Табиатнинг бирор бир турдаги инжиқликлари бу ўлкани четлаб ўтмаган


Ўкув машки раҳбарининг мажбуриятлари



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/76
Sana06.07.2022
Hajmi1,32 Mb.
#747603
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   76
Bog'liq
fuqaro muhofazasi

 
Ўкув машки раҳбарининг мажбуриятлари: 
а) ўкув машкини тайѐрлашда: 
- тегишли меъѐрий ва хукукий ҳужжатларни (конунлар, карорлар,
йўрикномалар) ўрганиш, тузилмаларнинг тайѐргарлик ҳолатини тахлил
этиш, дастлабки маълумотларни: мавзуни, ўкув максадини, ўтказиш 
муддатини, ўкув боскичи ва саволларини, жалб этилаѐтган тузилмаларнинг
сони ва таркибини, ўкув машки ўтказиладиган худудни, таҳдид 
воситаларини, моддий-техник таъминот масалаларини аниклаш; 
- машк ўтказиладиган ҳудудларни тайѐрлаш тартибини, кандай кучлар 
билан кандай муддатларда улар тайѐр бўлиши лозимлигини белгилаш; 
- ўринбосарлар, ѐрдамчилар, воситачилар ва барча катнашчиларни 
тайѐрлашни ташкил этиш. Сардорларни авария-куткарув ишлари олиб 
борилаѐтганда бошкарувни мохирона ташкил этишга ўргатиш. 
б) ўкув машки олиб борилаѐтганда: 
-карорлар ва берилган фармойишларни, уларнинг шахсий таркиб 
томонидан бажарилиш даражаси ва сифатини тахлил этиш; 
-кўйилган 
ўкув 
максадларига 
эришиш 
учун 
шароитни 
мураккаблаштиришга раҳбарлик килиш; 
- хавфсизлик чоралари ва экологик талабларга риоя килишни назорат 
этишни амалга ошириш; 
 
- ўкув машки тугагандан сўнг мухокама ўтказиш, командалар бўлимлар 
ва тузилмалар шахсий таркиби харакатларини бахолаш. 
Раҳбарият штаби зиммасига ўкув машкини тайѐрлаш ва ўтказиш, 
харакат худудини жихозлаш буйича хужжатларни ишлаб чикиш ҳамда ўкув 
мапки тугагандан сўнг тузилмаларни йириш ва уларни доимий иш жойларига 
кайтаришни, амалий ишлар олиб борилган худудни тартибга келтиришни 
назорат этишни амалга ошириш юкланади. 
Ўкув машкини тайѐрлаш ва ўтказишнинг моддий-техник таъминоти 
тузилмаларни зарур техника, ѐкилғи-мойловчи материаллар, таклид 
воситалари ва бошка материаллар, талабдаги заҳираси бўлган махсус 
жиҳозлар билан таъминлаш, овклтланишни ташкил килишдан иборатдир. 
Ҳакикатга якинлаштирилган шароит яратиш учун сув босиш, кимѐвий 
зарарланиш ва радиоактив ифлосланиш зоналари белгиланади, вайроналар, 
ѐнғинлар, коммунал-энергетика тармокларидаги халокатлар, тошкинлар 
(отилиб чикиш) таклид килинади. 
Таклид бошкариладиган, уни тайѐрлаш ва харакатга келтиришга кўп 
вакт ва катта маблағ талаб килинмайдиган бўлиши керак. Бунинг учун таклид 
бўйича ўкув машки рахбарининг ѐрдамчиси ихтиѐрига зарур микдордаги 
шахсий таркиб, техника ва моддий бойликлар ажратилади. У таклид 


144 
режасини тузади, ўкув машки олиб бориладиган худудни зарур ускуналар 
билан жиҳозлайди, хавфсизлик чораларига риоя этилишини кўзда тутади ва 
назорат килади. 
Ўкув машкини тайѐрлаш. Тайѐргарлик тадбирларининг мазмуни ва 
хажми ўкув машки микѐси ва максадига, уктишга жалб этилаѐтган 
тузилмаларнинг 
тайѐргарлик 
даражасига, 
уларнинг 
моддий-техник 
таъминотига ҳамда машк олиб бориладиган худуднинг ҳолатига боғлик. 
Ўкув машкини тайѐрлашда куйидаги хужжатлар ишлаб чикилади: 
- ўкув машкини тайѐрлаш ва ўтказиш хакида буйрук 
- ўкув машкига тайѐргарликнинг таквимий режаси; 
- ўкув машкини ўтказиш режаси. 
Ўкув машкини тайѐрлаш ва ўтказиш хакидаги буйрук. 
катнашчиларни ва зарур ўкув-моддий базани ўз вактида тайѐрлашга 
имконият туғдириш учун олдиндан ишлаб чикилиб ўрганувчиларга 
етказилади. Буйрукла: 
- ўкув машкини утказиш муддати ва ўрганувчилар таркиби; 
- сардор-бошликлар ва бошка катнашчилар таркибини тайѐрлаш 
тартиби; 
- амалий иш бажариладиган ҳудудларни тайѐрлаш муддатлари, иш 
ҳажми ва масъул ижрочилар; 
- моддий-техник таъминот, шу жумладан моторесурслар, ѐнилғи, таклид 
воситалари; 
- ўкув машкини ўтказишда хавфсизликни таъминлаш бўича чоралар 
аник белгиланган бўлиши лозим. 
Таквимий режада: 
- раҳбарнинг ѐрдамчисини, сардор-бошликлар ва тузилмаларнинг 
барча шахсий таркибини тайѐрлаш борасидаги тадбирлар; 
- ҳужжатлар рўйхати, уларни ишлаб чикиш муддати ва бунинг учун 
масъул шахслар; 
- ўкув машии ва таклид худудини тайѐрлаш борасидаги тадбирлар; 
- алокл ва хабар бериш хизматини ташкил этиш масалалари ѐритиб 
берилади. 
Таквимий режа тармок раҳбари томонидан тасдикланади. 
Ёрдамчилар ва воситачиларни, хизмат бошликдарини, тузилмалар 
сардорларини тайѐрлашда машк мавзуси, максади ва вазифаларини, ўтказиш 
режасини, хужжатларда кўйилган талабларни ҳамда ўкув машки олиб 
бориладиган ҳудуд шароитини туғри тушунишини таъминлаш зарур. 
Ўкув машкини ўтказиш режаси (4-илова) ўкув машки кетишини,
ўкув масалаларини ишлаб чикиш кетма-кетлигини аникловчи асосий ўкув-
услубий хужжатдир. У ѐзма равишда (матн сифатида) тузилиб: 
- мавзу, ўргатилаѐтганларнинг хар бир тоифаси учун ўкув машкининг 
максади ва уларнинг утказилиш вакти; 
- жалб этилаѐтган тузилмаларнинг таркиби; 
- техниканинг сони, моторесурслар, ѐнилғи-мойловчи материаллар
(ЁММ) ва таклид воситалари сарфининг 


145 
меъѐри; 
- ўкувмашки боскичлари, уларнинг давомати ва ўкув масалалари; 
- бошкарув пунктда жойлашган жой, алока, хабар бериш ва маълумот 
бериш тартиби; 
- тармокла табиий офатлар, халокат ва йирик микѐсдаги авариялардан 
ѐки душман томонидан замонавий куролларни кўллаш туфайли юзага 
келиши мумкин бўлган шароитни эътиборга олиши керак. 
Бунда ўкув машкининг ниятига мувофик объектнинг куч ва воситалари 
мустакил харакат килишлари ва барча вазифаларни уз кучлари билан адо 
этишлари, агарда у йирик микѐсдаги фавкулодда вазият зонасида жойлашган 
бўлса, бошка авария-куткарув бўлинмалари билан хамкорлик килишлари 
мумкин. 
Ўкув машки режаси тасдиклангунга (имзолангунга) кадар ўкув машки 
олиб бориладиган худуд разведка килиниб, текширилиб (рекогносцировка) 
чикилади. Бунда жойнинг характери, авария-куткарув ва бошка
шошилинч бажариладиган ишлар олиб бориладиган жойнинг хусусияти 
текшириб аникланади, амалий ишларнинг хажми, худудини жиҳозлаш ва 
таклид килиш учун зарур бўлган куч ва маблағлар микдори аникланади. 
Тузилмаларни олиб кириш маршрутлари, авария-куткарув бўлинмалари 
билан ҳамкорлик килиш тартиби белгиланади. 
Ўкув машкини олиб бориш режаси асосида раҳбарнинг ѐрдамчилари 
(воситачилари) ва тармок фукаро муҳофазаси хизмати бошликлари шахсий 
режаларини (ѐзма ѐки чизма тарзда) тузадилар. Унда куйидагилар кўзда 
тутилади: 
- таклид вакти ва турлари; 
- таклид ишлари учун куч ва воситалар; 
- масъул шахслар, таклид учун алока ва сигнал 
воситалари; 
- таклид жойини кўриклаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
чоралари. 
Чизмада шартли белгилар билан ѐнғинлар, уюмлар. вайроналар, 
коммунал-энергетика тармокларидаги ҳалокатлар, «шикастланганлар» 
жойлашган жой ва уларнинг 
 
сони, мухофаза иншоотларининг, машиналар ва йуловчилар ўтиш 
жойларининг холати белгиланади. 
Таклид режасини ўкув машки раҳбари тасдиклайди. Вайроналар, 
ѐнғинлар, портлашлар, сув босган ва зарарланган зоналар, кувурлардаги ва 
катта ҳажмдаги идишлардаги халокатларни таклид килиш даражаси 
объектнинг хусусиятига, жойнинг характерига ва таклид воситаларининг 
мавжудлигига боғлик. Таклид ўкув машкининг максади шароитга мос 
келиши керак. Ўкув машки учун зарур бўлган нарсагина таклид килинади. 
Унинг айрим элементлари белгиловчи воситалар: белгилар, кўрсаткичлар 
билан тўлдирилиши мумкин (5-илова). Шартли шикастланганларни таклид
килиш учун зарур микдордаги шахсий таркиб ажратилади. Одамларни 


146 
вайрона уюмлари остидан, ѐнаѐтган биноларнинг юкори каватларидан ѐки 
сув босган ертўлалардан олиб чикиш таклид килинаѐтганда манекенлардан 
фойдаланилади. Сув кувурлари, канализация, иссиклик, газ, энергетика ва 
технология тармокларининг шикастланган жойларини таклид килишни 
яратиш муҳимдир. Коммунал-энергетика тармокларидаги ҳалокатларни
чеклаш ва бартараф этиш ишлари мутахассисларнинг раҳбарлиги остида 
хавфсизлик чораларига катъий риоя килиш билан олиб борилиши зарур (6-
илова). 
Таклид билан шуғулланувчи тузилманинг шахсий таркиби таклид
килиш тартибини яхши билиши, ѐнилғи ва портлашдан хавфли материаллар 
билан ишлаш коидаларига ўргатилган бўлиши, хавфсизлик коидаларига 
катъий риоя этиши керак. 
Жамоат тартибини саклаш ва ўкув машк олиб бориладиган барча 
худудларда хавфсизлик коидаларига риоя этиш максадида комендантлик 
хизмати, айникса авария-куткарув бўлинмалари ва тузилмалар жойлашган 
худудларда ташкил этилади. Бу хизматни олиб бориш учун кўриклаш 
бўлинмалари, жамоат тартибини саклаш объект тузилмалари ва милиция 
бўлинмалари жалб этилади. 
Барча 
мансабдор 
шахслар 
белгиланган 
харфлар 
туширилган
кўлбоғичлар 
такиб 
юришлари, 
бошкарув 
пункти 
ва 
рахбарият 
автомашиналари эса алоҳида белгиларга эга бўлиши керак (7-илова) 

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish