Табиий ресурслар / Ер


-модда. Бўш турган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун буюртма



Download 91 Kb.
bet8/12
Sana21.02.2022
Hajmi91 Kb.
#24089
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2 5193040465057809872

28-модда. Бўш турган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун буюртма
Бўш турган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун буюртма:
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан;
якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, шунингдек тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахс томонидан берилади.
29-модда. Хусусийлаштириладиган бўш турган ер участкаси учун тўлов
Хусусийлаштириладиган бўш турган ер участкасининг қиймати ўтказилган электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра белгиланади.
Электрон онлайн-аукционга қўйиладиган ер участкаларининг бошланғич нархи уларнинг электрон онлайн-аукционга қўйиш пайтидаги бозор қийматига тенг қилиб белгиланади.
Закалат миқдори ва қадам нархи бошланғич нарх фоизларида ва пулда ифодаланган тарзда белгиланади.
Электрон онлайн-аукционни ташкил этиш хизматлари учун тўлов савдолар ташкилотчиси ва электрон онлайн-аукцион ташаббускори ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ ундирилади.
30-модда. Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасига берилган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби
Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасига берилган ер участкалари бўш турган ер участкалари учун ушбу бобда назарда тутилган тартибда ва шартларда электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади.
5-боб. Хусусийлаштирилган ер участкаларининг ҳуқуқий мақоми
31-модда. Хусусийлаштирилган ер участкасига бўлган хусусий мулк ҳуқуқи
Хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк ва фуқаролик муомаласи объектларидир.
Хусусийлаштирилган ер участкасига бўлган хусусий мулк ҳуқуқи унга бўлган ҳуқуқ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ва уларга доир битимларнинг давлат реестрига электрон тарзда тегишли ёзув киритиш орқали давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юзага келади.
Хусусийлаштирилган ер участкаларига бўлган хусусий мулк ҳуқуқи дахлсиздир ва у «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат томонидан ҳимоя қилинади.

Download 91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish