Табиий ресурслар / Ер



Download 91 Kb.
bet1/12
Sana21.02.2022
Hajmi91 Kb.
#24089
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2 5193040465057809872



[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.01 Ер участкасига мулк ҳуқуқи (шунингдек, 03.08.03.00, 03.08.04.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 26 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 3 майда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини (бундан буён матнда ер участкаси деб юритилади) хусусийлаштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ер участкаси — қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилмаган ёки ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ер участкаси;
ер участкасини хусусийлаштириш — оммавий мулк бўлган ер участкасини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар мулкига ўтказиш;
бўш турган ер участкаси — бинолар ва иншоотлар жойлашмаган, ҳеч қандай мажбуриятлар ёки тақиқлар ўрнатилмаган ва оммавий мулк бўлган ер участкаси;
электрон онлайн-аукцион — аукцион шаклидаги электрон савдоларни ўтказиш усули бўлиб, бунда ер участкалари Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ихтисослаштирилган электрон савдо майдончасида ундан потенциал харидорларнинг тенг равишда фойдаланиши асосида реализация қилинади.
4-модда. Ер участкаларини хусусийлаштиришнинг асосий принциплари
Ер участкаларини хусусийлаштиришнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
қонунийлик;
ихтиёрийлик;
ҳақ тўлаш;
хусусийлаштириладиган ер участкаларининг ва уларда жойлашган кўчмас мулк объектларининг бирлиги;
очиқлик ва шаффофлик.

Download 91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish