқори мансабдор шахси ҳисобланади.
Бутунжаҳон Савдо Ташкилоти (БСТ) таъсис этилиши интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро корпорация ривожланишига турки бўлди. Интеллектуал мулк ҳуқуқлари бўйича энг асосий жиҳатларни бирхиллаштиришга қаратилган энг сўнгги йўналишлар Интеллектуал мулк ҳуқуқлари бўйича савдо масалалари тўғрисидаги Битим (ТРИПС) да мужассамлашди. Унинг лойиҳаси 1994 йилда БСТнинг Уругвай раунди давомида таклиф этилган эди. Бугунги кунда ТРИПСга цўшилиш ҳар бир давлашнинг БСТга киришиучун зарур шартдир.
ТРИПСнинг моҳияти шундан иборатки, Битим БСТнинг барча аъзолари учун интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофазалаш, шунингдек интеллектуал мулк ҳуқуқларининг ҳақиқийлиги, ҳажми, ундан фойдаланиш, амалга ошириш, шу жумладан сотиб олиш ва қўллаб-қувватлашга тааллуқли белгиланган стандартларга риоя қилинишига кўмаклашишни шарт қилиб қўяди.
Бундан ташқари, ТРИПСда интеллектуал мулкни муҳофазалашнинг турли ички давлат тартибларини ташкил этиш, шунингдек интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиттт ва низоли масалаларни бартараф этиш йўллари тўла баён этилган.
Қуйида биз ТРИПСнинг энг муҳим жиҳатларини кўриб чиқамиз:

  1. Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош хуқуқларга нисбатан бу Битимнинг иштирокчи давлатлари Берн конвенцияси, Рим конвенцияси, шунингдек Интеграл микросхемаларга тааллуқли интеллектуал мулк бўйича шартнома (1989 йил майда Вашингтонда имзоланган) қоидаларига риоя қилишлари зарур. ТРИПС бўйича компьютер дастурлари Берн конвенциясига мувофиқ адабиёт асарлари каби муҳофазаланиши зарурлигини қайд этиб ўтамиз.

  2. Давлатлар ихтиролар, товар белгилари, саноат намуналарига нисбатан саноат мулкини муҳофазалаш бўйича Париж конвенциясининг 1967 йилдаги таҳрири қоидаларини қўлланишлари зарур. Бундан ташқари, ТРИПС саноат мулкини муҳофазалашнинг турли масалаларини муфассал баён этиб беради, масалан:

  • Битимда рўйхатга олинган товар белгиси, патентланган саноат намунаси ёки ихтиро эгасига берилиши зарур бўлган мутлақ ҳуқуқлар рўйхати батафсил келтирилади. Ихтиролар бўйича агар бу ихтиро усул бўлса, мутлақ ҳуқуқлар фақат патентланган усулдан фойдаланишга эмас, балки бевосита шу усул билан тайёрланган маҳсулотга ҳам тарқалишини қайд этиб ўтамиз;

  • ТРИПС муҳофаза ҳужжатларининг энг қулай амал қилиш муддатларини белгилаб беради: товар белгисини рўйхатга олиш (ёки қайта рўйхатга олиш) муддати камида 7 йил, саноат намунаси учун камида 10 йил, ихтироларни муҳофазалаш муддати эса камида 20 йил қилиб белгиланган. Айнан шу қоидаларга мувофиқ равишда АҚШ Патент қонунчилигига ўзгартиришлар киритилган.

  • Битимда интеллектуал мулк объектлари бўйича лицензия контрактларини тузиш, бошқа шахсларга бериш ва сотиш масалалари баён этилади.

  1. Шуни қайд этиб ўтиттт муҳимки, ТРИПС аъзоси бўлган давлатлар интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилишига қарши самарали тадбирлар қўлланишини қонуний тарзда таъминлашлари, шунингдек интеллектуал мулк соҳасидаги низоли масалаларни ҳал қилиш учун тегишли юридик органларга эга бўлишлари зарур. Масалан, ТРИПС матнида давлат томонидан ҳуқуқ эгасининг қонуний ҳуқуқларини бузган шахснинг етказилган зарарни тўлашини таъминлайдиган ваколатли орган ташкил этилиши зарур деб таъкидланган.

  2. ТРИПС божхона тартибларига махсус талаблар белгилаб беради. Хусусан, божхона органи патент (ёки муаллифлик ҳуқуқи объекти) эгасининг тегишли аризаси бўйича интеллектуал мулкнинг қонуний ҳуқуқларини бузувчи товарларнинг эркин муомилага чиқарилишини тўхтатиш ҳуқуқига эга.

  3. ТРИПС Париж конвенциясининг миллий режим тамойили тўғрисидаги қоидаларини ривожлантиради. ТРИПСнинг 4-моддасига мувофиқ интеллектуал мулкни муҳофазалаш соҳасида бир давлат томонидан бошқа бир мамлакатнинг фуқаросига (шу жумладан ўз фуқароларига) бериладиган ҳар қандай қулайликлар, имтиёзлар ёки иммунитетлар дарҳол ТРИПСнинг барча иштирокчиларига ҳам тарқалиши зарур.

Ўзбекистон ҳозирча ТРИПС аъзоси эмас ва тегишлича БСТга ҳам кирмаган. Лекин, республикада интеллектуал мулк соҳасидаги қонучиликни ТРИПС қоидалари билан уйғунлаштириш ва тегишли халқаро конвенциялар ва шартномларга қўшилиш бўйича мақсадга йўналтирилган иш олиб борилмоқда.
Албатта, интеллектуал мулкни муҳофазалаш соҳасидаги халқаро кооперацияни кучайтириш, миллий крнунчиликни уйгунлаштириш даелатлар ва минтацаларнинг индустриал, ицтисодий ва ижтимоий ўсиши йўлида халқаро ицтисодий муносабатларни ривожлантиришда тобора катта аҳамият касб этади.



Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish