Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish


Техниканинг ҳозирги даврдаги ривожланиш даражасида



Download 7,05 Mb.
bet34/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

Техниканинг ҳозирги даврдаги ривожланиш даражасида ихтирога патент муҳофазаси олиш жараёни давом этадиган муддат ИМС топологиялари маънавий жиҳатдан эскириб цоладиган ўртача муддатга тенгдир.

  • Бундан ташқари, ихтиро - техник ечим бўлиб, уни ифодалаш шакллари турличалиги билан ажралиб туради (бунда муҳим белгилари мажмуи ўзгаришсиз қолади), ИМС топологияси эса фақат битта ифода шаклига (фақат шу ИМСнинг ўзини) эга бўлган ечимдир, яъни бошца ИМС ҳар доим ҳам бошца топологияга эга бўлади.

  • ИМС топологияси объекти шунингдек "саноат намунаси" объектига ҳам тўғри келмайди, чунки унинг ташқи кўриниши техник эстетика талаблари билан эмас, балки ИМСнинг фақат талаб этиладиган техник хусусиятлари ва функционал мақсади билан белгиланади ва ишлатиш жараёнида уни кўз билан кўриб бўлмайди.

    ИМС топологиясини муҳофазалаш учун муаллифлик ҳуқуқи меъёрларини қўлланиш ҳам анча қийин, чунки Берн конвенциясининг 2(1)- моддасида келтирилган муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофазаланадиган объектлар рўйхатига мувофиқ ИМС топологиясини муаллифлик ҳуцуцининг ҳеч бир объекти билан идентификациялаш мумкин эмас.
    Бундан ташқари, муаллифлик ҳуқуқи меъёрларини қўлланиш муҳофаза беришнинг шарти бўлган рўйхатга олишни истисно этади, бу эса низоли вазиятларда топологияларни идентификациялаш, муаллифликни исботлаш ва муҳофаза муддати бошланган санани белгилаш масалаларини қийинлаштиради. Бундан ташқари, муаллифлик ҳуқуқи ИМСдан нусха олиш, кўпайтириш ва тарқатишни таъқиқлаган ҳолда, ИМС предметидан амалда фойдаланишга, яъни ИМСни хўжалик оборотига киритишга тўсқинлик қилмайди.
    ИМС топологияларига нисбатан ноҳалол рақобат тўғрисидаги қонунчилик меъёрларини ҳам қўлланиш мумкин эмас, чунки уларда ноҳалол рақобатдан муҳофазалашнинг аниқ муддати йўқлиги ва унинг мослашувчан ҳуҳуқий воситаси судьянинг қарор қабул қилишида субъективизмга олиб келади, бу эса бундай муҳофазани самарасиз қилиб қўяди.
    Ушбу вазиятлар муносабати билам интеграл микросхемалар топологиясини муҳофазалаш бўйича махсус цонун цабул цилиш зарурлиги аён бўлиб цолди.
    Биринчи марта 1986 йилнинг декабрида Европа иқтисодий ҳамжамияти (ЕИҲ)га аъзо мамлакатлар Яримўтказгичли буюмлар топологиясини ҳуқуқий муҳофазалаш тўғрисидаги битимни қабул қилдилар. Ушбу Битим яримўтказгич буюм, яримўтказгич буюм топологияси, тижорат мацсадларида фойдаланиш каби тушунчаларни белгилаб берди ва ҳар бир иштирокчи мамлакат ушбу Битим қоидаларига мувофиқ равишда топологияларга мутлақ ҳуқуқларни белгиловчи ҳуқуқий меъёрларни қабул қилиш йўли билан ИМС топологиясининг ҳуқуқий муҳофаза қилишини таъминлаши зарурлигини кўзда тутади. Битимга кўра ИМС топологиялари уни ишлаб чиқувчининг ақлий (интеллектуал) фаолияти натижасида яратилган ва яримўтказгичлар саноатида умумий маълум бўлмаса (яъни ўзига хослик талаблари) уни ҳуқуқий муҳофаза қилиш зарур.
    ИМС топологияларини рўйхатга олишда қўйиладиган расмий талаблар иштирокчи мамлакатларнинг миллий қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда белгиланди ва топологияни идентификацияловчи материалларни депонентлаш, шунингдек топологиядан биринчи марта тижорат мақсадларида фойдаланиш санасини тасдикловчи ҳужжат беришни ўз ичига олади. Битим билан мутлақ ҳуқуқларнинг амал қилиш муддати ўн йил қилиб белгиланди. Бунда ҳуцуций муҳофаза топологияда бажарилган ҳеч цандай гоя, жараёнлар, тизимлар ёки техник усулларга тарцалмаслиги, фацат топологиянинг ўзигагина тааллуцли бўлиши алоҳида таъкидланди.
    Шундан сўнг Европа мамлакатларида ИМС топологиясини муҳофазалаш тўғрисидаги миллий қонунлар амалиётга жорий этилди. Масалан, 1986 йилда Швецияда ИМС топологияларини муҳофаза қилиш тўғрисида қонун қабул қилинди, 1987 йилда Францияда яримўтказгич буюмлар топологиясини муҳофазалаш тўғрисидаги қонун қабул қилинди, Г ерманияда - микроэлектрон яримўтказгич буюмлар топологиясини муҳофаза қилиш, Буюк Британияда Яримўтказгич буюмлар тўғрисида қоида жорий этилди, 1988 йилда Испанияда яримўтказгич буюмлар топологиясини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида қонун, 1992 йилда Россияда Интеграл микросхемалар топологиясини ҳуқуқий муҳофазалаш тўғрисида қонун қабул қилинди ва ҳоказо.
    1989 йилнинг май ойида Вашингтонда микросхемаларга нисбатан интеллектуал мулк тўғрисида шартнома тузилди, бу ҳақда ТРИПС Битимида тўхталиб ўтилган (2.3 бўлимга қаранг).
    Бу қонунларнинг қоидаларини таҳлил қилиб, шуни таъкидлаш мумкинки, ИМС топологияси интеллектуал мулкнинг ноанъанавий объектларига киради ва уларни муҳофазалаш масалалари ўз моҳияти жиҳатидан муаллифлик ҳуқуқларини муҳофазалашдан кўра саноат мулки объектларини муҳофазалашга яқинроқ бўлган махсус қонунлар билан тартибга солинади.
    ИМС топологиясини ҳуқуқий муҳофазалашнинг асосий ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

    • Муҳофаза ҳужжати эгаси саноат мулки объектига мутлақ ҳуқуқлар каби ИМС топологиясига ҳам мутлақ ҳуқуқларга эга бўлади. Бунда фақат топологик схеманинг ўзи муҳофаза объекти ҳисобланади. Бериладиган муҳофаза топологияда мужассамлашган ғоя, усул, тизим, технология ёки кодланган ахборотга тарқалмайди;

    • ИМС топологиясини ҳуқуқий муҳофазалаш мезони унинг ўзига хослиги, яъни оригиналлиги ҳисобланади. Бунда муаллифнинг ижодий фаолияти натижасида яратилган топология оригинал ҳисобланади;

    • ИМС топологиялари Патент идоралари томонидан расмий экспертиза ўтказилгандан сўнг рўйхатга олинади ва муҳофаза ҳужжати берилади, ИМС топологиясининг ўзига хослиги (оригиналлиги) унинг акси исбот этилмагунча тан олинади;

    • ҳуқуқий муҳофазалашнинг ўртача муддати турли мамлакатларда ўн йилга тенг бўлиб, бу саноат намунаси объектини муҳофазалаш муддатига яқин;

    кўп қонунларда "ҳуқуқларнинг тугаши" тамойили мавжуд бўлиб, унга мувофиқ интеграл микросхема ёки ундан фойдаланиб тайёрланган буюмнинг қонуний эгаси бўлган ҳар қандай шахс ундан эркин фойдаланиши, шунингдек ҳуқуқ эгасининг ҳеч қандай махсус рухсатномасини олмасдан уни учинчи шахсларга бериши мумкин;

    • қонуний йўл билан сотиб олинган интеграл микросхемалар ёки

    таркибида шундай микросхемалар бўлган буюмлардан фойдаланиш, агар фойдаланаётган шахс бу интеграл микросхемалар ва буюмлар
    топологиялардан фойдаланиш бўйича мутлақ ҳуқуқлар бузилган ҳолда тайёрланганлиги ва тарқатилганлиги ҳақида билмаса (ёки
    огоҳлантирилмаган бўлса), мутлақ ҳуқуқларнинг бузилиши деб тан олинмайди (атайин бузмаслик тамойили);

    • бошқа муаллиф томонидан мустақил равишда яратилган худди шунга ўхшаш ўзига хос топологиядан фойдаланиш бўйича ҳаракатлар ҳам топологиядан фойдаланишга мутлақ ҳуқуқларнинг бузилиши деб тан олинмайди.

    Узбекистонда 2001 йилнинг май ойида "Интеграл микрочизмалар топологиясини ҳуқуқий муҳофазалаш тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди, унда топологияларни муҳофазалашнинг юқорида кўрсатилган ўзига хос хусусиятлари ўз аксини топди.
    Топология эгаси топологияда, шунингдек бундай топологияни ўз ичига олган буюмга "Т" ҳарфи ёки доира ичига олинган "Т" ҳарфи шаклидаги белгини, Узбекистонда муҳофаза қилинишини огоҳлантирувчи белгини қўйиши мумкин.
    Бунда топологиядан фойдаланишга мутлақ ҳуқуқлар қуйидаги саналарнинг энг биринчисидан бошлаб 10 йил мобайнида амал қилади:

    • топология хўжалик оборотига киритилганлиги ҳужжатлар билан қайд қилинган энг олдинги сана бўйича белгиланадиган топологиядан биринчи марта фойдаланиш санаси;

    • топология рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумот расман эълон қилинган сана.

    Қайд қиламизки, топологияни рўйхатга олиш (рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бериш) учун талабнома Давлат патент идорасига топологиядан биринчи марта фойдаланиш санасидан бошлаб икки йил мобайнида муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг ворислари томонидан берилиши мумкин.
    Ҳозирги вақтда (2001 йил 1 май) топологияларни рўйхатга олиш учун талабномаларни расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларга қўйиладиган талаблар итттлаб чиқилмоқда.
    Хулосада шуни таъкиддлаб ўтамизки, интеграл микросхемалар топологиясини ҳуқуқий муҳофазалаш тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши Узбекистонда интеллектуал мулк объектларини муҳофазалаш тизимини ривожлантириш йўлидағи яна бир муҳим қадам бўлди.

    Назорат саволлари



    1. Қандай объектлар селекция ютуқларига киради?

    2. Узбекистон Республикасида селекция ютуқларига ҳуқуқларни қандай муҳофаза ҳужжатлари тасдиқлайди?

    3. Селекция ютуғига муҳофаза ҳужжатлари олиттт тартиби қандай босқичлардан иборат?

    4. Нима учун селекция ютуқларини давлат синовларидан ўтказиш зарур?

    5. Селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик шартлари нималардан иборат?

    6. Интеграл микросхемалар топологиясини ҳуқуқий муҳофазалашнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

    7. Интеграл микросхемалар топологиясини ҳуқуқий муҳофазалашнинг ривожланиш тарихини кўрсатинг?

    8. Интеграл микросхемалар топологиясини ҳуқуқий муҳофазалашнинг мезонлари нималардан иборат?


    Download 7,05 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   137




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish