Табиатдан фойдаланиш и=тисодиёти (тфи) фанининг илмий-назарий асослари


-савол бўйича ўқитувчининг мақсадлари



Download 0,96 Mb.
bet25/79
Sana25.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#272241
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   79
Bog'liq
02.Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти

2-савол бўйича ўқитувчининг мақсадлари.
-Ерни иқтисодий баҳолашда табиий омилларни ўрнини изоҳлаб бериш.
-Тупроқ хусусияти ва унинг маҳсулдорлигини ёритиб бериш.
2-савол баёнига оид муаммолар.
-Ерни иқтисодий баҳолашда ва табиий омиллар.
-Тупроқ хусусияти ва унинг маҳсулдорлиги асослари.
Идентив ўқув мақсадлари.
-Ерни иқтисодий баҳолашда табиий омиллар ўрнини ёритади.
-Тупроқ хусусияти ва унинг маҳсулдорлиги ошириш асосларини тушунтиради.
2-асосий савол баёни.
Ерни иқтисодий баҳолаш жараёнига релъефнинг ўйдим-чуқурлиги, горизонтал парчаланганлиги, қиялиги, тупроқнинг қалинлиги, тошлоқлиги, механик таркиби, тупроқ тури ва кичик тури, грунт сувлари сатҳининг жойлашуви, тупроқ таркибида бирламчи туз ва гипснинг мавжудлиги, шамол ва боқа ҳодисалар фаол таъсир этади. Бу омилларнинг таҳлил қилиш билан тупроқ балл тизимида баҳоланади, сўнг ер кадастри ишлаб чиқилади.
Ерни иқтисодий баҳолаш мақсадида уни материаллар билан таъминлаш учун, шунингдек, қишлоқ хўжалигини режалаштириш ва ташкил қилиш ниятида, ҳамдаер баланси, ернинг баҳолашнинг ҳудудий бирликларини ҳисобга олиш учун барча ерларни тоифаларга бўлиш мақсадга мувофиқ: хўжалик ичидаги ва умумий ер (баҳолаш бирликлари). Бу бирликлар хўжаликнинг ичида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини режалаштириш ва ташкил қилиш талабларига мос келиши лозим. Бу тоифадаги ерлар ўз навбатида яна икки гуруҳга ажратилиши мумкин: биринчи гуруҳдаги ерларга хўжаликнинг ердан фойдалаништузилмасига мувофиқ хўжалик учун умуман ажратилган ерлар, бригадалар, фермерлар ва бошқалар фойдаланиш учун берилган ерлар киради; иккинчи гуруҳга хўжалик жиҳатидан фойдаланиладиган (экинзорлар) ер массивлари чунончи, пахта, шоли, буғдой, ем-хашок, полиз, боғ, ўрмон ва бошқалар экиладиган ерлар, ўт-алмашлаб экиш участкалари, айрим далалар, партов, ишдан чиққан майдонлар, яйлов, пичанзор ва бошқалар киради. Жамоа хўжалиги ҳудудида барча экинзорларни шу тартибда ўзаро боғлиқ ҳолда солиштириш йўли билан ернинг нисбий баҳосини аниқлаш мумкин.
Шуни назарда тутиш керакки, экинзорлар жойлашишида аввало уларни маълум релъеф элементаларига (қавариқ, ботиқ,ён-бағир, текислик, қия ва тўлқинсимон текисликлар ва бошқалар) қараб жойлашуви, тупроқ турлари, грунт сувлари режими, иқлим хусусиятлари, яйлов тури ва бошқаларнинг аниқ ҳисобга олиниши баҳолашнинг асосланганлигига жиддий таъсир этади. Бунда сув манбалари ва уларнинг сифати алоҳида эътиборда бўлади.
Тупроқ сифати ёки маҳсулдорлиги унинг тури, физик-химиявий хусусиятлари,,механик таркиби,гумус қатламининг қалинлиги ва миқдори, грунт сувлари сатҳининг жойлашуви ва бошқа омилларга боғлиқлигиниҳеч ким инкор этмайди. Тупроқ қанчалик қулай табиий хусусиятларга эга бўлса, шунча катта ҳосилдорликка эга бўлади. Лекин бу кўрсаткичлар тупроқ иқтисодий маҳсулдорлигининг мезонлари бўлиб хизмат қила олмайди. Тупроқни иқтисодий жиҳатдан баҳолаганда ундаги экинларнинг ҳосилдорлиги ва майдон бирлиги (гектар) дан олинган даромад энг яхши ва ишончли мезонлар ҳисобланади.
Ҳосилдорлик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг сўнгги натижаси, шунинг учун ҳам ернинг баҳосини қайд қилади. Экинлардан олинган ҳосил миқдорига қараб, далаларнинг баҳосини аниқлаш мумкин, тупрқнинг маҳсулдорлиги қиймати равшан бўлади. Тупроқ маҳсулдорлиги барча табиий ва сунъий мелиоратив аҳволни тўлиқ ўзида мужасамлаштириди. Ерни иқтисодий баҳолаш икки кўрсаткичда амалга оширилади: Ялпи маҳсулот бўйича амалга ошириш ерни ишлаб чиқариш воситаси сифатида майдон бирлиги бўйича қийматини билишга имкон беради. Бу кўрсаткич ишлаб чиқариш ҳажмини майдон бирлигида табақалашган ҳолда режалаштириш учун, экин майдонидан оқилона фойдаланиш, солиқ тизимини тўғри амалга ошириш ва бошқаларни аниқлашда зарур. Соф даромад бўйича ерни иқтисодий баҳолаш майдон бирлигидан олинадиган даромадни чамалашда қўл келади, бу ҳол табақалашган солиқ, ренталарни аниқлашда зарур омил ҳисобланади. Ҳосилдорлик ва соф даромад жамоа хўжалиги ҳудудида олдиндан қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳажми ва ундан келадиган соф даромадни режалаштиришда энг ишончли механизм бўлиб хизмат қилади.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish